C – солиқ ставкаси(коэффициентда берилади); A




Download 0,79 Mb.
bet45/79
Sana22.01.2024
Hajmi0,79 Mb.
#142832
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   79
Bog'liq
Инвестиция фанидан якуний назорат ишининг ҷавоблари.

C – солиқ ставкаси(коэффициентда берилади);
AB, AA –активларнинг йил бошидаги ва йил охиридаги қиймати. Бу иккала миқдор ўртасидаги фарқ инвестиция харажатлари ҳажмини кўрсатади.
ROI – кўрсаткичининг қўлланиши унинг ҳисобланган даражасини ташкилот учун стандарт бўлган рентабеллилик даражалари билан солиштиришга асосланган. Агар бу кўрсаткич ташкилот томонидан стандарт деб қабул қилинган кўрсаткичдан катта бўлса, лойиҳа маъқул деб ҳисобланади. Бу кўрсаткич ҳозиргача дунёнинг кўпчилик мамлакатларида кенг қўлланиб келинишига қуйидагилар сабаб:
Биричидан, уни ҳисоблаш осон ва дисконтлаш каби мураккаб ҳисоб-китобларни талаб этмайди. Шу билан бирга айрим шарт-шароитлар мавжуд бўлса, ҳисобланган ROI миқдори IRR миқдорига жуда яқин бўлади. Бу шарт-шароитлар қуйидагилардир:

  • агар инвестициялар перпетуитет (ингл. perpetuity) кўринишида йиллик пул тушумларининг тенг миқдордаги суммалари сифатида амалга оширилса;

  •  тўпланган амортизация қўшимча маблағларсиз эскирган ускуналарни янгилаш учун етарли бўлса;

  • инвестицияларни амалга ошириш даврида айланма капитал миқдорида ўзгариш рўй бермаса.

Лойиҳаларни баҳолашнинг статистик усуллари лойиҳа бўйича қўшимча маълумотлар олиш имконини бериши билан қадрлидир.
Иккинчидан, акциядорлик компанияларида бу кўрсаткич менежерларни инвестициялашнинг акциядорларни энг кўп қизиқтирадиган бухгалтерия рентабеллиги кўрсаткичи билан боғлиқ бўлган вариантларига йўналтиради.
ROI – кўрсаткичи камчиликлари унинг афзалликлари аксини ташкил этади. Яъни бу кўрсаткич воситасида инвестиция лойиҳалари таққосланганда:

  • пулнинг турли вақтларда қиймати бир хил бўлмаслиги эътиборга олинмайди;

  • лойиҳалар турлича муддат хизмат қилиши инкор қилинади, яъни бир хил рентабелликка эга икки лойиҳадан бири 5 йил, иккинчиси 10 йил даромад олишини таъминлаши бу кўрсаткичда акс этмайди.

