|
A-h-y-m” tizimida haydovchining o‘rni
|
bet | 3/3 | Sana | 02.12.2023 | Hajmi | 25,31 Kb. | | #110020 |
Bog'liq A-H-Y-MСигналнинг узатиш вақти. Ҳайдовчи ҳар бир сигнални қабул қилиб олиши ва уни англаб етиши учун маълум бир вақт (одатда 0,1 сек) зарур бўлади. Агар сигналнинг пайдо бўлиш вақти бу вақтдан кичик бўлса, ҳайдовчи уни англаб улгурмайди.
Сигналнинг пайдо бўлиш эҳтимоли. Агар ҳайдовчи маълум бир сигнал пайдо бўлишини олдиндан кўра олса, у шу сигналга жавоббериш учун тайёр бўлиб туради. Масалан, ҳайдовчи узоқдан йўлни кесиб ўтаётган пиёдани кўриб туради.
3.Психофизиологик хусусиятлар.
Ҳайдовчи автомобилни хавфсиз бошқариши учун йўл шароити,ўзи бошқараётган автомобилни бошқа ҳаракат қатнашчиларига нисбатан эгаллаб турган ҳолати ҳақида ахборотларни ўз вақтида қабул қилиб олиши ва англаб етиши керак. Ҳайдовчи бундай ахборотларни сезиш ва қабул қилиш аъзолари ёрдамида олади.
Ҳис қилиш. Сезги аъзоларига таъсир қилувчи предмет ва воқеликнингхусусиятларини инсон онгида акс этишини ҳис қилиш деб аталади.
Идрок этиш. Предметлами ва воқеликни мужассам ҳолда акс эттирувчи психик жараён идрок этиш деб аталади. Ҳайдовчи ўз идроки билан қабул қилиб олган сигналлардан ҳаракат хавфсизлигига таъсир этувчиенг асосийларини ажратиб олади Идрок этишда инсоннинг хотираси, фикрлашқобилияти, тасаввури, ҳатто фаҳм-фаросати ҳам катта рол ўйнайди.
Турли хил предметлар ёки обектлар ва улар орасидаги масофани тўғри баҳолай олиш - кўриш чуқурлиги деб аталади. Инсон бирон-бир муаммони ечиши учун уни сезиш ва идрок этиш қобилиятининг ўзи етарли бўлавермайди. Кўпгина муаммоларни ечишдан олдин инсон қабул қилган сигналларни таҳлил қилади ва умумлаштиради, сўнгра ўзидаги билими ва тажрибаси асосида хулосалар чиқаради. Инсоннинг бундай қобилияти фикрлаш деб аталади. Фикрлаш орқали инсон жараёнларни тушуниб етади ва ўзининг хатти-ҳаракатларининг қандай оқибатларга олиб келишини олдиндан кўра олади.
|
| |