• Иқтисодий самара
  • Investitsiya” fanidan yakuniy nazorat savollar




    Download 0,79 Mb.
    bet41/79
    Sana22.01.2024
    Hajmi0,79 Mb.
    #142832
    1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   79
    Bog'liq
    Инвестиция фанидан якуний назорат ишининг ҷавоблари.

    Иқтисодий самарадорлик – инвестицияга жалб этилган капиталдан фойдаланилганлиги учун олинган фойда, даромад тушунилса, ижтимоий самара эса инвестицияни ишлатишдан олинган фойдадан ташқари, кишиларнинг ҳаёти яхшиланиши, табиатни сақлаш, илмий-техникавий тараққиётнинг ривожланиши ҳам тушунилади.
    Инвестицияларнинг иқтисодий самарадорлигини баҳолашда “иқтисодий самара” ва “иқтисодий самарадорлик” атамаларига эътибор бериш лозимдир.
    Иқтисодий самара - қўйилган капиталнинг инвестициялаш натижасида олинган натижаси бўлса, иқтисодий самарадорлик эса олинган иқтисодий самара ёки инвестиция натижасида олинган фойда билан инвестиция миқдори ўртасидаги нисбатни англатади.
    Иқтисодий самара бу инвестиция ҳисобига олинган даромаддан қўйилган капитал суммаси айирилиб топилади ва қуйидагича ҳисобланади;

    Бу ерда:
    Э - иқтисодий самара;
    Д- қўйилган капиталдан даромад;
    К- қўйилган капитал суммаси;
    Иқтисодий самарадорлик қўйилган инвестициядан олинган фойда, даромадни қўйилган капитал суммасига бўлиш орқали топилади.

    Бу ерда
    Э– иқтисодийсамарадорлик
    Иф – инвестициялашдан олинган фойда
    К– қўйилганкапитал
    Мамалакат иқтисодиёти миқёсида инвестициянинг иқтисодий самарадорлик кўрсаткичи мамалакатда яратилган ялпи миллий маҳсулот миқдорини мамалакат миқёсида қўйилган инвестиция миқдорига бўлиш орқали топилади.

    Бу ерда
    ЯММ – ялпи миллий маҳсулот
    К– ЯММни яратиш учун қўйилган капиталнинг суммаси.
    Иқтисодий самара вақт функцияси ҳисобланиб, бошланишида у салбий кўринишда бўлади, чунки қўйилган капиталдан ҳали даромад олинмаган бўлади. Вақт ўтиши билан капитал қайтими бўлган сари даромад орта боради ва бу ижобий натижага эришилади, яъни қўйилган капиталдан олинган даромад вақт ўтган сари қўйилган капитал миқдоридан орта боради.
    Қўйилган капиталдан олинган даромад вақт ўтган сари қўйилган капиталга тенглашади. Бу давр инвестицияни қоплаш даври деб аталади. Бу кўрсаткич иқтисоднинг ишлаб чиқариш соҳасига қўйилган капитал қўйилманинг самарадорлигини кўрсатади. Инвестицияни қоплаш даври кичик бизнес соҳасида 2-3 йил, узоқ муддатли қўйилмалар эса 10-15 йилгача давом этади. Капитал қўйилмаларни қоплаш даврининг меъёрлари деган тушунча мавжуд бўлиб, бу халқ хўжалиги ёки тармоқларда қўйилган капитал қўйилмаларнинг қоплаш даврининг ўртача миқдори деб тушунилади. Ўрта ҳисобда инвестицияни қоплаш даври қилиб иқтисодда 6-8 йил деб қабул қилинган.
    Инвестициянинг миллий даромаддаги ҳиссаси инвестиция нормаси деб аталади. Бу қуйидаги формула асосида ҳисобланади;

    Бу ерда:

    Download 0,79 Mb.
    1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   79




    Download 0,79 Mb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Investitsiya” fanidan yakuniy nazorat savollar

    Download 0,79 Mb.