Шунингдек, инвестицияларнинг бухгалтерия рентабеллилиги фирма бойлигининг реал ўзгаришини характерламасдан, акциядорлар ва “четдаги”бошқа шахсларнинг талабларига мос натижа олишга қаратилган.
Кўриб чиқилган инвестиция лойиҳаларини баҳолашнинг барча усулларини биргаликда қўллашгина лойиҳаларнинг самарали ёки самарасиз эканлиги тўғрисида аниқ хулоса олиш имконин беради.
Компанияларда инвестиция қарорларини қабул қилиш молиявий менежерлар ҳал қилиши керак бўлган асосий масалалардан бири ҳисобланади. Бизга маълумки, инвестиция лойиҳаларини баҳолаш масаласига корпоратив молия, ёки молиявий менежментга оид адабиётларда етарли даражада эътибор қаратилган.
Назарий жиҳатдан, бу масала ўз ечимига эга. Деярли барча муаллифлар инвестиция лойиҳалари бўйича қарор қабул қилишда қуйидаги баҳолаш усулларини қўллашни таклиф қиладилар: оддий ва чегирилган қоплаш муддати (Payback Period - PP ва DPP), бухгалтерия даромадлилик меъёри (Average Rate of Return – ARR, ёки ROI), соф жорий қиймат (Net Present Value - NPV), ички даромадлилик даражаси (Internal Rate of Return - IRR), даромадлилик индекси (Profitability Index - PI). Ўтганасрнинг бошларида қоплаш муддати ва бухгалтерия даромадлилик меъёри каби усуллардан фойдаланиш жуда оммабоп бўлган.
Инвестицион лойиҳаларни баҳолаш методологияси ривожланиши билан, кейинчалик, NPV ва IRR каби баҳолаш усуллари ихтиро қилинди. Бугунги кунда инвестицияларни лойиҳалаштириш жараёнида юзага келадиган бир-қанча масалаларни ҳал қилишда қўлланилиши мумкин бўлган бир қатор кўрсаткичлар (EVA,CFROI) яратилган. Умуман олганда, компания менежерлари инвестиция лойиҳаларини баҳолашда тўртта асосий капитал бюджет тузиш усулларидан фойдаланишмоқдалар.
NPV ва IRR усуллари пул оқимларини чегириш (DCF) усуллари сифатида классификацияланса, PP ва ARR кби усуллар эса, пул оқимларини чегириш орқали ҳисобланмайди (яъни, non-DCF)47. Ҳозирги кунга келиб, капитал бюджет тузишда жараёнида лойиҳаларни самарадорлигини баҳолашда қўлланиладиган у ёки бу кўрсаткичларнинг компания молиявий менежерлари томонидан фойдаланишининг амалий жиҳатлари борасида кўплаб чет эл олимлари тадқиқотлар ўтказганлар. Бу борадаги илк тадқиқот ишлари Пайк ва бошқа бир қатор олимларга тегишли. Аммо, тадқиқот ишларида компания молиявий менежери у ёки бу усул тарафдорликлари таҳлилида фақат менежер танлови ёритилган (гоҳида алоҳида мамлакат мисолида уларнинг динамикаси келтирилган). Молиявий менежер нима сабабдан ва нимага асосланиб бу танловни амалга оширгани тўлиқ ўрганилмаган48.
Бугунги кунда, миллий компанияларда капитал бюджет тузишда инвестиция лойиҳаларини баҳолаш усуллари ва моделларини қўллашда бир қатор муаммолар мавжуд, хусусан:

  • амалиётчиларда капитал бюджет тузишда қўлланиладиган усуллар ва моделлар бўйича етарли билим ҳамда тажрибанинг камлиги;

  • қимматли қоғозлар бозорининг яхши ривожланмаганлиги;

  • мамлакатда реал чегирма даражани ҳисоблашнинг мураккаблиги;

  • расмий статистик маълумотларнинг ношаффофлиги сабабли, капитал бюджет тузишда қўлланиладиган баҳолаш кўрсаткичларини ҳисоблашнинг мураккаблиги, ёки уларни ҳисоблаш лойиҳанинг самарадорлигини аниқ кўрсатиб бермаслиги;

  • миллий компанияларда корпоратив молия бўйича билим ва кўникмаларнинг камлиги ва ҳ.к.

