|
Фиксирланган фоиз ставкаси
|
bet | 47/79 | Sana | 22.01.2024 | Hajmi | 0,79 Mb. | | #142832 |
Bog'liq Инвестиция фанидан якуний назорат ишининг ҷавоблари.Фиксирланган фоиз ставкаси бу – кредит шартномаси бажарилгунга қадар ўзгармасдан қолувчи фоиз ставкасидир. Бу ставка тижорат банки учун ноқулайдир, яъни бунда банк ўз активларининг маълум қисмини йўқотиши мумкин. Масалан, банк 30 % ставкада бир йиллик кредит берди. Уч ойдан ссуда капитали бозорида бир йиллик капиталларнинг фоиз ставкаси 35% га кўтарилса, бу банк учун зарардир. Сузиб юрувчи фоиз ставкаси бу ссуда капиталидаги талаб ва таклифга нисбатан ўзгариб борадиган фоиз ставкасидир. Сузиб юрувчи фоиз ставкаси банк учун зарар эмас. Мисол учун, валютадаги кредитларни кўриб чиқамиз. Агар Либор - 6 % бўлса, банк спреди 1 % бўлади, демак кредит нархи 7%, агарда Либор 5 % га тушса ҳам, банк спреди 1 % лигича қолади, аммо кредит нархи тушиб, 6 % ни ташкил қилади.
86. Investisiya faoliyatini moliyalashtirish manbalari va ularning tarkibi
Иқтисодиёт тузилиши қурилишининг белгиланган йўналишлари экспорт имкониятининг кенгайтирилишига, бақувват инвестиция сиёсатини ўтказиш йўли билангина эришиш мумкин. Бунинг учун ўз сармояларимизни ҳам, ташқи кредитларни ҳам бевосита инвестициялар ва уларнинг барча манбаларини ҳам ишга солиш зарур.
Инвестиционлойиҳаларни молиялаштириш инвесторлар томонидан ташкил этилган ҳар хил манбалар, шу жумладан молиявий ресурсларни жалб қилиш йўли билан, кредитлар эвазига қонунчиликда белгиланган ҳолда қимматли қоғозлар ва заёмлар чиқариш хисобига амалга оширилади (12.1-расм).
12.1 – расм. Реалинвестицион лойиҳаларни молиялаштириш манбалари
Капитал молиялаштириш манбаларини ҳам икки гуруҳга ажратиш мумкин:
а) марказлаштирилган қўйилмалар:
давлат бюджети ва давлат бюджетидан ташқари фондлар маблағлари;
ташқи қарзлар лимитларидан келиб чиқиб ҳукумат кафолати остидаги чет эл инвестициялари ва кредитлари.
б) марказлаштирилмаган капитал қўйилмалар:
- корхоналар маблағлари, шу жумладан, қўшма корхоналар, хорижий корхоналар ва хусусий корхоналарнинг маблағлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг норезидентларининг маблағлари;
- давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари маблағлари, банкларнинг, шу жумладан, хорижий банкларнинг кредитлари;
- аҳоли маблағлари.
Айтиш жоизки, реал инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш турли шакл ва усулларда олиб борилади. Ҳозирги вақтда инвестицияларни молиялаштириш манбаларини шакллантириш, инвестиция фаолиятининг бош муаммоларидан бири хисобланади.Инвестиционлойиҳаларни молиялаштириш қуйидаги манбалар хисобига амалга оширилмоқда:
Инвесторнингўзмолиявийресурсларива ички хўжалик резервлари (фойда, амортизация ажратмалари, махсус заҳира фондлари);
Инвесторнингқарзмаблағлари(банккредити,бюджеткредити, облигация бўйича қарзлар);
Жалбқилинганмолиявийресурслар(акцияларнисотиш,меҳнат жамоасинингпай ва бошқа кўринишдаги бадаллари,юридиква жисмонийшахсларнинг пай ва бошқа бадаллари);
Бюджетданинвестицион ассигнациялари(маҳаллий,давлатва бюджетданташқари фондлар маблағлари).
Четэлинвестициялари(четэлкредитлари,тўғридан – тўғричет эл инвестицияси, қўшма корхоналар кўринишида);
Лизинг ва селенг (инвестиционлойиҳаларни молиялаштиришнингбир турибўлиб,асбоб-ускуна, транспорт воситалари, бино ваиншоотларни ижарига ёки интеллектуал мулкдан фойдаланиш ҳуқуқини бериш тушинилади).
Инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш шакллари ва манбаларининг ҳар бири ўзининг ижтимоий сиёсий ва иқтисодий жиҳатларига эга, шу сабабли инвестиционлойиҳаларни молиялаштириш шаклларини таҳлил қилиб энг қулай шакл ва усул танланади.
Корхоналарни ўз маблағлари нвестицияларни молиялаштиришнинг энг ишончли манбаси бўлиб ҳисобланади. Ҳар қандай тижорат ташкилоти доимо инвестицияларни ўз ҳисобидан молиялаштиришга интилади. Бу ҳолатда молиялаштириш манбаларини қаерданолиш керак деган муаммо вужудга келмайди ва унинг банкротлик хавф-хатари (риски) камаяди. Бундан ташқари ижобий томонлари ҳам мавжуд. Хусусан ўз-ўзини молиялаштириш корхонани ривожланганлиги ва унинг яхши молиявий ҳолатини билдиради ва яна рақобатчилардан маълум бир устунликка эга бўлади, бошқа корхоналарда бундай имконят бўлмаслиги мумкин. Ҳар қандай тижорат ташкилотининг асосий ўз-ўзини молиялаштириш манбаи бу, асосан, соф фойда ва амартизация ажратмаси хисобланади.
|
| |