Investitsiya” fanidan yakuniy nazorat savollar




Download 0,79 Mb.
bet51/79
Sana22.01.2024
Hajmi0,79 Mb.
#142832
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   79
Bog'liq
Инвестиция фанидан якуний назорат ишининг ҷавоблари.

Облигация– буқарздорлик мажбурияти бўлганлиги сабабли акцияга нисбатан риск камроқ бўлади ва облигациялар шу сабабли акцияга нисбатан тезроқ сотилади. Бу эса корхонага зарур маблағларни бир мунча қисқа вақт ичида тўплаш имконини беради. Облигациянинг акцияга нисбатан риски камроқ бўлганлиги сабабли, облигацияга тўланадиган фоиз акция бўйича дивидентга нисбатан пастроқ бўлади. Корхона учун эса акция чиқариш, облигация чиқаришга нисбатан қулайроқдир. Чунки фойда миқдорига қараб, дивидентни ўзгартириши мумкин, облигацияда эса фоиз қатъий белгиланган бўлади.
Аҳоли оддий акцияга нисбатан имтиёзли акция олишга қизиқади. Шундай экан, корхона имтиёзли акцияларини оддий акцияларга нисбатан тезроқ сота олади. Лекин имтиёзли акциялар номинал қиймати, жамият устав капиталини 20% идан ошмаслиги керак.
Айрим ҳолларда, акциянерлик капитали фақатгина бошланғич капитал қўйилмаларни қоплабгина қолмай, яна корхонанинг соф айланма маблағларга бўлган эҳтиёжининг катта қисмини қоплайди. Бу ҳолат одатда, корхонанинг молиявий ресурсларни фақат юқори фоиз остида олиш мумкин бўлган шароитдагина юз беради. Бу вазиятда депозитларга тўланадиган фоиз ставкалари ҳам жуда юқори бўлади, шунинг учун, корхона этарли ресурсларни ташкил қилиш учун инвестицион лойиҳа юқори даромадлиги ва ўзига жалб қилувчи бўлиши керак. Бошқа ҳолатларга нисбатан арзонроқ қарз ёки муддатли кредитлар олиш мумкин бўлган ҳолатда, лойиҳаларни ссудалар ёрдамида молиялаштиришга интилиш ўсади.
Корпоратив облигацияларни фақат очиқ акциядорлик жамиятлари аудиторлик ташкилотининг хулосаси билан тасдиқланган ўз капиталининг облигациялар чиқариш тўғрисида қарор қабул қилинган санадаги миқдори доирасида чиқаришлари мумкин. Корпоратив облигациялар чиқаришга фақат очиқ акциядорлик жамиятининг устав фонди тўлиқ тўланганидан кейин йўл қўйилади50.
Ҳар бир лойиҳада молиялаштиришнинг турли хил шаклларининг оқибатларини тубдан баҳолаш лозим ва шундай молиялаштириш манбасини аниқлаш лозимки, унда ресурслар ва иқтисодий қайтим мос келсин, яъни:
- акционерлик капитали билан биргаликда қарзга олинган маблағлар ҳам инвестицион лойиҳани молиялаштириш манбаи бўлади.
- молия бозорларининг асосий вазифаси – жамғармаларни ишлаб чиқариш инвестицияларига йўналтиришдир. Айтиш жоизки, корхоналар ўз маблағларига таянган ҳолда иш юритсалар унда истиқболда инновацион ривожланишичегараланиб қолиши мумкин.
5) Инвестицион лойиҳани молиялаштиришнинг қарзга олинганманбаи бўлиб, банк кредитлари, ипотека ссудалари, суғурта компанияларидан олинган қарзлар ёки бюджетдан ташқари фондлардан олинган кредитлар ҳисобланади. Ушбу, молиялаштириш манбалари маълум муддатга қайтариш ва тўловлилик шартлиасосидаберилади.Инвестицион лойиҳаларни кредит асосида молиялаштиришнингафзалроқтомони шундаки,фаолият юритаётганкорхона учун модернизация,реконструкция ишлари ва керакли меъёрда ишлаб чиқариш қувватини таъминлашда, яъни корхона ишлаб чиқариш фаолиятни кенгайтирмоқчи бўлса, кредитдан фойдалангани маъқул, чунки, ишлаб турган корхона активлари ушбу кредитлар қайтарилишига гаров бўлиб хизмат қилиши мумкин.
Янги ташкил этилаётган корхона, ташкилотлар учун эса инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш учун, акционер капиталидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир, чунки янги ташкил этилган корхоналар учун банк кредитидан фойданиш юқори риск билан боғлиқ бўлиб, кредит олишда корхона уни қайтариш учун этарли даражада молиявий ресурслар билан ёки бошқа активлар билан таъминланмаган бўлиши мумкин, бундай шартларни янги корхона бажармаслиги сабабли, акционерлик капиталидан фойдаланадилар. Ликвидлик билан боғлиқ бундай вазиятларда янги корхона қийин вазиятларга тушиб қолади. Лойиҳа яхши баҳоланганда, ҳам, яхши техник асосланганда ҳам банклар юқори фоиз ставкасида кредит беришлари мумкин. Акционер капитали эса бундай муаммолар келтириб чиқармайди, аммо уни йиғиш анча мураккаб вазифадир, банк кредитлари эса бундан мустаснодир.
Инвестицион лойиҳаларни кредитлаш шарти, фоиз ставкаси ўзгариши билан лойиҳа иқтисодий кўрсаткичларларининг ўзгариши орасидаги муносабат билан аниқланади. Амалда банк фоиз ставкаси ўзгармас ва ўзгарувчан бўлади. Шу сабабли корхона инвестиция лойиҳасини молиялаштиришда кредит олмоқчи бўлса, у узоқ муддатли кредитдан фойдаланилади, сабаби банк фоизи ставкаси ўзгармас бўлади.