Капитал бюджет тузишда чет эл компаниялари томонидан қўлланиладиган баҳолаш усулларининг таҳлили ва бу борадаги мавжуд миллий тажрибани умумлашган таҳлилидан сўнг, табиий равишда, баъзи саволлар туғилиши аниқ. Айрим мутахассисларнинг фикрига кўра, компания молиявий менежерлари капитал бюджет тузиш жараёнида компания тегишли бўлган соҳадан келиб чиққан ҳолда инвестиция лойиҳаларини баҳолашнинг у ёки бу усулини танлайдилар. Бироқ, тадқиқотлар молиявий менежерларнинг у ёки бу баҳолаш усулини танлаши компаниянинг бирор-бир соҳага тегишлилигига боғлиқ эмаслигини кўрсатди.
Кўплаб натижалар йирик компаниялар менежерлари инвестиция лойиҳаларини баҳолашда NPV ва IRR каби илғор усуллардан фойдаланишни афзал кўрадилар. Эҳтимол, бу йирик компаниялар кўпинча, кенг миқёсдаги инвестиция лойиҳалари бўйича қарор қабул қилишга тўғри келиши ва мос равишда, NPV ҳамда IRR каби усулларни қўллаш орқали солиштирма харажатлар (cost per unit) камайтирилиши билан боғлиқдир. Унчалик катта капитал айланмасига эга бўлмаган компанияларда, аксинча, молиявий менежерлар инвестиция лойиҳаларини баҳолашда РР фойдаланишни афзал кўришадилар. Бунга асосий сабаблардан бири, кичик компанияларда ликвидлилик масаласи муҳим ҳисобланади. Бирқанча кичик компаниялар чегирилган қоплаш муддати (DPP) усулидан фойдаланадилар. Бу усулда пулнинг вақт қиймати (Time Value of Money) ҳисобга олинади ва шу тариқа оддий қоплаш муддати (PP) усулининг камчиликлари бартараф этилади.
Хорижий тадқиқотчиларнинг изланишлари шуни кўрсатадики, очиқ шаклдаги компаниялар ёпиқ шаклдаги компанияларга нисбатан NPV ва IRRни кўпроқ ишлатадилар. Шу билан бирга, компаниянинг ташкилий-ҳуқуқий шакллари билан унинг ҳажми ўртасидаги ўзаро алоқадорлик кўпчилик тадқиқотчилар томонидан рад этилади. Мадомики, регрессион таҳлил мазкур тавсифлар бир-бири билан корреляцияланмаслигини кўрсатади49.
Молиявий менежерлар капитал бюджет тузишда, лойиҳаларни баҳолашда қўлланиладиган усулларни компанияларнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклларидан келиб чиққан ҳолда, бозорда котировкаланадиган компанияларнинг капитал баҳосини осон баҳолаш мумкинлиги билан боғлашади. Бошқача қилиб айтганда, очиқ шаклдаги компанияларнинг капитал баҳосини аниқлаш япиқ шаклдагига нисбатан осон. Очиқ шаклдаги компания молиявий менежерлари чегирилган кўрсаткичлардан самаралироқ ва тўғрироқ фойдаланадилар. Ёпиқ шаклдаги компаниялар чегирилган усуллардан (мисол учун, NPV) фойдаланмайдилар. Сабаби, бундай шаклдаги компанияларнинг кўпчилиги тез суръатларда ўсувчи компаниялар ҳисобланади ва уларнинг инвестиция имкониятларини NPV ёрдамида аниқлаш етарли даражада қийинчиликлар туғдиради.
Инвестиция лойиҳаларини баҳолашда чегирилган кўрсаткичларнинг қўлланилиши молиявий менежернинг юқори билим даражасига ва ёшига боғлиқ деган гипотеза тадқиқотчилар томонидан илгари сурилган. Уларнинг фикрига кўра, молиявий менежернинг билим даражаси қанчалик юқори бўлса, улар чегирилган усуллардан шунчалик кўп фойдаланганлар. Ёш менежерлар янги усулларни ўзлаштиришлари ва қўллай олиш имкониятлари ёши катта менежерларга нисбатан юқори. Таҳлил шуни кўрсатадики, молиявий менежерлар томонидан у, ёки бу баҳолаш усулини танлаш уларнинг ёшига эмас, балки, компания ҳажмига боғлиқдир.
85. Investisiya loyihalarini baholashning oddiy va diskont usullari
Инвестиция лойиҳасини баҳолаш лойиҳани амалга оширишдан олдин бажарилиши сабабли, пул оқимлари ҳақидаги маълумотлар ҳам олдиндан режалаштирилади. Лойиҳа самарадорлигини баҳолашда пул оқимларини режалаштириш ва уларни ҳисобга олиш жараёни асосий ўринни эгаллайди ва инвестиция лойиҳаларининг ҳақиқий самарадорлигини аниқлашга жиддий таъсир кўрсатади.

Download 0,79 Mb.
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   79




Download 0,79 Mb.

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



C – солиқ ставкаси(коэффициентда берилади); A

Download 0,79 Mb.