9 – mavzu. Axborot xavfsizligi tizimini yaratish tamoyillari Reja




Download 34.38 Kb.
bet1/3
Sana05.04.2023
Hajmi34.38 Kb.
#48854
  1   2   3
Bog'liq
9-maruza
2-amaliy mashg’ulot, 24 mavzu Qishloq xo’jaligi mahsulotlarini saqlash, qayta ishlash, covid-19-residents, ЭиС Презентация-3, OT 01, 7-ma\'ruza, 6-amaliy mashg\'ulot, 3-amaliy mashg\'ulot, 13-мавзу. Барқарор маркетинг, 1-L Vahobov 1, Kompleks sonlar haqida tushuncha, 2-маъруза, 2.1-Ma\'ruza, INTELLEKTUAL MULK, Bog\'lovchi

9 – mavzu. Axborot xavfsizligi tizimini yaratish tamoyillari


Reja:
9.1. Huquqiy normalar tizimi.
9.2. Kompyuter xavfsizligini tashkiliy ta'minlash.
9.3. Tashkilotning axborot xavfsizligini ta'minlash.


9.1. Huquqiy normalar tizimi.
Бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашга қаратилмоқда. Тараққиётнинг ҳозирги босқичида корхоналарнинг иқтисодий хавфсизлиги муҳим аҳамият касб этади. Негаки, иқтисодиётнинг хавфсизлиги ҳолати турли ижтимоий-иқтисодий қарорлар қабул қилишда асосий омил сифатида хизмат қилади ва ҳозирги глобаллашув шароитида иқтисодий хавфсизликни таъминлаш муаммоси давлат иқтисодий сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланган. Чунки, глобаллашув жараёнларининг чуқурлашиб бориши алоҳида мамлмкат иқтисодий юксалишида муҳим омил бўлиш билан бирга, унинг юзага келиши мумкин бўлган глобал молиявий-иқтисодий инқироздан жуда катта таҳдид ва иқтисодий зарбалр остида қолиш хавфини ҳам янада кучайтиради. Шу жиҳатдан иқтисодий хавфсизликни таъминлашда ҳам давлат, ҳам корхоналар миқёсидаги хавфсизликни таъминлаш ва унга оид таҳдидларнинг олдини олиш чораларини ишлаб чиқиш энг долзарб вазифалардан ҳисобланади. Иқтисодий тизимдаги ҳар қандай ўзгаришлар турли хавф-хатар ва таҳдидларнинг намоён бўлиши билан бирга кечар экан, корхона иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш, унга бўладиган турли таҳдидларнинг олдини олиш бугунги кунда энг муҳим масалалардан ҳисобланади. Бу, ўз навбатида, мазкур соҳадаги илмий-тадқиқотларнинг янада ривожланишига ўз таъсирини кўрсатмоқда. Сўнгги вақтларда иқтисодиётнинг турли даражаларидаги иқтисодий хавфсизлик ҳолатини таҳлил қилиш ва баҳолаш муҳим долзарблик касб этиш билан бирга турли олимларнинг, ишларида кенг ўз аксини топиб бораётганлиги эътиборга моликдир. Корхоналарнинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш юзасидан тадқиқотлар олиб борган иқтисодчилар-олимларнинг фикрича, корхонанинг иқтисодий хавфсизлиги унинг ҳозир ва келажакда барқарор ишлашини таъминлаш учун турли таҳдидларни бартараф этиш мақсадида корхона ресурсларидан бирмунча самарали фойдаланиш ҳолатидир. Шунингдек, корхоналарнинг иқтисодий хвфсизлигини уларнинг турли ички ва ташқи таҳдидлардан ҳимояланганлик даражасини кўрсатувчи корхона тавсифий жиҳатларидан биридир. Иқтисодий хавфсизлик корхонанинг ташқи омиллар мавжудлиги шароитида, шунингдек, уларнинг аниқланган чегараларигача ўзгаришида муайян мақсадларга эришиш учун барқарор фаолият кўрсатиши қобилиятини тавсифловчи хусусият ҳисобланади. Бундай тадқиқотларнинг чуқурлашиб бораётганлиги корхоналар иқтисодий хавфсизлиги тизимини яратишда муҳим аҳамият касб этади. Бироқ, ўйлашимизча, ҳанузгача корхоналар иқтисодий хавфсизлик тавсифи етарлича аниқ эмас ва унга оид тадқиқотлар ҳали жуда кўп давом этади. Шундай бўлса-да, биз иқтисодий хавфсизлика оид тадқиқотлар натижасидан келиб чиқиб, “корхоналарнинг иқтисодий хавфсизлиги – бу корхоналарнинг ривожланиши йўлида ички ва ташқи таҳдидларни бартараф эта олиш қобилияти ва инқирозга учраш хавфидан ҳимояланиш бўйича кўриладиган чора-тадбирлар мажмуи” ва “корхоналарнинг иқтисодий хавфсизлигини аниқлаш” ёндашувларини тизимлаштириш орқали корхонанинг иқтисодий куч-қудрати ошиб бориб, унинг барқарор ишлашни таминлайди, деган хулосага келамиз. (1-расм). “Корхоналарнинг иқтисодий хавфсизлигини аниқлаш” ёндашувлар ва улардан фойдаланиш натижасида эришилган корхонанинг унинг потенциал ресурсларини таминлаш