Academic Research in Educational Sciences




Download 463.49 Kb.
Pdf ko'rish
bet7/9
Sana27.09.2022
Hajmi463.49 Kb.
#26472
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
talimda-ahborot-kommunikatsion-tehnologiyalarni-llash-tendentsiyalari
1-fan Xozirgi rus tili, Adobe Photoshop dasturida yangi oyna yarating, Pedagogik texnologiya O\'quv qo\'llanma Mirhayitova Soxibaxon
 


Academic Research in Educational Sciences Vol. 1 No. 1, 2020 
ISSN 2181-1385 
 
Academic Research, Uzbekistan 

Page 
330


 www.ares.uz 
ХУЛОСА 
Педагогик таълим ж араёнларига замонавий ахборот ва коммуникация 
технологияларини жорий этиш назарияси таҳлили натижасида педагогик 
кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш жараёнларини 
ахборотлаштиришни яхлит педагогик тизимини яратиш касбий фаолиятни 
такомиллаштиришнинг зарурий шарти сифатида асосланади. 
Олий таълим тизимида фан, техника ва технологик тараққиётнинг бугунги 
даражаси билан бўлажак ўқитувчиларнинг касбий тайёргарлиги сифатини 
такомиллаштириш жараёни орасидаги мавжуд номувофиқлик мавжуд бўлиб, 
уни бартараф этишда замонавий ахборот технологияларининг кенг миқёсда 
жорий этиш муаммосининг янада юқори долзарблик касб этмоқда. 
Таълим муассасасининг электрон ахборот таълим муҳитини яратиш соф 
техник масала бўлиб қолмасдан, балки бунинг учун муассасанинг илмий-
методик, ташкилий ва педагогик имкониятларини тизимли ёндашув асосида 
йўналтириш талаб этилади. Шундан келиб чиқиб, «электрон ахборот-таълим 
муҳити» тушунчасини аниқ бир мақсадга йўналтирилган ўқув жараёнини 
таъминловчи дастурий, ахборот-техник, ўқув-методик тизимлар мажмуидир деб 
таърифлаш мумкин. 
Таҳлилий тадқиқотлар натижасида электрон ахборот-таълим муҳити 
қуйидаги типологик белгиларга кўра тавсифланиши аниқланди: 
1) Ҳар қандай даражадаги электрон ахборот-таълим муҳити тизимлилик 
хусусиятига эга мураккаб тузилмали объект бўлиб ҳисобланади. 
2) Электрон ахборот-таълим муҳитининг яхлитлиги тизимлиликка 
эришиш тушунчаси билан бир маънони, уларнинг уйғунлигини англатиб, у ўқув 
муассасаси битирувчисининг шахсий ва касбий моделини амалга оширишдаги 
таълим ва тарбия мақсадларини ўзида мужассамлаштиради. 
3) Электрон ахборот-таълим муҳити таълим ва тарбия ишларининг 
самарадорлигига таъсир кўрсатувчи омил бўлиш билан бирга унинг воситаси 
ҳамдир. 

Download 463.49 Kb.
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Download 463.49 Kb.
Pdf ko'rish

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



Academic Research in Educational Sciences

Download 463.49 Kb.
Pdf ko'rish