• Операцион кучайтиргичнинг схемасига изоҳ беринг.
  • Операцион кучайтиргичнинг ишлаш принципи.
  • ОКнинг шартли ва стандарт белгиланиши




    Download 0,55 Mb.
    bet16/22
    Sana20.12.2023
    Hajmi0,55 Mb.
    #124948
    1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   22
    Bog'liq
    Электроника фанининг мазмуни, электрониканинг ривожланиш босқичл-fayllar.org

    ОКнинг шартли ва стандарт белгиланиши.



    ОКнинг шартли белгиси а, б - расмда келтирилган. Манба қийматлари бир – бирига тенг, лекин умумий шинага нисбатан ишоралари тескари бўлган иккита манбадан таъминланади. Бу билан кириш сигнали мавжуд бўлмаганда чиқишда ноль потенциал таъминланади ва чиқишда ҳам мусбат, ҳам манфий сигнал олиш имконияти юзага келади. Реал ОКларда кучланиш манбаи қиймати ±3 В ÷ ±18 В оралиғида ётади. Сигнал умумий шинага уланган симметрик сигнал манбаидан 1 ва 2 киришларга, ёки иккита алоҳида манбалардан узатилиши мумкин. Бу киришлардан бири инверслайдиган кириш ва умумий шинага, иккинчиси эса – инверсламайдиган кириш ва умумий шинага уланади.



    1. Операцион кучайтиргичнинг схемасига изоҳ беринг.

    ОКларда кириш каскади сифатида дифференциал кучайтиригич (ДК) қўлланилади. Маълумки, ДК чиқишдаги нол дрейфини максимал камайтиришга, юқори кучайтириш коэффициентига, максимал юқори кириш қаршилигига ва синфаз ташкил этувчиларни максимал сўндиришга имкон беради. Мувофиқлаштирувчи каскад талаб қилинган кучайтиришни таъминлайди ва ДК чиқишидаги ўзгармас кучланиш сатҳи силжишини чиқиш каскади учун талаб этилган қийматгача камайтиради. Мувофиқлаштирувчи каскад дифференциал ѐки бир тактли кучайтиргич бўлиши мумкин. Чиқиш каскадлари ОКнинг кичик чиқиш қаршилигини ва лозим бўлган чиқиш қувватини таъминлаши керак.




    1. Операцион кучайтиргичнинг ишлаш принципи.

    ОК доим тескари алоқа занжирлари билан қамраб олинаган бўлади. Тескари алоқа занжири турига кўра ОК аналог сигналлар устидан турли амалларни (операцияларни) бажариши мумкин. Бундай амалларга йиғинди олиш, интеграллаш, дифференциаллаш, солиштириш, логарифмлаш ва бошқалар киради. Шунинг учун бундай кучайтиргичлар – операцион деб аталади. ОК идеал кучайтиргич элемент ҳисобланади ва бутун аналог электрониканинг асосини ташкил этади. ОК етарлича мураккаб тузилмага эга бўлиб, ягона кристалл юзасида бажарилади ва бирваракайига кўп миқдорда ишлаб чиқарилади. Шунинг учун ОКни диод, транзистор ва х.з. каби электрон схемаларнинг содда элементи каби қараш мумкин. Ҳозирги кунда ОКларнинг юзлаб тури ишлаб чиқарилади, кичик ўлчамга эга ва жуда арзон ҳисобланади. Катта кучайтириш олиш учун ОКлар икки ёки уч босқичли ўзгармас ток кучайтиргичлари асосида қурилади.





    1. Download 0,55 Mb.
    1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   22




    Download 0,55 Mb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    ОКнинг шартли ва стандарт белгиланиши

    Download 0,55 Mb.