@Elektron_kitoblar_Uz kanali. БОЙЛИК




Download 10.1 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/57
Sana23.10.2023
Hajmi10.1 Mb.
#89856
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   57
Bog'liq
Baht boylik
Statistika — Turizm, 1-Amaliy ish M.B, 1232sa1s11311, 1-,2-,3 - mustaqil ishlar, 5-sinf Foizlar mavzusidagi ochiq darsga tarqatma materiallar, 1. Tuplam 2023 4 may, 2-Tuplam, 3-4-shuba BTZT-TTI Jizax-2023 4-may, portal.guldu.uz-Pedagogik mahorat, a5576c69-e200-461d-ae08-d56b9e1ead9a (1), Dosqobilova Nasiba Xoltorayevna Axborot texnologiyalari asoslari, 1, 7 – Mavzu Axloqiy qadriyatlar falsafasi (Etika). Ma’ruza rejasi, Umumiy Fizika 1 Atom va yadro - Kechki yakuniy (3), 1
8
@Elektron_kitoblar_Uz kanali.


БОЙЛИК
Таъриф бермоқчи бўлган иккинчи калит сўз бу - бой- 
лик. Бойлик - зидциятли сўз бўлиб, онгимизда турли хил 
образлар, қарама-қарши тушунчалар уйғотади. Ҳар ким 
бошшкка ўз нуқтаи назари билан қарайди. Кимгадир бой- 
лик унинг истагини таъминловчи пулга эга бўлиш, бошқа 
бировга эса қарзлардан - доимий қарз мажбуриятларидан 
озод бўлишдир, учинчи киши учун бойлик - ўсиш имко- 
нияти ва муваффақиятларга эришишни билдиради.
Лекин бу фарқлар ижодий ёндошишни бошлашнинг 
вужудга келишига олиб боради, ижодий ёндошиш эса 
ҳар биримизга бойлик ва маъмурликка тўла ҳаёт сари 
йўл топишимизда ёрдам беради.
Кзшчилик кишилар бу ҳақда ўйлаб кўрмайдилар ҳам, 
улар учун бойлик, энг аввало, "миллионер" тушунчаси 
билан боғлиқ. Мана ҳаяжонлантирадиган сўз! Бу тушун- 
ча муваффақият, эркинлик, куч-қудрат, қониқиш, имко- 
ният, бағрикенглик, таъсирни ўз ичига олади. Албатта 
миллионер бўлиш фикри ёмон тасаввур уйғотмайди.
Бундан ташқари, бойлик сўзи фақатгина иқтисодий ту- 
шунчанигина билдирмайди. Тажриба бойлиги, дўстлик бой- 
лиги, муҳаббат бойлиги, оилавий ҳаёт бойлиги ёки мада- 
ний бойлик тўғрисида гапириш мумкин. Бироқ биз бутун 
фикр-зикримизни молиявий эркинпикни таъминловчи бой- 
лик сўзига жамлашимиз зарурки, бу бойлик - барча ҳара- 
катлар ва тадбиркорлик фаолияти орқали пул ва акбиялар- 
га айланишидир. Бунда ҳар бир киши ўзини бой деб сези- 
ши учун унинг миқцорий қиймати ҳар хил бўлади.
Ишончим комилки, ҳамманинг асосий мақсади ва ор- 
зуси битта - молиявий босимдан озод бўлиш, танлаш
эркинлигига ва ижодий меҳнат қилиш имкониятига эга 
бўлиш ва ўзгалар билан бўлишиш.
Сиз учун бойлик нимани билдиради? Сизга қанча пул 
керакки, ўзингизни молиявий эркин ҳис қиласиз? Булар
9
@Elektron_kitoblar_Uz kanali.


қуруқ саволлар эмас. Моддий бойлик тушунчасини ўзин- 
гиз учун қанчалик равшан аниқласангиз, ушбу китобда- 
ги ғоялар сизга шунчалик катта фойда келтиради.
БАХТ
"Бахт" тушунчаси ҳар бир киши истайдиган нарсани 
мужассам қилади. Бахт - бу кишининг ижобий фаолияти 
билан боғлиқ шодлик. 
\
"Бойлик" сўзи каби "бахт" сўзи ҳам қатор зиддиятли 
қийматга эгадир. Бахт - бу каш фиёт ш одлиги, билим 
шодлиги. Одатда бахт ҳаётнинг ранглари, товушлари ва 
гармониясини тўла қабул қиладиганларга насиб этади.
Бахт - ўз ҳаётини обдон режалаштирадиган ва кейин 
эса артистик талант билан яшайдиганларга бериладиган 
шодлик.
Бахт - ҳаёт берадиганларини сезиш, қабул қилиш ва 
шодланиш.
Бахтни ҳаёт меваларини ҳам олиб, ҳам бериб, ҳам 
фойдаланиб, ҳам тақдим этиб топиш мумкин. Бахт - ҳаёт 
уйғунлигидан завқланишни билиш. Ш унингдек, оддий- 
гина овқатланиш ёки ғоялар ва яна нон билан бу завқни 
ҳис этиш мумкин.
Бахт - ўз тажрибаларини кенгайтира ва бойита олади- 
ганларга келади.
Бахт кўнгилсизликларни мардона енга олиш қобилия- 
тига эга ва бунда ҳаётдан завқланиш ҳиссини йўқотмай- 
диганлар уйларига ташриф буюради.
Бахт ўз ҳолатларини ва эҳтиросларини бошқара ола- 
диган кишиларга тегишлидир.
Бахт - қўрқиш, ёлғон, пасткашлик, ҳасад, очкўзлик, 
қасоскорлик, кўролмаслик каби салбий ҳолатлардан йи- 
роқда бўлган озод, покиза туйғудир.
Бахтли кишилар одатда ҳаёт ва муҳаббатнинг улкан ижо- 
бий қудратини ҳис этиш билан ўзларини кучли сезадилар.
10
@Elektron_kitoblar_Uz kanali.


