|
-расм. Инвестиция фаолиятини молиялаштириш усуллари51
|
bet | 52/79 | Sana | 22.01.2024 | Hajmi | 0,79 Mb. | | #142832 |
Bog'liq Инвестиция фанидан якуний назорат ишининг ҷавоблари.12.1-расм. Инвестиция фаолиятини молиялаштириш усуллари51
Кўпинча, корхонани молиялаштиришга бўлган эҳтиёж ҳам, қарз олиш ҳам акциялар чиқаришнинг бирлигида қондирилади.
Корхонани молиялаштиришда акциялар чиқаришга рақобатдош бўлган манба банк кредитидир. Банк кредити фақатгина мулк ёки оборот активларининг гарови асосида берилади. Инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришни бу усулда амалга оширишда кредит учун фоиз тўловлари, кредитларнинг қайтарилиш муддати ва тартибини ҳисобга олиш лозимки, бу омиллар ўта қаттиқ шартларда қўйилади.
Қарз маблағларини банклардан ташқари яна турли молия-кредит институтлари (лизинг компаниялари, ипотека банклари, ишлаб чиқариш захиралари ёки дебиторлик қарзлари эвазига молиялаштириш билан шуғулланувчи улгуржи мол етказувчи ташкилотлар ёки факторинг компаниялари) ҳам беришлари мумкин.
Инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришнинг умумий суммаси асосий (лойиҳа-қидирув ишлари, майдон тайёрлаш, қурилиш, технология ҳамда ускуна-жиҳозлар сотиб олиш, монтаж, ходимларни ўқитиш ва бошқалар) ва айланма (хом ашё, материаллар, четдан харид қилинадиган ярим фабрикатлар, ёқилғи, энергия, маҳсулот ишлаб чиқариш ва уни сотиш харажатлари ва бошқаларни) капиталга қилинадиган харажатлардан ташкил топади.
Инвестицияфаолияти ўзининг аниқ таснифлаш мезонлари ва йўналишларига эга бўлган фаолият тури сифатида уни молиялаштириш қуйидаги:
– қимматли қоғозлар бозори орқали молиялаштириш;
– хорижий инвестициялар асосида молиялаштириш;
– тижорат банклари ва халқаро молия институтлар маблағлари ҳисобидан улуш қўшиш орқали молиялаштириш механизми ёки кредит линиялари орқали молиялаштириш;
– синдициялаштирилган кредитлар асосида молиялаштириш механизми;
– инвестицияларни лойиҳавий молиялаштириш механизми;
– венчурли молиялаштириш;
– корпоратив молиялаштириш;
– лизинг орқали молиялаштириш каби механизмлар мажмуи ҳисобига амалга оширилади.
Инвестиция лойиҳаларини венчурли молиялаштириш– юқори риск ҳолатида молиялаштириш ҳисобланади. Венчурли молиялаштириш, асосан, замонавий техника, технология ва янги турдаги ишлаб чиқаришларга жойлаштирилади.Венчуроперациялари(рискли операция) – капитал қўйилмалар шаклидаги пул операциялари ҳамда қимматли қоғозлар билан боғлиқ операциялар, илмий-тадқиқотлар, лойиҳа-конструкторлик ишланмалари, кашфиётлар яратиш ва жорий қилиш, янги технологияларни жорий қилишни молиялаштириш билан боғлиқ бўлади. Бундай молиялаштириш, асосан, инновацион банклар ва венчур фирмалари (фондлари) томонидан амалга оширилади.
Инвестиция базасини ривожлантириш ва чуқурлаштириш ислоҳотлар стрaтегиясининг муҳим шартидир. Иқтисодиёт тузилиши қурилишининг белгиланган йўналишлари экспорт имкониятининг кенгайтирилишига, бақувват инвестиция сиёсатини ўтказиш йўли билангина эришиш мумкин. Бунинг учун ўз сармояларимизни ҳам, ташқи кредитларни ҳам бевосита инвестициялар ва уларнинг барча манбаларини ҳам ишга солиш зарур.
Ушбу молиялаштириш шакллари ва манбаларининг ҳар бири ўзининг ижтимоий сиёсий ва иқтисодий жиҳатларига эга, шу сабабли инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш шаклларини таҳлил қилиб энг қулай шакл ва усул танланади.
88.Moliyaviy vositalarning mohiyati va ahamiyati.
Moliyaviy vositalarning mohiyati va ahamiyati
|
| |