|
Электроника фанининг мазмуни, электрониканинг ривожланиш босқичлари
|
bet | 17/22 | Sana | 20.12.2023 | Hajmi | 0,55 Mb. | | #124948 |
Bog'liq Электроника фанининг мазмуни, электрониканинг ривожланиш босқичл-fayllar.orgИдеал ОК параметрлари.
ОК схемалари иш принципини тушуниш ва таҳлилини аниқлаштириш мақсадида идеал ОК тушунчаси киритилади. Улар қуйидаги хоссаларга эга:
- чексиз катта кучланиш бўйича кучайтириш коэффициенти КU0=∞ (реал ОКларда 1 мингдан 100 млн. гача);
- силжитиш кучланиши UСИЛ=0, яъни иккала киришларда кучланишлар тенг бўлса, чиқишдаги кучланиш ҳам нолга тенг бўлади (реал ОКларда UСИЛ = 5 мкВ÷50 мВ);
- чиқиш токлари нолга тенг (реал ОКларда нА улушларидан бирлик мкА гача);
- чиқиш қаршилиги нолга тенг (реал кам қувватли ОКларда ўнлаб Омдан бирлик кОмларгача);
- синфаз сигналларни кучайтириш коэффициенти нолга тенг;
- ОК киришлари потенциаллари доим бир бирига тенг.
Идеал ОК хоссалари.
Бундай схемаларни ишлаш принципини тушуниш ва уларни тахминий таҳлил қилиш учун идеал операцион кучайтиргич тушунчаси киритилади. Идеал операцион кучайтиргич қуйидаги хоссаларга эга бўлади: а) кучланиш бўйича чексиз катта дифференциал кучайтириш коэффициенти КU0; б) ноль силжиш кучланишининг нольга тенглиги UСИЛ, яъни кириш сигналлари бир – бирига тенг бўлганда, чиқиш кучланиши нольга тенг бўлади; демак, ОК кириш потенциаллари доим бир – бирига тенг; в) кириш токлари нольга тенг; г) чиқиш қаршилиги нольга тенг; д) синфаз сигналларни кучайтириш коэффициенти нольга тенг.
ОК хусусиятлари.
ОКлар ўз хусусиятларига кўра идеал кучайтиргичларга яқин.
Идеал кучайтиргич:
- чексиз катта кучайтириш коэффициентига;
- чексиз катта кириш қаршилиги;
- нолга тенг бўлган чиқиш қаршилигига;
- инверслайдиган ва инверсламайдиган киришларга бир хил сигнал берилганда нолга тенг бўлган чиқиш кучланишига;
- чексиз катта кенг ўтказиш полосасига эга.
|
| |