|
Юксак салоҳиятга эга ишчи кучининг мавжудлиги
|
bet | 40/79 | Sana | 22.01.2024 | Hajmi | 0,79 Mb. | | #142832 |
Bog'liq Инвестиция фанидан якуний назорат ишининг ҷавоблари.6. Юксак салоҳиятга эга ишчи кучининг мавжудлиги. Ўзбекистон юқори салоҳиятга эга бўлган мутахассис кадрларга эга бўлиши ҳар тўрт кишидан бири олий ёки ўрта махсус маълумотга эга бўлишидир. Биргина таълим соҳасини оладиган бўлсак, мамлакатимизда ўз мазмун ва моҳиятига кўра ноёб бўлган Кадрлар тайёрлаш миллий дастури муваффақиятли амалга оширилди. Ушбу дастур ўн икки йиллик яхлит мажбурий узлуксиз таълим тизимига ўтиш ҳамда таълим жараёнларининг сифатини тубдан ва тизимли равишда оширишга, кадрларнинг юксак даражадаги умумий ва касбий маданиятга эга бўлган янги авлодини тарбиялашга қаратилган махсус чора-тадбирларни амалга ошириш имконини берди. Аҳолининг турмуш шароитини ошириш, билим олиш имкониятларини кенгайтириш, саломатлигини мустаҳкамлаш, ишчи кучи сифатида ижтимоий фойдали меҳнатда иштирок этиш салоҳиятини юксалтириш давлатимиз ижтимоий сиёсатининг устувор йўналишларидан ҳисобланади. Мамлакатни модернизация қилиш ва иқтисодиётни диверсификациялаш, иқтисодиёт тармоқларининг рақобатдошлигини ошириш ҳамда маҳаллий ишлаб чиқариш корхоналарининг экспортдаги ҳажмини кенгайтиришга қаратилган инвестиция фаолиятини тартибга солувчи 50 дан ортиқ ҳуқуқий-ҳужжат қабул қилинди, жумладан,“Концессиялар тўғрисида”ги, “Эркин иқтисодий зоналар тўғрисида”ги, “Чет эл инвестициялари тўғрисида”ги, “Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида”ги, “Инвестиция фаолияти тўғрисида”ги, “Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида”ги қонунлар айни шу мақсадга хизмат қилмоқда.
84. Investisiya loyihalari samaradorligini baholash usullari
Иқтисодиётимизнинг жадал суръатлар билан ривожланиши, иқтисодиёт тармоқларини ривожлантиришнинг истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш орқали янги замонавий техника, дастгоҳ ва асбоб-ускуналар, технология ва ноу-хауларни жорий этиш энг аввало самарали инновацион фаолиятни ташкил этишни ва тўғри йўналтирилган инновацион фаолиятни олиб боришни тақозо этади. Бунда инновация имкониятларидан тўла фойдаланишда халқаро кредит линиялари кенг жалб этиш асосий вазифа ҳисобланади.
Шу сабабли узоқ муддатли истиқбoлгa мўлжaллaнгaн, мaмлaкaтимизнинг сaлoҳияти, қудрaти вa иқтисoдиётимизнинг рaқoбaтдoшлигини oширишдa ҳaл қилувчи aҳaмият кaсб этадигaн муҳим устувoр йўнaлишлардан бири – бу aсoсий eтaкчи сoҳaлaрни мoдeрнизaция қилиш, қишлоқ хўжалигини тexник вa тexнoлoгик янгилaш, трaнспoрт вa инфрaтузилмa кoммуникaциялaрини ривoжлaнтиришгa қaрaтилгaн стрaтeгик aҳaмиятгa мoлик лoйиҳaлaрни aмaлгa oшириш учун фaoл инвeстиция сиёсaтини oлиб бoришдан иборат бўлиб, бу масалани ҳал этиш тармоқ корхоналарининг молиявий барқарорлигини таъминлашнинг зарурий шарти ҳисобланиб, иқтисодиётга инвестицияларни жалб қилиш ва фойдаланиш самарадорлигини ошириш йўлларини ўрганиш заруратини келтириб чиқаради. Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда инвестициялар самарадорлигини баҳолашнинг қуйдаги усуллари катта аҳамият касб этади.
|
| |