|
) "Фойдаинвестицияларнимолиялаштиришманбаисифатида"
|
bet | 48/79 | Sana | 22.01.2024 | Hajmi | 0,79 Mb. | | #142832 |
Bog'liq Инвестиция фанидан якуний назорат ишининг ҷавоблари.1) "Фойдаинвестицияларнимолиялаштиришманбаисифатида".
Корхонанингасосий мақсадибумаксималфойдаолишдир.Укорхона фаолиятининг асосий молиявий натижаси хисобланади.
Корхонанинг баланс фойдаси (Фб) қуйидаги таркибий қисмлардан ташкил топади:
Фб= Фс+Фм+(Дб-Хб)
Бу ерда:
Фс – маҳсулот(иш, хизмат) сотишдан тушган фойда;
Фм – корхонамулкини сотишдан тушган фойда;
Дб – бошқаоперациялардан тушган даромад;
Хб – бошқаоперациялар бўйича харажатлар.
Ялпи фойда – фойдасолиғи олиш учун солиқ тўланадиган база хисобланади. Корхонани ўз ихтиёрида қоладиган фойда, яъни соф фойда (Фс) қизиқтиради ва қуйидагича тенг бўлади:
Фс=Фб-Сф
Бу ерда:
Фб – балансфойда;
Сф – фойдасолиғи ва бошқа мажбурий тўловлар.
Замонавий шароитида корхона ўз ихтиёрида қоладиган фойдани ўзи мустақил тақсимлайди ва бу эрда шундай савол келиб чиқади, бу фойдани қандай қилиб энг самарали тақсимлаш мумкин? Уни ишлаб чиқаришни ривожлантиришга: уй-жой, дам олиш уйи, боғча ва ишлаб чиқаришга мўлжалланган объектларни қуришга; агар акционерлик жамияти бўлса дивидент тўлашга; хайрия мақсадларига ва бошқаларга йўналтирилиши мумкин. Фойдадан самарали фойдаланиш учун корхонанинг айни вақтдаги ва истиқболдаги техник ҳолатини ва корхона жамоасини ижтимоий ҳолатини яхши билиш лозим.
Агар корхона ишчилари ижтимой соҳада, шу жумладан иш ҳақи даражаси бўйича, бошқа корхоналарга нисбатан яхшироқ таъминланган бўлса, бу ҳолда фойда биринчи навбатда, ишлаб чиқаришни ривожлантиришга йўналтирилиши лозим.Агарда корхонанинг техник ривожланиш даражаси паст бўлиб, бу корхонанинг рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришга тўсқинлик қилиб, корхонани банкротликка олиб келса, бундай ҳолда, фойдани корхонани ривожлантириш учун йўналтириш лозим. Шундай қилиб, корхона фойдаси унинг иқтисодий ва ижтимоий даражасига асосланган ҳолда тақсимланиши лозим.
Корхонада ушбу муҳим қоидага амал қилишларилозим – “фойда корхонанинг истиқболда ривожлантиришини амалга оширишга туртки бериши лозим”. Шундай қоида борки, ишлаб чиқаришни ривожланиши, охир оқибатда корхона даромади ҳажмини ўсишига олиб келади, бу эса келажакда корхона жамоасини ижтимой муаммоларини ҳал бўлишига ва корхона инвестиция имкониятларини кенгайишига олиб келади.
|
| |