• Нурланувчи диодлар
  • 116. Оптронлар (оптожуфтликлар), уларнинг турлари ва схемада шартли белгиланиши. Оптоэлектрон жуфтлик, ёки оптожуфтлик
  • 117. Оптоэлектроникага изоҳ беринг
  • Фото ва нурланувчи диодларга изоҳ беринг, уларнинг схемада шартли белгиланиши




    Download 0.51 Mb.
    bet21/21
    Sana22.05.2023
    Hajmi0.51 Mb.
    #63034
    1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21
    Bog'liq
    Электроника фанининг мазмуни, электрониканинг ривожланиш бос ичл
    5-amaliy ish\', 3-Amaliy topshiriqlari (1)
    115. Фото ва нурланувчи диодларга изоҳ беринг, уларнинг схемада шартли белгиланиши.
    Фотодиод схемага ташқи электр манба билан (фотодиод режими) ва ташқи электр манбасиз (фотовольтаик режим) уланиши мумкин. Ташқи электр манба шундай уланадики, бунда р-n ўтиш тескари йўналишда силжиган бўлсин. Фотодиодга ёруғлик тушмаганда диоддан берилган кучланишга боғлиқ бўлмаган I0 экстракция токи деб аталувчи, жуда кичик қийматга эга “қоронғулик” токи оқиб ўтади. Нурланувчи диодлар – битта р-n ўтишга эга бўлган, электр энергияни нокогерент ёруғлик нурига ўзгартувчи яримўтказгич нурланувчи электрон асбобдир. Нурланувчи диодларда электрон – ковак жуфтликларининг рекомбинациялашуви натижасида ёруғлик нури пайдо бўлади. Агар р-n ўтиш тўғри йўналишда силжитилган бўлса рекомбинация содир бўлади. Нурланувчи рекомбинация тўғри зонали деб аталувчи яримўтказгичларда ҳосил бўлади.

    116. Оптронлар (оптожуфтликлар), уларнинг турлари ва схемада шартли белгиланиши.
    Оптоэлектрон жуфтлик, ёки оптожуфтлик (оптопара) констуркцияси жиҳатдан оптик муҳит орқали ўзаро боғланган нурлатгич ва фото қабул қилгичдан ташкил топган бўлади. Кирувчи электр сигнал таъсирида нурланувчи диод ёруғлик тўлқинларини генерациялайди, фотоқабулқилгич эса (фотодиод, фоторезистор, фототранзистор ва бошқалар) ёруғлик таъсирида фототок генерациялайди. Оптожуфтликлар рақамли ва импульс қурилмаларда, аналог сигналларни узатувчи қурилмаларда, автоматика тизимларида юқори вольтли таъминловчи манбаларни контактсиз бошқариш ва бошқалар учун қўлланилади.
    117. Оптоэлектроникага изоҳ беринг.
    Оптоэлектроника – электрониканинг бўлими бўлиб, ахборотларни қабул қилиш, узатиш ва қайта ишлашда ёруғлик сигналлар электр сигналларга ва аксинча ўзгартирилишини таъминловчи электрон қурилмаларни ишлаб чиқиш, яратиш ва амалий қўллаш билан шуғулланади. Фотодиод ва нурланувчи диод оптоэлектрониканинг асосий яримўтказгич асбобларидир.
    Download 0.51 Mb.
    1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21




    Download 0.51 Mb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Фото ва нурланувчи диодларга изоҳ беринг, уларнинг схемада шартли белгиланиши

    Download 0.51 Mb.