Илмий асосланган лойиҳа учун қарз маблағлари олиш бир мунча осонроқ бўлади. Молиялаштириш жараёнини қарзга олинадиган маблағларни ҳажмини аниқлашдан бошлаш мақсадга мувофиқ бўлади, бу кредит олишни кафолатлаши мумкин. Ушбу ссуда капиталини қуйидагиларга йўналтирилиши мумкин: асбоб-ускуналар харид қилиш, ишлаб чиқаришни кенгайтиришга, модернизация, реконструкция қилиш ва бошқаларга. Ссуда капиталини қуйидаги турларга ажратиш мумкин: айланма маблағларни ташкил қилиш мақсадида тижорат, банк ёки молетказиб берувчиларнинг турли хил шаклдаги кредитлари ёки миллий ва хорижий молиявий институтларининг узоқ муддатли кредитлари. Банк томонидан олинадиган фоизлар бериладиган кредитнинг ҳажми, муддати унинг таъминланганлиги, кредитлаш шакли, кредитнинг риск даражаси ва бошқаларга боғлиқ тарзда дифференцияллашади. Ҳозирги вақтда инвесторлар тез қайтиш берувчи тадбиркорлик фаолиятига кредитларни жалб қилмоқдалар.
Инвестициялардаромадлилик даражаси банк фоиз ставкасига нисбатан юқори бўлган, савдо кредит ва воситачилик операцияларини кредитлаш билан чегараланиб қолмоқда. Бу эса янги муаммоларни юзага келишига сабаб бўлмоқда. Шу боис инвестицияларни жалб этишдан олинган даромад инвестиция олувчи корхонага нисбатан зарар келтирмаслиги лозим.
87. Investisiya faoliyatini moliyalashtirish usullari
Молиявий ресурсларни жалб этиш имконияти нуқтаи назаридан инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришнинг икки усули: ташқи ва ички манбаларга асосланган молиялаштириш фарқланади. Молиялаштиришнинг ташқи манбаларига давлатнинг махсус имтиёзли кредитлари тижорат банклари кредитлари; қимматли қоғозлар чиқариш ва сотишдан тушган маблағлар; хорижий кредит линиялари маблағлари ва бошқалар киради.
Молиялаштиришнинг ички усулидан фойдаланишда молиявий ресурслар ташкил топиш манбалари сифатида қуйидагилар майдонга чиқади: фойда, оборотдан ташқари активларни сотиш, мол этказиб берувчилардан олинган кредитлар, дебиторлик қарзларининг камайиши, амортизация ажратмалари, тадбиркорларнинг жамғармалари ва бошқалар. Айрим ҳолатларда муҳим молиялаштириш манбаи сифатида мол этказиб берувчилардан олинган кредитлардан фойдаланиш мумкин, бироқ, бунда мол этказиб берувчилар билан яхши муносабатлар сақланиши ва таъминотнинг барқарорлиги бузилмаслиги лозим.
Ташқи молиялаштиришнинг ҳар қандай усулида корхона қарз олиш ҳисобига ёки акциялар чиқариш йўли билан молиялаштиришни ташкил этади. Ташқи манбалардан жалб этилган маблағлар қуйидаги уч хил баҳолаш мезонига асосланади: маблағлардан имкон борича фойдаланиш вақти, харажатлар миқдори (қарз капитали қиймати), корхона устидан назоратнинг даражаси.
Қарзмаблағлари ҳисобига инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш молиялаштиришнинг ссуда воситаларидан фоиз тўлаш ҳисобига фойдаланишни хусусиятловчи усулга асосланадики, унинг миқдори маҳсулот ҳажми ва корхона фойдаси билан бевосита боғланган. Ссуда ёрдамида молиялаштириш олинадиган қарз қайтарилиши таъминланиши учун мулкий актив бўлишини талаб этади. Акциялар чиқариш ёрдамида молиялаштириш унинг олдиндан таъминланишини талаб этмайди, бироқ, сармоячи учун корхона мулкига маълум миқдорда эгалик қилиш ҳуқуқини беради. Инвестор ўз улушига мос тарзда корхона фойдасида ва активларни бошқаришда қатнашади.
Инвестиция фаолиятини молиялаштириш турли усуллар билан амалга оширилади (12.1-расм).
Кўпинча, корхонани молиялаштиришга бўлган эҳтиёж ҳам, қарз олиш ҳам акциялар чиқаришнинг бирлигида қондирилади.
Корхонани молиялаштиришда акциялар чиқаришга рақобатдош бўлган манба банк кредитидир. Банк кредити фақатгина мулк ёки оборот активларининг гарови асосида берилади. Инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришни бу усулда амалга оширишда кредит учун фоиз тўловлари, кредитларнинг қайтарилиш муддати ва тартибини ҳисобга олиш лозимки, бу омиллар ўта қаттиқ шартларда қўйилади.
Қарз маблағларини банклардан ташқари яна турли молия-кредит институтлари (лизинг компаниялари, ипотека банклари, ишлаб чиқариш захиралари ёки дебиторлик қарзлари эвазига молиялаштириш билан шуғулланувчи улгуржи мол етказувчи ташкилотлар ёки факторинг компаниялари) ҳам беришлари мумкин.






Download 0,79 Mb.
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   79




Download 0,79 Mb.

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



Investitsiya” fanidan yakuniy nazorat savollar

Download 0,79 Mb.