Лекин бахт умумий ҳис этишдан улуғроқ нарсадир. Бу 
ўз навбатида ҳиссиёт, ҳаракат ва ҳаёт тизимини аниқлов- 
чи фикрлаш усулидир.
Бо
1пқача қилиб айтганда, бу дунёни ва унда рўй бера- 
ётган ҳодисаларни билиш қобилиятидир.
Бахт - бу барча қадриятларнинг мувозанатидир. Ёки 
бу кундалик вазифаларни, жумладан, ҳеч биримиз қуруқ 
қолм айдиган м айда-чуйда иш ларни ҳам баж ариш дан 
қониқиш ҳосил қилишдир.
Бахт - бой кишилар билан муносабатда яхши яшал- 
ган ҳаёт. Бу ўзига хос пулнинг текин ш акли бўлган, 
харажат ва сармоя қилинадиган кенг, рангба-ранг таж- 
риба-ю хотиралардир.
Бахт - маълум мақсад йўлидаги фаолиятдир. Бу ҳаётга 
муҳаббатдир. Бу нафақат оддий, балки сирли ҳодисалар- 
ни ҳам тезда тутиб қолиш ва тушуниш қобилиятидир.
Кўпларимиз бахтни ўтмишда йўқотилган ёки келажак- 
да келиши мумкин бўлган нарса деб биламиз. Фақат оз- 
чилик кишиларгина бахтни айни пайтда ҳис этиш қоби- 
лиятига эгалар. Албатта бошқа нарсаларга ўхшаб бахт 
ҳам тутиб бўлмас нарсадир. Лекин уни тутиб қолиш учун 
мумкин бўлмаган нарса йўқ. Хўш, қандай қилиб бахнинг 
кўк қупшни тутиб қолиш мумкин?
интизом
Сизнинг бойликка эришиш йўлидаги изланувчанлигин- 
гиз муваффақиятини таъминлашда ҳал қилувчи компо- 
нент бўлиб интизом ҳисобланади. Бу тушунча тўғрисида 
гап кетганда кўпчиликда ижирғаниш пайдо бўлади. Улар- 
нинг кўз олдига аскарга дўқ ураётган сержант, линейкани 
силкитиб танбеҳ бераётган кекса ўқитувчи келади.
Шунга қарамай, сизнинг орзу ва истакларингиз рўёб- 
га чиқишида муваффақиятингиз калити айнан интизомга 
риоя қилишда мужассамлигига сизни ишонтираман.
11
@Elektron_kitoblar_Uz kanali.


Интизом - бу мақсад ва унинг рўёбга чиқариш ўрта- 
сидаги кўприк, илҳом ва ютуғингизни бирлаштирувчи 
елим, молиявий эҳтиёжингизни санъат асарини яратиш- 
га айлантирувчи сеҳрли кучдир.
Интизом варракни учириш учун уни шамолга қарши 
йўналтирган, ҳаётда яхши нарсалар оқимига қарши суз- 
ган, мақсадсиз пассив сирпаниб бориш аччиқ аламга олиб 
боришини тушунганларга насиб этади.
Интизом - бу ҳар қандай муваффақиятнинг устуни- 
дир. Интизомнинг йўқлиги эса албатта муваффақиятсиз- 
ликка олиб келади. Шунга қарамай, кўпчилик кишилар 
муваффақиятсизликни интизомсизлик билан боғламайди- 
лар. Улар омадсизликни тўсатдан келган, вайрон қилар- 
ли ҳодиса ва худди компаниянинг банкротга учраши ёки 
уйнинг эгаси алмашгандек деб биладилар.
Лекин омадсизлик бундай рўй бермайди. Омадсизлик 
айрим ҳоллардагина алоҳида бир воқеликнинг натижаси 
ўлароқ юзага келади. Аксарият ҳолларда эса бу инти- 
зомсизлик оқибатида рўй бериб тўнланиб қолган, кичик- 
кичик омадсизликларнинг натижасидир.
Омадсизлик ҳар сафар бугун... ўйлай олмаганимиз, 
бугун... кечикканимиз, бугун... бажармай эртагаликка 
қолдирганимиз, бугун... ҳаракат қила олмаганимиз, бу- 
гун... юқори кўтарила олмаганимиз, бугун... олға юра 
олмаганимиз оқибатида рўй беради.
Агар сизнинг мақсадингиз бугун 10 та хат ёзиш бўлиб, 
3 та ёзган бўлсангиз, демак, бугун сиз 7 та хатга орқада 
қолдингиз.
Агар сизнинг мақсадингиз бугун 5 та телефон қўнғи- 
роғи қилйш бўлиб, фақат 1 та қўнғироқ қилган бўлсан- 
гиз, демак, бугун сиз 4 та телефон қўнғироғига орқада 
қолдингиз.
Агар сизнинг молиявий режангиз бугун 10 доллар иқти- 
сод қилиш бўлиб, 1 доллар ҳам иқтисод қилмаган бўлсан- 
гиз, демак, бугун сиз 10 долларга орқада қолдингиз.
12
@Elektron_kitoblar_Uz kanali.


Кун бекор ўтиб, ҳеч нарса бўлмади, "Ахир бир кун 
нима бўларди?!" деб ўйласак, хавф туғилгани кўринади.
Ахир кунлар 

Download 10.1 Mb.
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   57




Download 10.1 Mb.
Pdf ko'rish

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



@Elektron_kitoblar_Uz kanali. БОЙЛИК

Download 10.1 Mb.
Pdf ko'rish