Суперпозиция принципига кўра бир вақтда берилган
иккита турли таъсирларга системанинг акс
таъсири алоҳида таъсирларга кўрсатилган акс
таъсирларнинг йиғиндисига тенг
Чизиқли системага мисол
Ўзгармас ток манбаига уланган фақат актив
қаршиликдан иборат электр эанжирини олайлик.
Бундай ток занжири гомогенлик ва аддитивлик
принципларига бўйсунади.
Нохуш эффектларни ҳисобга олмаганда ва ҳар бир
элемент идеал ишлайди деб қабул қилинганда
чизиқли вольт-ампер характеристикасини олиш
мумкин.
2.2.
Суперпозиция принципига бўйсунмайдиган
система чизиқсиз система дейилади.
Бундай система чизиқсиз тенглама билан
ифодаланади.
Чизиқсиз системани гомогенлик принципига
бўйсунмайдиган система деб қараш мумкин.
Реал ҳаётда барча автоматик бошқариш
системалари
чизиқсиз системалардир. Чизиқли бошқарув системалари
фақат назарияда мавжуд.
Биз чизиқсиз бошқарув тизимларини анализ қилишда
уларни маълум
чегарада ва маълум шартлар
бажарилганда тахминан чизиқли система деб қараймиз.