• 51. Ер мониторингини ташкил қилиш ва амалга ошириш қандай тартибда олиб борилади
  • Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни бекор қилиш тартиби қандай?




    Download 22,81 Kb.
    bet4/4
    Sana13.12.2023
    Hajmi22,81 Kb.
    #118120
    1   2   3   4
    Bog'liq
    45 DAN 51 GACHA JAVOBLAR

    50. Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни бекор қилиш тартиби қандай?
    Ер участкасига бўлган ҳуқуқларнинг бекор қилинишини белгиловчи ҳужжатлар қуйидагилардан иборат:
    ер участкасини жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тўғрисида халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг қарори ёки ер участкасини олиб қўйиш тўғрисида вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарори;
    қурилиш амалга оширилмаган ер участкасига нисбатан юридик шахсни рўйхатдан ўтказган давлат органининг ушбу юридик шахс тугатилганлиги тўғрисидаги маълумотлари;
    уй-жой бошқа шахсга ўтказилганлиги муносабати билан ер участкасига бўлган ҳуқуқларнинг ўзга шахсга ўтиши тўғрисидаги ҳужжатлар;
    қонунчиликда белгиланган бошқа ҳужжатлар.
    Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг бекор қилиниши давлат реестрига ҳуқуқни бекор қилиш тўғрисидаги ҳужжатнинг номини ва унинг реквизитларини кўрсатган ҳолда тегишли ёзув киритиш орқали амалга оширилади.
    Ер участкаларига бўлган ҳуқуқлар бекор қилинганлиги муносабати билан мазкур ер участкаларига бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида илгари юридик ва жисмоний шахсларга берилган ҳужжатлар ўз кучини йўқотган деб топилади.
    Ушбу модданинг амал қилиши мулк ҳуқуқида бўлган ер участкаларига нисбатан татбиқ этилмайди.
    51. Ер мониторингини ташкил қилиш ва амалга ошириш қандай тартибда олиб борилади?
    Ер мониторинги қуйидагилар томонидан амалга оширилади:
    1. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси томонидан – ерларни комплекс рўйхатга олиш, аҳоли пунктлари ерлари, қишлоқ хўжалиги ер турлари тупроқлари ва табиий озуқабоп яйловлар ўсимликлари мониторинги бўйича;
    2. Ўзбекистон Республикаси табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан ерларни ифлослантириш манбаалари (нефт ва газ қазиб олиш объектлари, тозалаш қурилмалари, ахлатхоналар, ёнилғи-мойлаш материаллари омборлари, ўғитлар, заҳарли химикатлар, заҳарли токсик саноат чиқиндилари ва радиоактив материаллар кўмилган жойлар, шунингдек бошқа саноат объектлари) мониторинги бўйича;
    3. Ўзбекистон Республикаси геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси томонидан – тупроқларнинг оғир металлар, радионуклидлар ва бошқа токсик моддалар билан ифлосланиши; карст, чўкиш ва бошқа экзоген ва эндоген жараёнлар ва антропоген ҳодисалар мониторинги бўйича;
    4. Ўзбекистон Республикаси архитектура ва қурилиш давлат қўмитаси томонидан – шаҳар ерларидан самарали фойдаланиш мониторинги бўйича;
    5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси ҳузуридаги гидрометерологик хизмат Маркази томонидан – тупроқ, ҳаво, сув ифлосланиши ва фон мониторинги бўйича;
    6. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан – сув ва ўрмон фонди ерлари мониторинги бўйича;
    7. Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт вазирлиги томонидан – тарихий-маданий мақсадлардаги ерлар мониторинги бўйича.
    Мониторингни амалга ошириш учун манфаатдор вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар ўз компетенциялари ва ваколатларидан келиб чиқиб ер мониторингини ташкил этиш ва амалга ошириш тартибини ишлаб чиқадилар.
    Бу услубларда дала, лаборатория ишлари ва камерал қайта ишлаш, ер мониторинги натижалари бўйича маълумотларни умумлаштириш ва хисоботлар тузиш тартиби кўрсатилган бўлиши керак.
    Ер мониторинги ишларини бажариш учун манфаатдор вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар ўзларининг яқин келажакка ва/ёки узоқ муддатга мўлжалланган ер мониторингини юритиш Дастурларини ишлаб чиқадилар ва Мувофиқлаштирувчи Кенгашга кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун киритадилар. Мувофиқлаштирувчи Кенгаш Дастурларни кўриб чиқади ва тасдиқлайди ёки уларни янада такомиллаштириш учун қайтаради.
    Манфаатдор вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг яқин келажакка ва/ёки узоқ муддатга мўлжалланган ер мониторингини юритиш Дастурлари асосида Ўзбекистон Республикасида ер мониторингини амалга ошириш бўйича умумий Дастур ишлаб чиқилади, бу Дастур манфаатдор вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг Қарори билан тасдиқланади.
    Умумий Дастурда иш турлари, муддати (даврийлиги), ҳажми ва бажариладиган ишларнинг жойи ҳамда мониторинг ўтказиладиган атроф муҳит объектлари кўрсатилиши керак. Умумий Дастур Манфаатдор вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар билан келишилади.
    Ер мониторинги республика, минтақавий ва маҳаллий бўғинларда амалга оширилади.
    Республика мониторинги Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудини қамраб олади.
    Download 22,81 Kb.
    1   2   3   4




    Download 22,81 Kb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни бекор қилиш тартиби қандай?

    Download 22,81 Kb.