Iqtisodiyot va ta'lim / 2022-yil 1-son
38
зим. Бугунги кунда RegTech
нинг баъзи ишлан-
малари молиявий тартибга солишнинг моҳия-
тини қайта консепциялаш билан ажралиб тура-
диган яна бир парадигма ўзгариши сари йўлни
таъкидламоқда.
2-жадвал
FinTech нинг ривожланиш босқичлари
Йиллар
1866–1967
1968–2008
2009–ҳозирги вақтгача
давр
FinTech 1.0
FinTech 2.0
FinTech 3.0
FinTech 3.5
Ривожланиш
кўлами
глобал
глобал
глобал
дунё бўйлаб
ривожланмоқда
Асосий
ривожланиши
инфратузилма
банклар
стартаплар (барча соҳада)
Вужудга келиш
сабаби
глобализация
технология
2008 йилдаги
молиявий инқироз
Бозор ислоҳати ва
трансформациялашуви
Манба:
Интернет маълумотлари асосида муаллиф томонидан тузилди.
FinTech янги тушунча эмас. FinTech ата-
маси 1990-йилларнинг бошларида кузатилган
[13] ва ҳозирда молиявий хизматлар тез ривож-
ланаётган эволюцион жараёндир[4]. 2014 йилда
тартибга солувчилар,
саноат иштирокчилари,
истеъмолчилар ва илмий тадқиқотчилар эъти-
борини жалб қила бошлади.
FinTech эволюцияси уч босқичдан иборат
бўлиб, биринчиси, FinTech 1.0
деб аталиб, 1866
йилдан 1967 йилгача бўлган даврда, молиявий
хизматлар саноати технология билан қаттиқ
боғланган бўлишига қарамай, асосан улар
аналог бўлиб қолган эди. Кейинги давр, FinTech
2.0, 1968 йилдан 2008 йилгача бўлган даврда, бу
давр алоқа ва транзакциялар учун рақамли
технологияларнинг ривожланиши ва шу тариқа
молияни рақамлаштиришнинг кучайиши билан
тавсифланади.
2009 йилдан бошлаб ҳозиргача,
Fin Tech
3.0 ва Fin Tech 3.5 деб аталади, бу даврда янги
стартаплар ва
ташкил этилган технология,
электрон тижорат ва ижтимоий медиа компа-
ниялари молиявий маҳсулотлар ва хизматларни
бевосита жамоатчиликка,
шунингдек, бизнесга,
шу жумладан банкларга етказиб беришни бош-
лади[5]. Банк хизматлари
замонавий Fin Tech
лар асосида трансформациялашув жараёнини
бошдан кечирмоқда.
Aксарият ҳолларда Fin Tech бу имконият-
ларни истеъмолчиларга бошқа одам аралашмас-
дан тақдим этади. Шундай қилиб, FinTech стар-
таплари анъанавий банклар ва рақамли банклар
ўртасида хизматлар тақдим етиш орқали рақо-
батни тақдим этади.
Натижада фойдаланувчи-
лар тажрибасини яхшилайди ва харажатларни
камайтиришга хизмат қилади.
Борган сари бу янги имкониятлар ноода-
тий мижозларга ҳам, айниқса, кексаларга ҳам
молия соҳасида
иштирок этишни осонлаштир-
моқда.