• Guruh: ___AS-1_________ Bajardi: Mammarajabov Jaxongir Toshkent-2023 Режа
  • Guruh: as-1 Bajardi: Mammarajabov Jaxongir Toshkent-2023




    Download 0,93 Mb.
    bet1/4
    Sana23.11.2023
    Hajmi0,93 Mb.
    #103889
      1   2   3   4
    Bog'liq
    as 1


    O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI TRANSPORT VAZIRLIGI TOSHKENT DAVLAT TRANSPORT UNIVERSITETI
    AVTOMABIL VA AVTOMABIL XO’JALIGI Kafedrasi

    MALAKAVIY ISHI OLDI AMALIYOTI BO’YICHA


    HISOBOT

    Universiteti raxbari: ________________________

    Amaliyot raxbari:________________________________

    Guruh: ___AS-1_________
    Bajardi: Mammarajabov Jaxongir

    Toshkent-2023


    Режа:

    1. Кириш.

    2. Корхона хакида малумот

    3.Амалиёт даврида килинган ишлаr


    4. Хулоса.



    1.Кириш

    Сервис – хизмат кўрсатишга қаратилган фаолиятдир. Унинг алоҳида хусусияти шундаки, хизмат кўрсатиш жараёнида баъзи материал ресурслар сарф қилинсада, сервис материал


    кўринишида эмас, балки эҳтиёжини фаолият орқали қондиришидадир.
    Хизмат кўрсатиш ишлаб чиқарниш жараёнидан ажралмасдир, у сақланмайди ва доимий бўлмаган сифат хусусиятига эга.
    Хизматнинг ишлаб чиқариш жараёнидан ажралмаслиги уни шу жараёнда истеъмол қилинишидадир.
    Хизматни амалга оширилгандан сўнг уни сақлаб қолиш, йиғишнинг ёки сотишнинг иложи йўқ, шунинг учун хизматни кўрсатиш жараёнида керакли материал, молиявий ва меҳнат ресурслари ҳажмини режалаштиришда хизматга бўлган талабни аниқ башорат қилиш вазифаси туради. Хизмат сифатининг доимий эмаслиги шундаки, истеъмолчи хизмат кўрсатилгунга қадар уни сифатини баҳолай олмайди. Буни хизматни амалга оширилгандан сўнггина имкони бор. Шунинг учун, мижозга хизмат кўрсатилгунга қадар хизмат ҳақида тўлиқ тасаввур ҳосил қилиш имконини берувчи хизмат турлари ва сифати тўғрисидаги макълумотлар катта аҳамиятга эга.
    Автотранспорт воситаларининг эксплуатацияси уларни техник соз ҳолатини, ҳамда бу воситалардан фойдаланиш жараёнини таъминловчи тадбирларни ўз ичига олган мажмуадир.
    Техник фойдаланиш автотранспорт воситаларини ишга яроқли ҳолда сақлашда ресурсларни оқилона харажат қилишни ифодалайди.
    Автомобил сервиси истеъмолчиларнинг автотранспорт воситаларини сотиб ёки ижарага олиш, техник соз ҳолда сақлаш, керакли эксплуатацион хусусиятларга эга транспорт воситаларига қулай ишлаш шароитларини яратиш бўйича бўлган талаб ва эҳтиёжларини қондиришга йўналтирилган.
    Техник сервис автотранспорт воситалари эгаларини талабини қондириш, йўловчи ва юк ташишнинг маромда ва хавфсизлигини таъминлашга, лойиҳалаш ва ишлаб чиқаришда назарда тутилган меъёрларни қониқтирилишини таъминлайди.
    Охирги йилларда республикада сервис соҳасида изчил чоралар кўрилмоқда. Хизмат кўрсатиш бозорининг таркиби хизматларнинг янги истиқболли турлари – банк, молия, суғурта, ахборот-алоқа ва бошқалар ҳисобига такомиллашиб бормоқда.
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 14 апрелдаги ПП-325-сонли «Ўзбекистон Республикасида хизматлар ва сервис соҳасини 2006-2010 йилларда жадал ривожлантириш чоралари ҳақида» ва 2007 йил 21 майдаги ПП-640-сонли «Ўзбекистон Республикасида хизматлар ва сервис соҳасини 2010-йилгача бўлган даврда жадал ривожлантириш қўшимча чоралари ҳақида» қарорларига хизматлар ва сервис соҳасини жадалривожлантириш учун қулай шароит яратиш, унинг иқтисодиётдаги ҳиссасини ошириш, хизмат кўрсатиш соҳаси тармоқларида банд бўлганлар сонини кўпайтириш ва шуни асосида аҳоли даромадларини ўстириш мақсадида хизматлар ва сервис соҳасини ривожланишнинг асосий йўналишларни белгилаган, уларга қуйидагиларни киритиш мумкин:
    - хизматлар соҳасида тадбиркорлик ташаббусини тобора кенгайтириш учун қулай шароит яратиш, шунингдек, расмиятчилик тўсиқларини бартараф этиш ва унинг асосида хизматлар хажмини юқари суръатлар билан ўсишини таъминлаш, ҳамда уларнинг ички ялпи маҳсулотда ҳиссасини 2010 йилгача 49 %га етказиш;
    - хизмат кўрсатиш соҳасида банд бўлганлар сонини 2006-2010 йилларда 1,6 марта кўпайтириш;
    - анъанавий хизматлар кўрсатиш билан бир қаторда янги истиқболли турлари - ҳуқуқий, маслаҳатлар бериш, банк, молия, суғурта, лизинг, баҳолаш хизматларни жадал ривожлантириш;

    - мамлакат корхоналарининг хизматларини халқаро бозордаги ҳиссасини ва сифатини кўтариш, шу асосда хизматларни экспорт қилишни ўстириш;


    - хизматлар ва сервис соҳасида ишлаш учун малакали кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашни ҳар томонлама қувватлаш.
    “2006-2010 йилларда хизматлар ва сервис соҳасини ривожлантириш” дастурини амалга ошириш натижасида 2006 йилда аҳолига кўрсатилган тўловли хизматлар 19,3 %га ошди, хизматлар соҳаси ҳиссасига республикада яратилган ички ялпи маҳсулотнинг 39,5% тўғри келди, бу дастурда белгиланган башорат кўрсаткичларидан анча юқори. Хизматларнинг истиқболли турлари - телекоммуникация хизматлар, уяли телефон хизматлари, банк ва молия хизматлари, суғурта, туризм ва экскурсия хизматлари жадал суръатлар билан ривожланмоқда. Хизматлар соҳасида 2006 йили 137 минг янги иш жойлари яратилди.


    Download 0,93 Mb.
      1   2   3   4




    Download 0,93 Mb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Guruh: as-1 Bajardi: Mammarajabov Jaxongir Toshkent-2023

    Download 0,93 Mb.