|
Фан бўйича адабиётлар Goyering C. E., Hansen A. C. Engine and traktor power 4 th edition asae, 2008
|
bet | 3/6 | Sana | 12.01.2024 | Hajmi | 6,02 Mb. | | #135500 |
Bog'liq Traktor 1-maruzaТракторларнинг ривожланиш тарихи
Тракторларнинг ривожланиш тарихи
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг
замонавий энергетик воситалари
Занжирли
Ғилдиракли
Қўш
ғилдиракли
Ярим
занжирли
TS-130
ARION 630C
ТТЗ-80.10
ТТЗ-80.11
Юк ортгич
Тошкент қишлоқ хўжалиги техникалари заводида ишлаб чиқарилаётган тракторлар
Тракторлар ҳалқ хўжалигининг турли соҳаларида қўлланилади. Улар қишлоқ хўжалигида, қурилиш ва йўл ишларида, ўрмон хўжалигида, ерларни ўзлаштириш ва суғориш, юкларни ташиш ишларида фойдаланилади. - Тракторлар ҳалқ хўжалигининг турли соҳаларида қўлланилади. Улар қишлоқ хўжалигида, қурилиш ва йўл ишларида, ўрмон хўжалигида, ерларни ўзлаштириш ва суғориш, юкларни ташиш ишларида фойдаланилади.
- Тракторлар ўзаро боғланган турли механизмлардан тузилган бўлиб, қуйидагилардан двигател, трансмиссия, юриш қисми, бошқариш механизмлари, ишчи жиҳозларданташкил топган.
Тракторлар ўзаро боғланган турли механизмлардан тузилган бўлиб, қуйидаги асосий қисмлардан: двигател 1, трансмиссия 2, юриш қисми(орқа 3 ва олдинги 4ғилдираклар), ўрнатиш қурилмаси 5, бошқариш механизмлари 6, ишчи жиҳозлар 3 ва 7 дан иборат. - Тракторлар ўзаро боғланган турли механизмлардан тузилган бўлиб, қуйидаги асосий қисмлардан: двигател 1, трансмиссия 2, юриш қисми(орқа 3 ва олдинги 4ғилдираклар), ўрнатиш қурилмаси 5, бошқариш механизмлари 6, ишчи жиҳозлар 3 ва 7 дан иборат.
- Двигател – бу иссиқлик, электр, гидравлик каби энергияларни механик ишга айлантириб берадиган қурилмага айтилади.
- Қишлоқ хўжалиги ишлаб чикаришида асосан замонавий тракторлардан фойдаланилади, уларда иссиқлик энергиясини механик ишга айлантириб берадиган ички ёнув двигателлари қўлланилади.
- Трансмиссия- двигателнинг тирсакли валида ҳосил бўлган буровчи моментини тракторнинг юриш қисмига ўтказиб беради. У қуйидаги механизмлардан: илашиш муфтаси, узатмалар қутиси, бош узатма, дифференциал, ярим ўқлар ва охирги узатгичдан иборат.
- Юриш қисми – охирги узатмадаги айланма харакатни тракторнинг чизиқли харакатига айлантириб беради. Бунинг таркиби - ғилдиракли тракторда асос, етакчи ва етакланувчи ғилдираклар; занжирли тракторларда эса рама, етакловчи юлдузча, занжир, осма, таянч ва йўналтирувчи ғилдиракчалардан иборат.
- Бошқариш механизми – тракторнинг юриш қисмига таъсир этиб, тракторнинг харакат йўналишини ўзгартириш, тўхтатиш ва харакатсиз ушлаб туриш учун хизмат қилади. Бунга ғилдиракли тракторларда рул чамбараги, ўнг ва чап тормозлар, занжирли тракторларда планетар ёки фрикцион механизм, ўнг ва чап тормозлар киради.
- Тракторнинг ишчи жиҳозларига гидравлик осма тизим, тиркаш қурилмаси, қувват олиш вали киради.
- Ёрдамчи жиҳозларга ўриндиқ, ёритиш, огоҳлантириш, иситиш, ҳавони алмаштириш ва бошқа жиҳозлар киради.
|
| |