144
Самарқанд қишлоқ хўжалик институти профессори Б.С.Салимов
ҳамда доцент А.С.Даминовларнинг “Зоология” фани бўйича
ёзган ўқув қўлланмасига
ТАҚРИЗ
Ўқув қўлланма “Узлуксиз таълим тизими учун ўқув адабиётларнинг
янги авлодини яратиш концепцияси”, “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”,
“Таълим тўғрисидаги қонун”
талабларини амалга ошириш,
давлат таълим
стандартида белгиланган асосий ўқув материалларини қамраб олган ҳолда,
талабалар томонидан фанга оид билимларни мустақил ўзлаштириб олишга,
уларга кўникма ва малакаларни шакллантиришга, ҳамда
уларнинг ижодий
қобилиятларини ривожлантиришга, ўқув материалларини мустақил излаш,
топиш ва амалий фаолиятда қўллашга қаратилган.
Ўқув қўлланма кириш, асосий ўқув материали, қўшимча матн, ҳар бир
мавзу охирида назорат ва
тест саволлари берилган, хулоса ва бошқа
фойдаланилган ўқув адабиётлари рўйхати билан тугалланади.
Ушбу ўқув қўлланма ҳайвонот дунёсига мансуб энг муҳим
умуртқасизларни 10 та типини ўз ичига олган бўлиб, 24 та амалий машғулот
тарзида берилган. Ҳар бир амалий машғулот мавзуси, ушбу машғулот
давомида фойдаланиладиган жиҳозлар, ускуналар ва материаллар рўйхати
берилган бўлиб, талаба машғулот давомида эгаллаши лозим бўлган билим ва
кўникмалар бўйича топшириқлар бериб борилган.
Ўқув
қўлланма
“Зоология”
фанидан
амалий-лаборатория
машғулотларини ташкил қилиш ва олиб бориш учун мўлжалланган.
Ушбу
ўқув
қўлланмани
қишлоқ
хўжалик
олийгоҳларининг
ветеринария, зоотехния ва қоракўлчилик, ҳамда ушбу йўналишларнинг касб
таълими ветеринария, касб таълими зоотехния
талабалари учун зарур деб
ҳисоблайман.
Қўлёзмани ўқув қўлланма сифатида нашрга тавсия қиламан.