|
Avtomatlashtirish sistemalarini loyihalash,o’rnatish va sozlash, Avtomatlashtirishning elektromexanik sistemalari, Sohaning texnologik o’lchashlari va asboblari
|
bet | 90/96 | Sana | 22.06.2024 | Hajmi | 10,46 Mb. | | #265084 |
Bog'liq ASLUS javoblarGaz analizatorlari tekshirilayotgan gaz aralashmasidagi komponent yoki komponentlar yig‘indisi konsentratsiyasi haqida ma'lumot beradigan qurilmalardir. Gaz anlizatorlari sanoatning barcha sohalarida va ilmiy-tadqiqot ishlarida keng ishlatiladi. Gaz analizatorlari ishlash prinsipi (tahlil qilish usuli), tahlil qilinayotgan muhitning xossalari, aniqlanayotgan komponentlar soni, ishlanish turi, chiqish signalini unifikatsiyalash usuli va o‘lchash natijalarini berish usuli kabi belgilariga ko‘ra tasniflanishi mumkin.
Оптик газ анализаторларида оптик зичлик, синдириш коэффициенти ва бошқа оптик хоссаларнинг текширилаётган компонент концентрациясига боғлиқлигидан фойдаланилади. Электромагнит нурланиш жадаллигининг пасайиши ёки нурланиш оқимининг текширилаётган газ спекторининг инфрақизил, ултрабинафша ёки кўринадиган қисмларидаги ютилишини ўлчашга асосланган абсорбцион-оптик усул кўпроқ тарқалган.
Водород, аммиак, метан каби газлар инфрақизил нурларни, хлор, озон, симоб буғлари эса ултрабинафша нурларни ютади. Шунинг учун таҳлил қилинаётган компонент турига қараб бундай газ анализаторларида инфрақизил ёки ултрабинафша нурланишдан фойдаланилади.
Спектрнинг инфрақизил соҳасида ишлайдиган газ анализаторларида нурлаткичлар сифатида 700—800°С гача қиздирилган сим спиралларидан фойдаланилади. Спектрнинг ултрабинафша соҳасида ишлайдиган газ анализаторларида эса газ рязряд лампаси нурланиш манбаи бўлиб хизмат қилади.
Оптик-абсорбцион газ анализаторларининг кўпи дифференциал схема бўйича қурилган (6.4-расм). Манба 1 дан олинадиган нурланиш оқими йўлида ёруғлик филтрлари 2 орасидан текширилаётган газ аралашмаси ўтадиган ишловчи камера 3 ва аниқланаётган компонент қўшилмаган газ аралашмаси билан тўлдирилган таққослаш камераси 4 ўрнатилади. Қабул қилгич 5 иш ва таққослаш камераларидаги нурланиш жадаллиги фарқини қабул қилади, аниқланаётган компонент миқдорига мутаносиб бўлган нобаланслик сигнали эса кучайтиргич 6 да кучайиб, ўлчаш асбоби 7 да қайд қилинади.
Одатда оптик газ анализаторлари компенсацион схема бўйича ишланиб, ўлчаш схемаси оптик, газ ёки электр усуллар ёрдамида мувозанатланади. Оптик конпенсация усулида тескари алоқа сигнали тўсиқ ёки оптик пона силжишига айлантирилади. Бу эса таққослаш каналида нурланиш жадаллигини тегишлича ўзгартиради. Иккинчи ҳолда, таққослаш каналида нурланиш оқими йўлида компенсацияловчи аралашма қатламининг қалинлиги ўзгаради. Ba, ниҳоят, электр компенсациялаш усулида занжирда электр билан таъминлаш кучланиши ўзгартирилади.
|
|
Bosh sahifa
Aloqalar
Bosh sahifa
Avtomatlashtirish sistemalarini loyihalash,o’rnatish va sozlash, Avtomatlashtirishning elektromexanik sistemalari, Sohaning texnologik o’lchashlari va asboblari
|