www.pedagoglar.uz
26-son 3 –to’plam may 2022
Sahifa: 232
ГЛОБАЛЛАШУВ ШАРОИТДА ЗАМОНАВИЙ ТАҲДИДЛАР ВА
ЭКОЛОГИК МУАММОЛАР
Оқдарё тумани 8-умумий ўрта таълим
Мактаби, билогия фани ўқитувчиси
Холбоева Шохиста Нормурадовна,
8-мактаб билогия фани ўқитувчиси.
Аннотация: Мақолада бутун жаҳонда экологик муаммолар асосий
таҳдидлардан
бири эканлиги, мамлакатимизда ҳам экологик муаммоларни
бартараф қилишга алоҳида эътибор қаратилган, экологик иқтисодиётни
ривожлантириш орқали яшил иқтисодга ўтиш жиҳатлари ёритилган.
Калит сўзлар: экология, атроф-муҳит муҳофазаси, экологик инқироз,
экологик таҳдид, экологик иқтисод, яшил иқтисод.
Кириш: Бугунги кунда жаҳонда эътибор талаб этилаётган муаммолардан
бири бу- экологик таҳдидлар ўзининг глобаллиги билан алоҳида ажралиб
турибди. Табиий воқеликларни англаган холда, уларнинг келиб чиқиш
сабабларини аниқлаб, салбий ҳолатларни тузатишга ижобий тарзда ёндашиб,
табиат қонунларини ҳисобга олиб, экологик
муаммоларни фан-техника
ютуқлари асосида хал қилиш муҳим омиллардан ҳисобланади. Ҳеч кимга сир
эмаски жаҳонда асосий таҳдид солаётган хавфлардан бири сифатида
экологик муаммоларни бартараф этиш масалаларидир. Шундан келиб чиққан
ҳолда фикримизча, ҳозирги глобаллашув шароитида иқтисодиётни барқарор
ўсишига хавф соладиган замонавий таҳдидлар қуйидагилар: 1.Жаҳонда
давом этаётган иқтисодий молиявий инқирозлар; 2.Кучайиб бораётган
экстремизм, терроризм ва наркотик моддалар савдоси; 3.Мамлакатда мавжуд
коррупцион ва хуфёна иқтисодиёт элементлари; 4.Ишчи кучларнинг
давлатлараро ҳаракати (миграцион таҳдид); 5.Жаҳонда рўй бераётган ҳар хил
урушлар (ҳарбий,сиёсий,
ижтимоий, маънавий, иқтисодий) шулар
жумласидандир.
Бутун жаҳонда хавф солаётган муаммолардан бўлган экология масаласига
давлатимиз раҳбари Ш.М.Мирзиёев томонидан “Танқидий таҳлил, қатъий