• 2. Миллий иқтисодиётнинг барқарор суръатларда ривожланиб бораётгани.
  • 3. Географик ва геосиёсий жойлашуви.
  • 4. Ривожланган инфратузилманинг мавжудлиги.
  • 5. Қулай солиқ ва божхона сиёсати.
  • Investitsiya” fanidan yakuniy nazorat savollar




    Download 0,79 Mb.
    bet39/79
    Sana22.01.2024
    Hajmi0,79 Mb.
    #142832
    1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   79
    Bog'liq
    Инвестиция фанидан якуний назорат ишининг ҷавоблари.

    1. Сиёсий барқарорлик. Давлат томонидан барча ижтимоий-иқтисодий соҳаларда олиб борилаётган тизимли ислоҳотлар ва Ўзбекистонда истиқомат қилаётган 100 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари учун яратиб берилаётган тенг имкониятлар, ҳар бир шахс, ҳар қайси хўжалик юритувчи субъектга ўз имкониятларини тўлақонли намойиш этиши учун барча шароитларнинг мавжудлиги.
    2. Миллий иқтисодиётнинг барқарор суръатларда ривожланиб бораётгани. Айни пайтда жаҳонни ларзага солган, кўплаб мамлакатлар иқтисодиётига катта талофатлар етказиб, издан чиқарган глобал молиявий-иқтисодий инқироз жараёнларининг мураккаб ва оғир синовларидан ўтаётган мамлакатимизнинг ўзига хос тараққиёт йўли ислoҳoтларни давoм эттириш ва чуқурлаштириш орқали янада самарали ва мустаҳкам бўлиб бормоқда.
    3. Географик ва геосиёсий жойлашуви. Ўзбекистон Марказий Осиёнинг чорраҳасида жойлашган бўлиб, самарали минтақавий ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, минтақавий ва трансмиллий лойиҳаларда иштирок этиш учун қулай транспорт коридорларига эга мамлакатдир46.
    4. Ривожланган инфратузилманинг мавжудлиги. Мамлакатимизда транспорт инфратузилмасининг муҳим таркибий қисми бўлмиш темир йўлларавтомобиль йўллар ҳамда ҳаво йўллари яхши ривожланган. Темир йўлларимизнинг узунлиги 6,5 минг километр, автомобиль йўлларимизнинг узунлиги 43,5 минг километрга тенг. Миллий авиакомпаниямиз томонидан мунтазам равишда дунёнинг 40 дан ошиқ шаҳарларига тўғридан-тўғри рейслар амалга оширилади, шунингдек, жаҳоннинг 24 та давлатида унинг 43 дан ошиқ ваколатхонаси бор. Республикамизда йилига 48 миллиард киловатт саот электр энергияси ва 10 миллион килокаллория иссиқлик энергияси ишлаб чиқарилади. Бу нафақат ички эҳтиёжимизни тўла таъминлаш, балки хорижга экспорт қилишимиз учун ҳам имкон яратади.
    5. Қулай солиқ ва божхона сиёсати. Ўзбекистон иқтисодиётига киритилаётган хорижий инвестициялар учун инвесторларга қатор имтиёз ва преференциялар яратилган ва уларнинг кафолати қонун билан мустаҳкамлаб қўйилган. Хусусан, улар мулк солиғидан, тадбиркорлик фаолиятидан олинаётган даромад солиғидан ҳамда бир қатор божхона божларини тўлашдан озод этилган.

    Download 0,79 Mb.
    1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   79




    Download 0,79 Mb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Investitsiya” fanidan yakuniy nazorat savollar

    Download 0,79 Mb.