I боб. Дастурнинг мақсад, вазифа ва тамойиллари




Download 1.46 Mb.
bet116/135
Sana04.05.2023
Hajmi1.46 Mb.
#56535
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   135
Bog'liq
davlat talablari TMR Aziza (2)
Mikrogeterogen dispers sistemalar, Nigora




I боб. Дастурнинг мақсад, вазифа ва тамойиллари


Ўзбекистон Республикасида мактабгача таълими тизимини модернизация қилиш мактабгача таълимга тенг имкониятлар яратишнинг зарурати ва муҳимлиги ҳамда болаларни мактаб таълимига тайёрлашнинг муқобил ва камчиқим моделларини ишлаб чиқишни тақозо этади.
6-7 ёшли болаларни ўқитиш мажбурий бошланғич таълимга бир йиллик тайёрлаш гуруҳлари дастури Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган таълим сектори режаси, мактабгача таълимни ривожлантириш Концепцияси, Давлат талабларига таянган ҳолда болага йўналтирилган сифатли педагогикага принципларига асосланган.
Боланинг эрта ривожланиши унинг келгусида шахс сифатида шаклланишида ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Боланинг эрта ривожланишига инвестиция ажратилиши қуйидаги асосий омиллар билан белгиланади:

  • катта ёшдаги киши интеллектуал қобилиятининг 70% ҳаётининг дастлабки 5 йилида шаклланади;

  • мактабгача таълимга сарф-харажатларнинг иқтисодий самарадорлиги 17:1 нисбатни ташкил этади (болалар қамрови 50% кам бўлмаганда);

-ғайриахлоқий ва жиноий хатти-ҳаракатлар эҳтимолининг камайиши.
Дастурнинг мақсадлари ва вазифалари мактабгача болалар учун қуйидагиларни таъминлашни кўзда тутади:
-зарур бўлган ривожланиш амалиёти ва мактабга тайёрлаш учун тенг имкониятларни вужудга келтириш;
-6-7 ёшли болалар учун мўлжалланган мажбурий бошланғич таълимга бир йиллик тайёрлаш гуруҳлар болаларини тўлиқ кунли мактабгача таълим ташкилотига бериш имкониятига эга бўлмаган ёки муайян сабабларга кўра, бунга интилмайдиган ота-оналарнинг талаб-эҳтиёжларини қондириши керак;

  • 6-7 ёшли болалар учун мўлжалланган мажбурий бошланғич таълимга бир йиллик тайёрлаш гуруҳлар мактабгача таълимга қўйиладиган Давлат талабларига мувофиқ, 5 муҳим соҳада болаларнинг ҳар томонлама ривожланишини таъминлаши зарур(жисмоний ривожланиш ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш; ижтимоий-ҳиссий ривожланиш; нутқ, мулоқот, ўқиш ва ёзиш малакалари; билиш жараёнининг ривожланиши; ижодий ривожланиш) ҳар томонлама уйғун ривожланишини таъминлашга мўлжалланган;

  • мактаб таълимига умумий психологик тайёргарлик.

Дастур замонавий педагогика ва психология тамойилларига таянган ҳолда:

  • истисносиз барча болаларнинг таълим олиш ва ривожланишга тенг имкониятга эга бўлишини таъминлашга;

  • амалиётга бола йўналтирилган ёндашувни, инклюзив таълим тамойилларини жорий этишга;


  • таълим-тарбиянинг маданий жиҳатдан мақбул услубларига таянган ҳолда миллий қадрият ва устуворликларни эътиборга олиш;

  • қулай, дўстона ва хавфсиз ривожланиш муҳитини шакллантиришга йўналтирилган.

мажбурий бошланғич таълимга бир йиллик тайёрлаш гуруҳлардаги таълим жараёни қуйидаги тамойилларга асосланган:

  • болага йўналтирилган таълимга ёндашуви;

  • инклюзив таълим ҳақида мушоҳада юритиш;

  • болани холистик(яхлит) ривожланишини таъминлайдиган таълим муҳитининг хусусиятларини белгилаш;

  • мактабгача таълим ташкилотида фаолиятнинг етакчи тури – ўйин асосида таълим бериш;

  • бола – таълим жараёнининг фаол иштирокчиси;

  • режалаштириш ва баҳолаш самарадорлиги;

  • болани тарбиялаш ва ривожлантириш жараёнига ота-оналарни

  • ҳамкорлик асосида жалб этиш;

  • интерфаол таълим;

  • интегратив ўқитиш.

Дастурда кўзда тутилган вазифалар нафақат ривожланиш марказлардаги фаолият пайтида, балки мустақил, ўйин жараёнида ҳамда педагогларнинг ота-оналар билан биргаликдаги фаолияти жараёнида ҳам тўлиқ бажарилиши лозим.
O’bekiston Respublikasining oliy va o’rta maxsus ta’lim vazirining 465-sonli buyrug’iga 1.1 ilova

« TASDIQLAYMAN »


O’TIBDO’ ­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­-­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­__________ R.O.Mamadjanov
« ___ « ___________ 202_ yil


Download 1.46 Mb.
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   135




Download 1.46 Mb.

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



I боб. Дастурнинг мақсад, вазифа ва тамойиллари

Download 1.46 Mb.