• Ҳайдовчи тизимнинг асосий бўғини Ҳаракат хавфсизлигини таъминлашда инсон йўл ҳаракатининг асосий иштирокчиси: ҳайдовчи, йўловчи
  • A-h-y-m” tizimida haydovchining o‘rni




    Download 25.31 Kb.
    bet1/3
    Sana02.12.2023
    Hajmi25.31 Kb.
    #110020
      1   2   3
    Bog'liq
    A-H-Y-M
    inson omili, diyor yab, 4 amaliyot, aminov n. stla 2 falsafa, jthte, 72 kurs ishi, Amaliy ish 12, 4,5-мавзу, 11-sinf-englis1

    A-H-Y-M” tizimida haydovchining o‘rni

    Reja



      • Haydovchi - tizimning asosiy bo‘g‘ini.

      • “Haydovchi-avtomobil-yo‘l-muhit” tizimida yo‘l-transport hodisalari.

      • Haydovchi ish faoliyatining psixo-fiziologik xususiyatlari.



    1. Ҳайдовчи тизимнинг асосий бўғини

    Ҳаракат хавфсизлигини таъминлашда инсон йўл ҳаракатининг асосий иштирокчиси:
    ҳайдовчи, йўловчи,
    пиёда ва ҳаракатни ташкил қилувчи сифатида қатнашади. Буларнинг ичида ҳайдовчи алоҳида ўрин эгаллайди, шунинг учун унинг психологик, физиологик ва биологик имкониятларини ҳаракатни ташкил қилишда эътиборга олиш зарур. Ҳаракатланиш давомида ҳайдовчига ҳар хил нохуш факторлар таъсир этади: автомобил салонига кираётган чиқинди газлар, транспорт шовқини, вибрация, қишнинг совуқ ва ёзнинг иссиқ ҳавоси, ёмғир, қор, туман, йўлнинг ёмон шароити, автомобилнинг ҳар хил камчиликлари, пиёдаларнинг тартибсиз ҳаракатланиши ва ҳоказолар.
    Ҳайдовчи асосий ахборотни йўл шароитини кузатиш орқали олади ва ахборотлар унинг учун иккинчи даражали аҳамиятга эга. Ахборотларнинг тавсифи ва ҳажми жуда тез ўзгарувчан бўлиб, у доимо ҳайдовчидан мунтазам равишда йўлдаги ҳаракат шароитини катта диққат-эътибор бериб кузатишни тақозо қилади. Ҳайдовчининг меҳнат жараёни бошқа барча мураккаб тизимларнинг бошқарувчиси (оператори)нинг ишига ўхшайди. Ҳайдовчининг ҳам оператор каби бирон-бир операцияни бажариши (хатти-ҳаракати), ахборотларни қабул қилиши, уни тушуниши ва хатти ҳаракатлари натижасини назорат қилиши билан боғлиқ.
    Ҳайдовчининг иши машина операторининг ишидан анча мураккаб. Ҳайдовчи автомобилни бошқариб борар экан, узлуксиз равишда кўриш, эшитиш ва сезиш аъзолари орқали йўл шароити, бошқа ҳаракат қатнашчиларининг хатти-харакатлари, йўлдаги ҳаракат ва қўзғалмас обектларнинг жойлашуви ҳақида ахборотларни олади, уларни онгида тушуниб етади ва автомобилнинг ҳаракатини мавжуд йўл шароитига мувофиқлаштириши учун ечимлар қабул қилади ва бошқариш жиҳозларига таъсир этади (рул чамбарагини буради, узатмалар поғонасини ўзгартиради, тормоз тепкисини босади, бурилишдаги огоҳлантирувчи чироқларни ёқади ва ҳоказо) ва хатти-ҳаракатларнинг самарасини назорат қилиб боради.
    Хайдовчининг психофизиологик лаёқатлилиги деганда бир ёки бир неча фаолиятни муваффақиятли бажарилишни таъминлашдаги шахснинг рухий хусусиятларининг йиғиндиси ҳисобланади. Лаёқат фаолиятни сифатли бажаришга катта ёрдам беради.
    Қуйидаги сифатларни хайдовчининг лаёқатига киритиш мумкин:
    -тез ва аниқ сезиш (булар сезги органларининг аьло даражадалиги)
    -енгиллик , жисмоний чидамлилик харакатни яхши кординациялаш
    -реакциянинг тезлиги ва аниқлиги, диққат сифатларининг яхшилиги
    -кузатувчанлик ва вазиятни яхши тушунишлик
    - техникага қизикиш
    -юқори хиссий турғунлик ўз ўзини бошкариш
    -харакат тезлиги ва алоқаларни тез ва тўғри аниклай олиш.

    Download 25.31 Kb.
      1   2   3




    Download 25.31 Kb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    A-h-y-m” tizimida haydovchining o‘rni

    Download 25.31 Kb.