• Тадқиқот методологияси
  • Таҳлил ва натижалар
  • “Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 1, yanvar-fevral, 2021 yil




    Download 408.99 Kb.
    Pdf ko'rish
    bet4/8
    Sana27.01.2024
    Hajmi408.99 Kb.
    #147317
    1   2   3   4   5   6   7   8
    Bog'liq
    34 Khamrayeva
    Бир неча оддий балкаларнинг бир, Триг Фурье, Mavzu biznes jarayonlarini boshqarishda fikrlash dizaynining xu-fayllar.org, Torna mashinalari va yarim avtomatik mashinalarning asosiy turla-kompy.info
    “Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 1, yanvar-fevral, 2021 yil 
    331 
    1/2021 
    (№
     
    00051)

     
    http://iqtisodiyot.tsue.uz
     
    Ўзбекистонлик олимлар томонидан ушбу мавзу етарлича ўрганилмаган, аммо 
    дастлабки илмий изланишларни ҳам эътироф этиш зарур. Хусусан, [Хотамов И., 
    Жўраева М, Ғайратов А., 2017; Абдуллаева М., 2015] мазкур илмий ишда фикрлаш 
    дизайннинг босқичлари батафсил ёритилган. Бундай фикрлаш услуби деярли ҳамма 
    жойда, яъни саёҳатни режалаштиришда, квартирани таъмирлашда, янги оммавий 
    ахборот воситаларини очишда, новатор-талабаларни шакллантиришда, бизнесни 
    очишда, корпоратив идентификатори ва логотипини ишлаб чиқишда қўлланилишини 
    ҳисобга оладиган бўлсак, бу мавзу долзарб ҳисобланади. 
    Тадқиқот методологияси 
    Методологик нуқтаи назардан дизайн-фикрлаш - бу ноаниқлик шароитида 
    муаммоларни ўрганиш учун эвристик усул, яъни ижодий излаш билан боғлиқ бўлган 
    ностандарт муаммоларни ҳал қилишдир. Фикрлашнинг ўзига хос услуби бўлган дизайн 
    фикрлаш бу эмпатия (дунёни бошқа одамларнинг кўзлари билан қараш, уларнинг 
    эҳтиёжларини, истаклари ва улар олдида турган вазифаларни англаш қобилияти) 
    комбинациясига асосланган муаммоларни ҳал қилиш қаратилган фикрлаш 
    жараёнидир. Шундан келиб чиққан ҳолда тадқиқот методологияси, бу илмий ва 
    тобора кенг тарқалаётган илмий-оммабоп манбаларни таҳлил қилишдан тортиб 
    дизайн фикрлашнинг ишчи моделини шакллантириш ва бундан кейин уни лойиҳалаш 
    жараёнида кўриб чиқишга қадар ҳаракатни ифодалади. 
    Таҳлил ва натижалар 
    “Фикрлаш дизайн” атамаси турли талқинларга эга. Interaction Design Foundation 
    (Ўзаро ҳамкорлик дизайни фонди) томонидан энг яхши таъриф берилган: фикрлаш 
    дизайни деганда, фойдаланувчининг мотивацияси ва эҳтиёжларини ўрганиш, нотўғри 
    тахминларни рад этиш ва муаммони янгича ечим топиш учун мўлжалланган кўп 
    босқичли жараён тушунилади. 
    Фикрлаш дизайни (инглизчадан. “design thinking”) - бу фойдаланувчилар 
    манфаатларига мос келадиган мураккаб муаммолар ечимларини топишга ёрдам 
    берадиган услуб. Ушбу услуб антропоцентризм тамойилига асосланади, унга кўра ҳар 
    қандай тадқиқот ва ишнинг мақсади корхона, раҳбар, лойиҳа менежерлари ва 
    бюрократик тузилмалар эмас, балки шахснинг манфаатларидир. Дизайн фикрлашнинг 
    вазифаси мавжуд стереотиплар ва муаммоларни ҳал қилишнинг стандарт усулларидан 
    (“thinking outside the box” – “қутидан ташқарида ўйлаш”) ўтиб кетишдир. 
    Шундай қилиб, дизайн-фикрлаш, аввало, маҳсулотни шакллантириш усули 
    ҳисобланади. Масалан, IDEO (“Кремний водийси”даги инновацион агентлик) 2000-
    йилларда дизайн-фикрлаш услубидан фойдаланишни бошлади. Ўша пайтда унинг 
    асосий мақсади маҳсулотни (хизматни) ишлаб чиқишда бир нечта элементларни 
    бирлаштиришга қаратилган эди: ғоя-калит, сифат, эстетика ва функционаллик. 
    ИДЕО директори Тим Браун ўз касбий тажрибасига таянган ҳолда ушбу 
    услубнинг моҳиятини очиб берган: "Бу учта устун, яъни ҳамдардлик, ҳамкорлик ва 
    синовга асосланган бўлиб, муаммоларни ҳал қилиш марказига одамларни қўядиган 
    фикрлаш моделидир". [Браун Тим. Дизайн-Мышление в бизнесе. ЛитагентМИФ, 2018. 
    128 с.].
    Фикрлаш дизайни - усули олти босқичдан иборат: Ҳар бир босқич икки қисмдан 
    иборат: дивергент (лат. divergere – тарқалиш) – битта муаммонинг кўплаб ечимларини 



    Download 408.99 Kb.
    1   2   3   4   5   6   7   8




    Download 408.99 Kb.
    Pdf ko'rish

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    “Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 1, yanvar-fevral, 2021 yil

    Download 408.99 Kb.
    Pdf ko'rish