|
-жадвал
Электрон банкинг учун замонавий платформаларBog'liq Joriy nazorati 11-жадвал
Электрон банкинг учун замонавий платформалар
Платформа турлари
Изоҳ
Мобил банкнинг (SMS, WAP,
замонавий смартфонлар)
Ҳисобварақларга кириш SMS матн хабарлари, WAP интернет алоқаси ёки юқори
тезликка эга замонавий смартфонлар орқали амалга оширилади.
Рақамли ёрдамчилар
Ботлар, овозли қурилмалар ва бошқа қурилмалар имкониялари орқали банк
хизматларини амалга ошириш
FinTechs ва иловалар
Молиявий технологиялар ва турли иловалар орқали чакана банк хизматларини
кўрсатишнинг автоматлаштирилган тизимлари ва мобил телефонлар орқали
амалга оширилувчи дастурий таъминотлар
Интернет банкинг
Банк билан алоқа интернет орқали амалга оширилади
Манба:
Интернет маълумотлари асосида муаллиф томонидан тузилган.
Бугунги кунда масофавий банк хизматла-
ри орасида мобил банкинг хизматига бўлган
талаб юқоридир. Чунки, мобил банкинг интер-
нет банкинг сингари деярли барча қулайлик-
ларга эга, фақат бунда мобил телефон банк
ҳисобрақамини бошқариш воситаси сифатида
хизмат қилади. Ундан ташқари интернет-бан-
кингга нисбатан кўплаб қулайликларга эга.
Мобил технологиялар кўплаб соҳани ўз-
гартирди, аммо молиявий хизматлар каби чуқур
эмас. Мобил иловалар миллионлаб банк мижоз-
лари учун ўз маблағларини бошқариш учун қу-
лай алоқа нуқтасига айланди. Банкларда кутиш-
лар ортиб бораётганлиги сабабли, банклар ми-
жозлар эҳтиёжлари асосида мобил иловаларини
доимий равишда такомиллаштириб бориш ке-
раклигини билишади. Банклар молиявий сек-
торда ишлайдиган FinTech муҳандислари ва ме-
нежерлари олдинга банк технологияларига ин-
новацияларни киритишлари керак [12].
Банкларда мобил банкинг хизматлари
орқали чакана тўловлар амалга ошириш учун
аҳолига фақатгина қўлидаги смартфони ва
мобил иловани юклаб олиш етарли бўлади.
Мобил банкинг - бу мобил қурилмада
(уяли телефон, планшет ва бошқалар) молиявий
операцияларни амалга ошириш тизими. Мобил
банкинг афзалликлари орасида смартфонинг
инсонлардан ажралмайдиган восита эканлиги,
бу митти воситанинг мобилни эканлиги, истал-
ган жойда ва исталган вақтда банк ўтказмала-
рини амалга ошириш имкониятини яратади.
Камчиликлари эса ҳавфсизликдаги айрим муам-
моли жиҳатлари ва компютерда билан амаллар-
ни бажаришда бироз чекланган имкониятларга
эга.
Банклар ва бошқа молия институтлари ўз
мижозларига смартфон ва мобил қурилмалар-
дан фойдаланган ҳолда бизнес операцияларини
бошқариш имконини яратди. Мобил банкинг
интернет-банкингдан фарқ қилади, чунки ин-
тернет-банкинг интернет-браузер дастуридан
фойдаланади, мобил банкинг эса иловалардан
фойдаланади. Сўнгги пайтларда смартфонлар
одамларнинг кундалик ҳаётида муҳим рол ўйна-
моқда. Смартфон технологиялари доимий ра-
вишда ривожланиб борар экан, Осиё мамлакат-
ларида молиявий хизматлар ва мобил тижорат
учун мобил банкингга талаб ортиб бормоқда[1].
J. Zhang мобил банкинг хизматларидан
бири бўлган мобил тўловни ўрганган. Мобил тў-
лов анъанавий тўлов усулларини рақамли тўлов
усулларига айлантирди. Тадқиқотчилар интер-
фейс дизайни хусусиятларини идрок этиш каби
ҳаётий омиллар мавжудлигини таъкидладилар
[19].
Мобил банкинг 1999 йилда мобил веб-
хизматларни жорий этилишидан олдин, мобил
банкинг асосан матн ёки СМС орқали бажарил-
ган ва у СМС банкинг сифатида танилган. Ке-
йинчалик Европа банклари WAPни қўллаб-қув-
ватлаши орқали мобил интернетдан фойдалан-
ган ҳолда мобил банкинг хизматларини таклиф
этди.
СМС банкинг 2010 йилгача энг машҳур мо-
бил банкинг маҳсулотлари эди. iOS ва андроид
|
| |