Academic Research in Educational Sciences




Download 463.49 Kb.
Pdf ko'rish
bet6/9
Sana27.09.2022
Hajmi463.49 Kb.
#26472
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
talimda-ahborot-kommunikatsion-tehnologiyalarni-llash-tendentsiyalari
1-fan Xozirgi rus tili, Adobe Photoshop dasturida yangi oyna yarating, Pedagogik texnologiya O\'quv qo\'llanma Mirhayitova Soxibaxon
Academic Research in Educational Sciences Vol. 1 No. 1, 2020 
ISSN 2181-1385 
 
Academic Research, Uzbekistan 

Page 
329


 www.ares.uz 
Компьютер саводхонлигига эга педагоглар олдида кенг имкониятлар 
очилади. Масалан, ахборот технологияларидан фойдалана оладиган педагог 
ўзининг маъруза дарсларини мультимедиа воситалари асосида кўргазмали қилиб 
ташкил этиши мумкин. 
Талабалар информатика дарсларида компьютерда ишлаш кўникма ва 
малакасига эга бўлишади, мутахассислик фанларида эса касбий билимлар 
эгалланади. Педагогик фаолиятда эса олган билимларини фанлараро 
алоқадорлик масалаларини инобатга олган ҳолда қўлланилиши муҳим аҳамият 
касб этади. 
Замонавий ахборот технологиялари асосида дарс берувчи малакали 
педагогларни тайёрлашни такомиллаштириш мақсадида олий педагогик таълим 
муассасалари бакалавриат йўналишларида ахборот технологияларига оид махсус 
курсларнинг ўқув режасига киритилиши мақсадга мувофиқ. Бу курсларда 
ахборот технологияларини фанларни ўқитишга жорий этиш бўйича билимлар 
берилишини таъминлаш лозим. Бундан ташқари олий таълим муассасаларининг 
юқори курсларида ўқитиладиган “фанларни ўқитиш методикаси” фан ўқув 
дастурларини қайта кўриб чиқиш ва уларга шу фанни ўқитишда замонавий 
ахборот технологияларини жорий этиш билан боғлиқ мавзуларни киритиш 
зарур. 
Замонавий ахборотлашган жамият педагог кадрлар тайёрлаш сифатини 
таъминлашда педагог кадрларнинг интернет ахборот ресурсларидан мақсадли 
фойдалана олиши, мустақил билимларни эгаллаш жараёнида ахборот 
коммуникация технологиялари воситалари имкониятларини жорий эта олиши 
билан боғлиқ талабларни қўймоқда. 
Таълимда ахборот технологиялари йўналиши бўйича педагог кадрлар 
тайёрлаш жараёнини таълим муассасаларида ахборотлаштиришни ташкил эта 
оладиган, 
ўзининг 
касбий 
фаолиятида 
ахборот 
коммуникация 
технологияларидан амалий жиҳатдан фойдалана оладиган, ахборотлашган 
жамиятда фаолият юритадиган педагог кадрлар тайёрлаш методикаси ва 
мазмунини ишлаб чиқаришга йўналтирилган йўналиш сифатида қараш лозим. 
Шунингдек, ахборот технологияларини жорий этиш жараёнида кенг 
қўлланиладиган атамалар мазмун-моҳиятини тўғри англаш, уларни ўринли 
қўллаш таълимда илмийлик тамойилини таъминлашга хизмат қилади. 
Таълимни ахборотлаштириш бўйича педагог кадрларни тайёрлаш таълим-
тарбия жараёнини ташкил этувчи фан ўқитувчиси нуқтаи назаридан 
дифференциаллашган бўлиши керак. 

Download 463.49 Kb.
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Download 463.49 Kb.
Pdf ko'rish

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



Academic Research in Educational Sciences

Download 463.49 Kb.
Pdf ko'rish