узоқ муддатда хавфсизлика эришишга имкон беради. Юқоридаги ёндашувларни, шартларни ҳисобга олган ҳолда рақобат кураш корхоналар иқтисодий тизими орқали иқтисодий хавфсизлигини таминлаш мумкин. Такидлаш жоизки, умумий хусусиятларга қарамай, иқтисодий тизим ҳар бир корхона хавфсизлиги, унинг самарадорлиги давлатга жуда боглиқ қонунчилик базаси, моддий-техника ресурслар ва молиявий ресурслар корхонанинг бошқарувчииси, ҳар бирини тушуниши корхона ходимлари патенсиал салоҳиятидан тўлиқ фойдаланиш зарур. Юқоридаги таҳлиллардан қуйидаги хулосаларни чиқариш мумкин, яъни корхоналарнинг иқтисодий хавфсизлигини таминлашнинг асосий вазифалари қуйидагилар бўлиши лозим:
- биринчидан, мамлакатдаги иқтисодий вазият, мамлакат, минтақа, корхонага бўлган таҳдидларни (муаммоларни) аниқлашни, корхонанинг фаолиятига тасир этиши мумкин бўлган турли хил хавфларни иқтисодий тизимни жорий қилиш бартараф этиш орқали корхонанинг иқтисодий хавфсизлигини таминлаш мумкин;
- иккинчидан, “корхоналарнинг иқтисодий хавфсизлигини аниқлаш” ёндашувларини тизимлаштириш орқали қарорларни амалга ошириш ва хавф-хатарларга қарши курашиш тизимини ўрнатиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади;
- учинчидан, иқтисодий хавфсизликнинг самарали тизимини яратиш хўжалик юритувчи субъектларнинг хавфсизлик омилларини баҳолаш ва мажмуини яратиш ҳисобланади;
- тўртинчидан, ташқи ва ички зарарлардан олдини олиш ёки камайтириш воситаси сифатида қолланиладиган чора-тадбирлар кўришда корхонанинг иқтисодий хавфсизлиги тизимининг модели ва тасир этувчи омилларни тўғри баҳалаш зарур.
Шундай қилиб, бизнесни бошқариш контекстида хавфсизлик корхонани бошқариш қобилияти хавф-хатар омиллари таҳдидига, шу жумладан, ички заифликларга, етарли даражада жавоб бериш ва ресурслар самарали ишлашини таъминлаш орқали ривожланишини таминлашга хизмат қилади. “Корхоналарнинг иқтисодий хавфсизлигини аниқлаш тизими” самарали ишлашини таъминлаш орқали қуйидаги чораларни амалга ошириш корхона олдига қўйилган мақсадларни таъминлашги хизмат қилади:
- қуйидаги тадбирлар асосида реал ва потенциал хавф ва таҳдидларни аниқлаш ва прогнозлаштириш:
-ўз вақтида хавф ва таҳдидни аниқлаш ва уларнинг ресурслар ва ходимларга ҳамда корхонанинг барқарор фаолият кўрсатиши ва ривожланиши учун молиявий, моддий ва маънавий зарарларни келтириб чиқарувчи салбий таъсирини бартараф этиш;
- таҳдидларнинг олдини олиш, таъсирини камайтириш ёки бутунлай бартараф этиш усулларини аниқлаш ва ишлаб чиқиш;
- чекланган рухсатномалар тоифасига кирувчи хизмат ва тижорат сири, бошқа расмий ахборотлар ҳамда уларнинг ноқонуний фойдаланилишидан ишончли ҳимоялашга нисбатан қатъий муносабатлар тартибини жорий этиш;
- “Корхоналарнинг иқтисодий хавфсизлигини аниқлаш” ёндашувларини тизимлаштириш.
- жиддий сақланиши талаб этиладиган бошқа ресурсларга ҳам чекланган рухсатномалар тартибини жорий этиш;
Хусусият Ёндашув Тушунчалар Мажбурий тушунчалар билан Мувофиқлаш тириш Рақобат Манба Жараён Эволюцион Барқарор Ҳимоя қилиш Ёндашувнинг моҳияти Иш, салоҳия ёки манфаатларини турли таҳдидлардан ҳимоя қилиш Рақобат устунликларига эътибор қаратиш Корпоратив ресурслардан самарали фойдаланиш Корхонанинг иқтисодий хавфсизлигини белгиловчи жараёнларга эътибор қаратиш Ташқи муҳит омилларини ўрганиш корхона ривожланишининг асосий омили hisoblanadi
Корхонанинг барқарорлик ва мувозанат каби асосий хусусиятларини сақлаб қолиш қобиияти Корхона манфаатларини ташқи муҳит манфаатлари билан уйғунлаштириш Турли таҳдидлардан ҳимояланиш Манфаатларни ҳимоя қилиш Таъсир ва ҳимоя объекти бўйича
- корхонанинг иқтисодий хавфсизлигига таҳдидга ва унинг фаолиятидаги салбий тенденциялар юзага келишига нисбатан оператив йўналтирилганлик шарт-шароитлари ва механизмини яратиш.



Download 34.38 Kb.
  1   2   3




Download 34.38 Kb.

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



9 – mavzu. Axborot xavfsizligi tizimini yaratish tamoyillari Reja

Download 34.38 Kb.