Iqtisodiyot va ta'lim / 2022-yil 1-son
37
операцион тизимларига эга смартфонлар ишлаб
чиқилиши билан мобил банкинг (иловалари)
ривожлана бошлади. Мижозлар янада мураккаб
интерфейслар, яхшиланган транзакция қобили-
ятлари ва қулай
навигацияларга эга смартфон-
ларига банк иловаларини юклаб олишлари
мумкин бўлди.
Хўш, нега анъанавий банклар бугунги
кунга келиб мизожлари талабига жавоб бера
олмаяпти? Бунинг асосий сабаби шундаки, ми-
жозлар ўз банки тажрибасидан норози.
FinTech
компаниялари чакана банклар томонидан қол-
дирилган ушбу бўшлиққа қадам қўймоқдалар ва
мижозларнинг талабига катта эътибор қарат-
моқдалар, самарали ва шахсийлаштирилган хиз-
мат кўрсатишга эътибор қаратмоқда.
CNBC (Aмерика пуллик телевизион бизнес
янгиликлар канали) маълумотларига кўра, 2020
йил апрель ойи бошидан буён мобил банкинг 85
фоизга ошди ва кўплаб экспертлар бу ўсиш сақ-
ланиб қолиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.
Мобил банкинг мижозларга кўплаб афзаллик-
ларни тақдим этади, энг муҳими тизимдан фой-
даланиш қулайлигидир. Банк филиалларида
навбат кутишнинг ўрнига, мижозлар ўз пулла-
рига деярли исталган жойдан киришлари ва
бошқаришлари мумкин бўлмоқда[20].
Бугунги кунда банкларни рақамли транс-
формация қилиш шароитида мижозлар ҳам
ўзларининг молиявий
хизматларини амалга
оширишда рақамли алоқани маъқул кўрмоқда.
COVID-19 банк ҳизматларини рақамли каналлар
орқали амалга ошириш жараёнларини янада
тезлаштирди. Масалан, пандемия бошлангани-
дан бери мижозларнинг 35 фоизи онлайн-бан-
кингдан фойдалана бошлади.
Ушбу эволюция натижасида банк мижоз-
ларининг ҳохишлари ҳам ўзгарди ва
энди улар
узлуксиз, тезкор ва масофадан амалга ошириш
мумкин бўлган платформаларни танлашмоқда.
Молиявий институтлар ўз мижозларини
жалб қилиш ва сақлаб қолиш учун ўз хизмат-
ларини замонавий банк технологиялари ва дас-
турларини кучайтиришни талаб этмоқда. Ўз ми-
жозлари билан мавжуд ишончли муносабатлар
сақлаб қолиш учун хизмат кўрсатишнинг янги
усулларига бўлган эҳтиёжни қондира оладиган
рақамли технологияларни қидирмоқда. Aйтиш
керакки, мижозларнинг
молиявий саводхонли-
ги ортиб, тижорат банклар таклиф этаётган мо-
лиявий хизматларни фарқлашда ҳақиқий мута-
хассисга айланиб бормоқда.
Кўпгина молиявий ташкилотлар мижоз-
лар талабларини қондириш учун чатботларни
ишлаб чиқса-да, бироз узоқни ўйлайдиган таш-
килотлар ўзларининг рақамли ёрдамчиларини
яратиш орқали кейинги қадамни қўйишаётга-
нини кўришимиз мумкин. Бунга KBC’s Kate ва
Bank of America’s Ericaларни мисол келтириш
мумкин.
NCR Digital Banking президенти Даг Браун-
нинг табирича, банк соҳасида рақамли ёрдамчи-
лар ва овозли алоқалар замонавий маҳсулот ва
хизматларнинг асосий омилига айланмоқда.
Брауннинг прогноз қилишича,
бугунги кунда
биз истеъмолчиларга ўз молиявий аҳволи ҳақи-
да яхшироқ маълумотга эга бўлишга ёрдам бе-
риш учун рақамли, визуал ва оғзаки сигналлар-
ни бирлаштирган “телебанк” кескин ривожла-
нади.
Браун рақамли/овозли каналлар орқали
янги истеъмолчиларни жалб қилиш учун муҳим
яшил майдон мавжудлигини қўшимча қилди.
Пандемия даврида кундалик банк ишларини
бажариш учун рақамли ёрдамчиларни ишлатиш
концепцияси ривожланди. Ишчи кучи танқисли-
ги ва филиалларнинг ёпилиши тўлқини, тўлиб-
тошган Call марказларга мурожаатлар бўлган
даврда, барчамизга оғзаки кўрсатма ва оғзаки
буйруқлар орқали менюларни бошқариш имко-
нияти яратилди.
Рақамли ёрдамчилар мижозларга жуда қу-
лай бўлишидан ташқари, рақамли ёрдамчилар
натижасида қайсидир харажатлар ошса-да даро-
мад келтирадиган жиҳатларга ҳам эга. Рақамли
ёрдамчиларнинг афзалликлари мижозларни
қўллаб-қувватлаш, Call марказлар, автоматлаш-
тирилган савдо ва турли маслаҳатларга бўлган
талабни камайиши билан таъминланади.
Тарихий жиҳатдан “Financial
technology
(молиявий технология)” молия соҳасидаги бир
нечта янгиликларни тавсифлаш учун ишлатил-
ган. Бугунги “FinTech” истеъмолчилар анъана-
вий равишда банкларга мурожаат қиладиган
молиявий фаолиятни тартибга солувчи техно-
логиялар - масалан, жамғарма, инвестиция қи-
лиш, тўловларни амалга ошириш ва бошқаларга
қаратилган.
2008 йилги жаҳон молиявий инқирози
молиявий технология (FinTech) ва
тартибга со-
лиш технологияси (RegTech) ривожланишининг
янги ҳозирги парадигмасига ўтиш даври бўлди.
Бугунги кунда FinTech молиявий хизматлар
бозорини кескин ўзгартириб ташлаган IT ва
электрон тижорат фирмалари каби стартаплар
ва бошқа янги иштирокчиларнинг кўпайиши
билан ажралиб турадиган жадал ривожланиш
босқичига кирди. Ушбу янги давр регуляторлар
учун янги муаммоларни келтириб чиқаради ва
нима учун FinTech
эволюцияси Reg Techни па-
раллел равишда ривожлантириш зарурлигини
талаб этади. Хусусан, тартибга солиш техноло-
гиялар (Reg Tech) молия бозор ишончини рағ-
батлантирадиган инновациялар ва стартаплар-
ни жорий этган ҳолда бугунги кун талабига жа-
воб берадиган ишланмаларни таклиф этиш ло-