Armaturalarni tayyorlash va ularga mexanik ishlov berish jarayonlari
Арматурага механик ишлов бериш асосан арматура цехларида бажарилади. Одатда, бундай цехлар юқори унум-дорликка эга бўлган замонавий дастгоҳлар, ускуналар, пайванд-ловчи агрегатлар, жихозлар ва турли хил мосламалар билан таъминланган бўлади. Арматура сифатида ишлатиладиган пўлатларга
механик ишлов бериш, уларни тозалаш ва тўғрилаш, керакли ўлчамларда қирқиш, турли хил пайвандлаш-боғлаш деталларини тайёрлаш (ясаш) каби ишлардан иборат бўлади. Ушбу ишларни бажариш учун турли хил замонавий дастгоҳ ва ускуналар қўлланилади. Пўлатни механик усулда қайта ишлаш жараён-ларининг асосий қисми автоматлаштирилгандир. Жумладан, пўлат арматурани тўғрилаш, тозалаш ва қирқиш учун С-150А, СМЖ-172 (С-370), СМЖ-175 (С-455М), СМ-3002 русумли дастгоҳлар ва С-229, НБ-663 русумли пресс-қайчилар қўлланилади
Buyumlarni qoliplash va qoliplar xillari
Йиғма темирбетон корхоналарида буюмларни қолиплаш жараёни асосий босқичлар-дан бири ҳисобланади. Буюмларни қолиплаш асосан қуйдаги бос-қичлардан иборат: қолипларни тозалаш, мойлаш, йиғиш, армату-ра тўр ва синчларни ўрнатиш, арматурани қолип таянчларига маҳкамлаш ва таранглаш (олдиндан зўриқтирилган конструкция-лар учун), бетон қоришмасини қолипга қуйиш, жойлаш ва зичлаш, юза қисмини силлиқлаш, иссиқлик билан ишлов бериб қотириш ва тайёр буюмларни қолипдан чиқариб олиш. Ишлатилиш шароитига кўра қолплар силжийдиган (кран ёрдамида ёки вагон-рельсда) ва
силжимайдиган яъни, бетон-ланадиган стенднинг ўзида йиғиладиган шунингдек, зўриқти-рилган яъни, арматурани таранглашдаги зўриқиш қолип таянч-ларига узатиладиган (кучайтирилган қолиплар) ва зўриқтирил-маган ҳилларга бўлинади.
Titratma prokatlash texnologik ishlab-chiqarishjarayoni
Титратмапрокатлаш станининг фарқли жихати шундан иборатки, барча технологик жараёнлар (бетон қоришмасини тайёрлашдан тортиб, тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқаришгача) битта ускунада амалга оширилади. Ускуна 30 м/с тезликда (оғир бетонлар учун) ёки 15 м/с тезликда (енгил бетонлар учун) ҳаракатланувчи пластинкасимон конвейердан иборат бўлади.
Баландлиги 16 ва 22 қаватгача бўлган йирик панелли турар-жой биноларининг элементлари БПС-6 станида тайёрланади. Бунда ташқи керамзитбетонли девор панелларининг узунлиги 6000, эни 3200 ва қалинлиги 350 мм, ички девор панеллари ва ораёпма плиталарнинг қалинлиги 140 мм бўлади.
Шунингдек, бундай станда йиғма-ҳажмий элементлар ва бошқа майда ўлчамли буюмлар ҳам тайёрланади.