|
“Haydovchi-avtomobil-yo‘l-muhit” tizimida yo‘l-transport hodisalari
|
bet | 2/3 | Sana | 02.12.2023 | Hajmi | 25,31 Kb. | | #110020 |
Bog'liq A-H-Y-M2.“Haydovchi-avtomobil-yo‘l-muhit” tizimida yo‘l-transport hodisalari.
Рухий жараён бу ҳис қилиш, сезиш, хотира, диққат кабилардир. Рухий ҳолат бу тетик ва хорғинлик, ишчанлик ва чарчоқлик, яхши ва ёмон кайфият хамда соғлиқ ва касалликдир.
Академик Павловнинг назарияси асосида рефлекторлик табиати фаолиятида марказий нерв тизимининг учта асосий принципи мавжуд.
.Детерманизм принципи: табиатда тирик организмда сабабсиз хеч нарса содир бўлмайди.
2.Тахлил ва синтезнинг бирлик принципи нерв тизими бутун фаолияти давомида узлуксиз равишда мураккаб таъсирларга бўлинади,улар бизни сезги органларимизга таъсир қилишда содда элементлар сифатида ва шу ернинг ўзида қўшилиб мос холатдаги тизимни ташкил этади.
3.Таркиблик принципи хар қандай рефлекторлик акти маълум соҳада бош мия билан боғланган. Организмда бўладиган барча жараён материаллардир.
Автомобилни ишончли бошқариш учун зарур бўлган барча ахборотларни хайдовчи анализаторлар ёрдамида олади. Ҳар бир анализатор 3 та бўлимдан ташкил топади:
1. Ташқи қабул қилувчи аппарат-бунда энергия таъсиридан олиниб нерв жараёнига айлантирилади,булар кўз,қулоқ,бурун...
2. Сезувчи нервлар -бунда таъсирлар марказий нерв тизимига юборилади.
3. Марказ. Бош мияни ихтисослашган участкаси бўлиб нерв таъсирини унга хос тизимга айлантирилади.
Ҳайдовчи автомобилни бошқарар экан, у зарур бўлган ахборотларни қисқа муддат ичида қабул қилиб олиши, уларни англаб етиши ва автомобилни бошқариш бўйича ечимлар қабул қилиб, уларни амалга ошириши керак. Бу ерда яна шуни эслатиб ўтиш жоизки, бошқа касбдаги операторлар асосан ахборотларни тайёр ҳолда ўлчов асбоблари ёрдамида қабул қилиб олса, ҳайдовчи керакли ахборотларнинг асосий қисмини бевосита йўлни ва ундаги обектларни кўриш, эшитиш ва сезиш аъзолари ёрдамида қабул қилиб олади.
Сигналнинг ранги. Инсон кўзи орқали жуда кўп рангларни бир-биридан ажрата олади. Тажриба ортиши билан у ажрата олиши мумкин бўлган рангларнинг сони ҳам ортиб боради (рассомлар бир неча минг рангниажрата олади). Инсонлар энг осон ажрата оладиган ранглар - қизил,яшил, ҳаворанг, сариқ ҳамда қора ва оқ ранглардир.
Сигнал кучи.Сезиш аъзоларига таъсир қилувчи сигналларни ҳайдовчиқабул қила олиши учун улар маълум бир кучга эга бўлиши керак.Таъсир этувчи сигналнинг энг кичик қиймати сезиш остонаси дебаталади.Сигналнинг кучи кичик бўлганида ҳайдовчи уни ўз вақтидақабул қила олмай қолиши мумкин. Шу билан бирга сигнал жуда кучлибўлса, у ҳайдовчининг психофизиологик ҳолатига салбий таъсир кўрсатади.
|
| |