Academic Research in Educational Sciences




Download 463.49 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/9
Sana27.09.2022
Hajmi463.49 Kb.
#26472
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
talimda-ahborot-kommunikatsion-tehnologiyalarni-llash-tendentsiyalari
1-fan Xozirgi rus tili, Adobe Photoshop dasturida yangi oyna yarating, Pedagogik texnologiya O\'quv qo\'llanma Mirhayitova Soxibaxon
Academic Research in Educational Sciences Vol. 1 No. 1, 2020 
ISSN 2181-1385 
 
Academic Research, Uzbekistan 

Page 
325


 www.ares.uz 
“Жамиятни сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий модернизация қилиш бўйича 
кенг кўламли чора-тадбирларимиз натижасида янги Ўзбекистон шаклланмоқда. 
Бугунги кунда мамлакатимиздаги демократик ўзгаришлар ортга қайтмайдиган 
тус олди”[1]. 
Дунёда таълим самарадорлиги билан ўз ўрнига эга бўлган Финландия 
давлатининг Миллий мактаблар бошқаруви раиси, профессор Эркки Ахо таълим 
жараёнини замон талабида модернизация қилишнинг ахамияти ҳақида шундай 
таъкидилайди: “Глобаллашув жараёни ва рақамли технологиялар меҳнат 
бозоридаги аҳволни жуда ҳам ўзгартириб юборди, ижтимоий ва ҳудудий 
тенгсизлик муаммоси ўсиш билан хавф солмоқда, миграция анъанавий маданий 
тузилмаларни заифлаштирмоқда... Шунинг учун ҳам бизнинг тирик қолиш 
стратегиямиз таълим манбалари ва илмий тадқиқот ишларимизга асосланган 
ҳолда ишлаб чиқилмоқда”[2]. 
 
АДАБИЁТЛАР ТАҲЛИЛИ ВА МЕТОДОЛОГИЯ 
Таълимнинг замонавий ахборот технологиялари ўқувчи-талабанинг эмас, 
у энг аввало, ўқитувчи(педагог)нинг технологиясидир. Ўқувчи-талаба замонавий 
ахборот технологиясини ўрганмайди, балки унинг маҳсулотидан ўқитишнинг 
техник воситаси сифатида фойдаланади. Ўқитувчи (педагог) замонавий 
технологияларни қўллаб дарсга тайёрланади, дарсни ташкил қилади, ўқувчи- 
талабалар билимини назорат қилади ва унинг вазифаси таълим мазмунини 
такомиллаштириш учун компьютерлаштиришнинг энг юқори даражасидаги 
ахборот технологияларини таълим жараёнига олиб киришдан иборат бўлади. 
Ахборот технологиялари, компьютерлаштириш ва компьютер тармоқлари 
негизида таълим жараёнини ахборот билан таъминлашни ривожлантириш 
омиллари 
компьютерлаштиришнинг 
ҳар 
иккала 
йўналишини 
ҳам 
ривожлантириб бориш заруриятига боғланади. Бунинг учун шу соҳада қабул 
қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга асосланган ҳолда узлуксиз таълим 
тизимининг ҳамма босқичларида «компьютерлаштиришнинг концепцияси» 
яратилиши лозим. 
Таълимга ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш 
назарияси ва методологияси, ўқув жараёнида интернет технологияларидан 
фойдаланиш усуллари, масофадан ўқитиш технологияларини қўллаш 
муаммоларини ўрганишда Ғарб олимларини хизмати беқиёсдир. Жумладан, 
A.Berglund, D.Geladze, H.Long, M.Sugata, K.Whattananarong, P.Alfred, B.Means, 
W.Olatokun, K.Peters, J.Traxler, B.Furuholt каби тадқиқотчилар томонидан тадқиқ 
этилган. 



Download 463.49 Kb.
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Download 463.49 Kb.
Pdf ko'rish

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



Academic Research in Educational Sciences

Download 463.49 Kb.
Pdf ko'rish