Дифференциал кучайтиргич, схемаси.
ДК ва унинг эквивалент схемасига изоҳ беринг.
Кучайтиргич иккита симметрик елкадан ташкил топган бўлиб, биринчиси VT1 транзистор ва RК1 резистордан, иккинчиси эса VT2 транзистор ва RК2 резистордан ташкил топган. RЭ резистор иккала елка учун умумий. Ҳар бир елка манфий ТАли УЭ уланган каскадни ташкил этади. Схеманинг бошланғич иш режими I0 ток билан аниқланувчи БТГ ёки уни ўрнини босувчи катта номиналли RЭ резистор билан таъминланади. ДК элементлари кўприк схема ҳосил қилади. Схема диагоналларидан бирига икки қутбли кучланиш манбаи ± ЕМ, иккинчисига эса – юклама қаршилиги RЮ уланган.
Дифференциал кучайтиргичда Uчиқ ни аниқланг.
Кўприк баланси шарти, яъни унинг чиқиш кучланиши
нолга тенг бўлади
шарт бажарилганда, яъни ЕМ кучланишлар ва кўприк елкалари қаршиликлари ўзгарса ҳам, баланс бузилмайди. Схема симметрик бўлгани учун, кучланиш манбаи ва температура бир вақтда ўзгарганда, чиқиш кучланиши UЧИҚ=0 қиймати сақланиб қолади, яъни идеал ДКда нолнинг дрейфи бўлмайди. Бунда VT1нинг эмиттер ва коллектор токлари мусбат орттирма, VT2 транзисторнинг мос токлари эса – манфий орттирма олади. Натижада чиқиш кучланиши ҳосил бўлади
ДКнинг уланиш турлари.
Амалда ДКнинг тўрт хил уланишидан фойдаланилади:
- симмтерик кириш ва чиқиш;
- симметрик кириш ва носимметрик чиқиш;
- носимметрик кириш ва симметрик чиқиш;
- носимметрик кириш ва чиқиш.
Носимметрик кириш ва чиқишли ДК схемасига изоҳ беринг.
Бунда фойдаланилмайдиган кириш кучланиши ўзгармас сатҳли қилиб олинади, масалан, умумий шинага уланади.
Агар кириш сигнали UКИР1га берилса, чиқишда инверсланмаган сигнал олинади.
Демак, UКИР1 инверсламайдиган кириш, UКИР2 эса – инверлайдиган кириш бўлади.
|