Шаҳар ерлари мониторингини ташкил қилиш ва амалга ошириш қандай тартибда олиб борилади?




Download 22,81 Kb.
bet2/4
Sana13.12.2023
Hajmi22,81 Kb.
#118120
1   2   3   4
Bog'liq
45 DAN 51 GACHA JAVOBLAR

47. Шаҳар ерлари мониторингини ташкил қилиш ва амалга ошириш қандай тартибда олиб борилади?
Шаҳар ерлари мониторингида шаҳар ерлари баҳоси ва экологик ҳолатига салбий таъсир кўрсатувчи омилларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф қилиш мақсадида шаҳар муҳитидаги табиий ва антропоген жараёнлар устидан мунтазам кузатишлар олиб борилади.
Кузатиладиган худуднинг ўлчовидан келиб чиқиб, мониторингнинг ҳар хил даражаси белгиланади. Тошкент шаҳрида худудий, шаҳар миқёсидаги (шаҳар ҳудуди доирасидаги майдонларни қамраб олувчи ва маъмурий-худудий бўлинмалар чегарасида ажратиладиган ерларда) ва локал-маҳаллий (ҳар бир эгалик қилинадиган ва фойдаланиладиган ҳудуд маъмурий-ҳудудий чегарасида олиб бориладиган) мониторинглар амалга оширилади.
Кичик шаҳарлар учун ер мониторинги локал-маҳаллий (шаҳар чегарасидаги майдонларни қамраб олган) ва локал-мукаммал (алоҳида ер участкалари чегарасида) мониторингларга бўлинади.
Шаҳар муҳитида мониторингни юритишда таҳлил талаб этувчи жараёнларга, ерларнинг сифат ва баҳо қийматларига ҳам салбий, ҳам ижобий таъсир этувчи йўналишларга эга ҳар қандай ўзгаришлар киради.
Салбий жараёнлар таҳлили қуйидагиларни баҳолаш мобайнида амалга оширилади:
а) шаҳар ерлари ва муҳитига таъсир кўрсатувчи омилларни (атмосферага чиқадиган моддалар, оқава сувларни ташлаб қўйиш, қурилиш ишлари ва бошқалар);
б) шаҳар ерлари ва муҳити ҳолатларининг ўзгаришларини (атмосферанинг, сув объектларининг, ердан фойдаланиш чегараларининг ва бошқаларнинг ифлосланиш даражаси);
в) таъсир этиш оқибатларини (иморат ва иншоатларнинг емирилишига учраши, аҳоли ҳаракатланишида йўқотилган вақт йиғиндиси, аҳоли соғлиги ҳолати ва ҳоказо);
г) табиий компонент ва мажмуаларнинг инсон фаолияти омилида таъсирига турғунлигини (атмосфера, тупроқ, сув ва бошқаларнинг ўз-ўзини тозалаш қобилияти);
Салбий жараёнларни таҳлил этиш асосида бу жараёнларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф қилишга қаратилган қарши тадбирлари ишлаб чиқилади.
Салбий жараёнларни комплекс баҳолаш уч кўринишда тўла ва мукаммал баҳолаш асосида шаклланади:
а) иқтисодий;
б) ижтимоий (антропоэкологик);
в) экологик.
Шаҳар муҳитида салбий жараёнларнинг ривожланиш сабабларига кўра улар 4 гуруҳга бўлиниши мумкин:
табиий;
табиий-техноген;
техноген;
ижтимоий.
Салбий жараёнлар оқибатлари характеридан келиб чиқиб, уларнинг қуйидаги 4 та гуруҳга бирлашувчи алоҳида турларини кўриб чиқилиши лозим:
а) шаҳар ерларининг ҳуқуқий режимларини бузувчи жараёнлар (ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш, ўзбошимчалик билан қурилишлар қилиш ва ҳоказо):
б) шаҳар ерлари архитектура - қурилиш ҳолатига салбий таъсир этувчи жараёнлар (ерларнинг ҳолатига салбий таъсир этувчи, мавжуд меъёрий талабларни бузган ҳолда носамарадор равишда ҳудудларни ташкил қилиш, объектларни қуриш ва фойдаланиш ва бошқалар);
в) шаҳар ерлари мухандислик-қурилиш ҳолатига салбий таъсир этувчи жараёнлар (ички ва ташқи мухандислик-геологик жараёнлар: емирилиш-ўпирилиш ҳолатлар, чўкишлар, кўтарилиб қалқишлар, сув босишлар, ботқоқланишлар ва бошқалар);
г) шаҳар ерлари экологик ва санитар-гигеник ҳолатига салбий таъсир этувчи жараёнлар (ўсимлик қопламларини йўқ қилиш, ерларни турли зарарли моддалар билан ифлосланиши ва заҳарланиши, турли маиший чиқиндиларнинг тўпланиб қолиши);
д) шаҳар ерлари тупроқ қоплами ҳолатига салбий таъсир этувчи жараёнлар (унумдор қатламнинг бузилиши, тупроқ эрозияси, тупроқ профилининг ишқорланиши ва бошқалар натижасида тупроқ унумдорлигининг пасайиши).



Download 22,81 Kb.
1   2   3   4




Download 22,81 Kb.

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



Шаҳар ерлари мониторингини ташкил қилиш ва амалга ошириш қандай тартибда олиб борилади?

Download 22,81 Kb.