Барча
имкониятлар устида фикрлаб, сизни ҳайратлантир-
ган бошқа кишилар ҳаётидан мисолларни кўриб чиқиб,
сиз "Ахир, ҳаётдан нима истайсиз ўзи?!" деган арзирли
савол билан тўқнашасиз!
Муваффақият маданиятимиздан олинган стандартлар
т5тшами эмас, балки аниқ ифодаланган ва тугал эришил-
ган шахсий қадриятларнинг коллекбион йиғиндисидир.
Сиз ҳаётингиз қандай бўлишини истасангиз, шунга
эришиш - муваффақият. Лекин бунин!" учун нима қилиш
керак? Ушбу рисоламиз айнан шу ҳақдадир.
II БОБ
1-СТРАТЕГИЯ
МАҚСАДЛАР: КИШИЛАРНИ НИМА
ЙЎНАЛТИРАДИ?
МАҚСАДЛАР КУЧИГА ЭРКИНЛИК БЕРИНГ
Кунлардан бирида жаноб Шоафф компаниясида иш-
лай бошлаганимдан икки ҳафтача ўтгач, биз у билан но-
нушта қилдик. Ўшанда у:
- Жим, қани менга ўзингнинг мақсадларинг рўйхати-
ни бер-чи, биргаликда кўриб чиқайлик. Эҳтимол, мен
сенга ҳозироқ ёрдам беришим мумкиндир, - деб қолди.
- Лекин менда ҳозир бу
рўйхат
йўқ, - деб жавоб бердим.
- Эҳтимол, у автомобилда ёки уйингда қолгандир?
- Йўқ, сэр, менда ҳали умуман бундай рўйхат йўқ.
Жаноб Шоафф оҳ урди ва:
- Яхши, яхши йигит, ҳозироқ бошласак, шу
энг яхши-
си бўлади, - деди у.
Кейин кўзларимга тик боқиб туриб:
- Агар сенда мақсадларинг рўйхати йўқ бўлса, банк
ҳисоб рақамингдаги маблағинг бир неча юз долларгача
18
@Elektron_kitoblar_Uz kanali.
хатоликда эканини аниқ айтиб беришга ҳаракат қила-
ман, - деди ва тўғри айтиб берди. Бу эса диққатимни
торгмай қолмади, албатта.
Мен ҳайратда эдим.
- Агар менда мақсадларим рўйхати бўлганда ҳисоб
рақамимда ўзгариш бўлармиди? - деб сўрадим.
- Таг-туби билан, - жавоб берди у.
Шу кундан бошлаб мақсадларни аниқлаш санъати ва
илмини ўзлапггира бошладим.
Ушандан буён нимага ўрганган бўлсам, айнан мақ-
садларни аниқлаш ҳаётимда чуқур из қолдирди.
М енинг мавжудлигимнинг ҳар
бир аспекти - яъни,
менинг ютуқларим, менинг даромадларим, менинг банк
ҳисобим, ҳаёт тарзим, менинг мукофотларим, ҳатто ме-
нинг шахсиятим яхши томонга ўзгарди.
М ақсадингизни аниқлаш қобилиятини ўзлаш тириш
сизнинг ҳаётингизга чуқур таъсир кўрсатишига шунча-
лик ишонаманки, бу одатда нотўғри тушуниладиган жа-
раёнга анчагина эътибор ажратишга ҳаракат қиламан.
Мен сизни навбатдаги бобларни ўқишдан кўра диққат
қилишга чақираман. Уларни ўрганинг. Агар қўлингизда
ён дафтарчангиз бўлса, яна ҳам яхши.