“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 1, yanvar-fevral, 2021 yil
333
1/2021
(№
00051)
http://iqtisodiyot.tsue.uz
ўтказилиши ва ғоя тасдиқланиши билан прототиплар мураккаблашади ва
қимматлашади.
Нимани ва қандай тест қилиш – прототип яратиш олдидан жавоб бериш лозим
бўлган иккита савол. Бу прототип яратиш ва тест ўтказишни аниқ босқичларга
ажратишга ёрдам беради.
6-босқич - тест ўтказиш.
Ечим ҳақида ва фойдаланувчи ҳақида кўпроқ билиб
олинг.
Тест ўтказиш – яратилга прототиплар ҳақида тескари алоқа олишдир. Бу
фойдаланувчини тушунишга ва унинг устида ишланаётган муаммога чуқур
кириб
боришига ёрдам беради.
Замонавий бошқарув тизими ҳар бир раҳбардан фикрлаш –
дизайнига эга
бўлишни талаб этади. “General Electric” компаниясининг собиқ Бош директори Джек
Уэлч шундай фикр билдиради: “99,9 фоиз хизматчилар доимо бир жойда қотиб
қоладилар, чунки улар фикрлашни билмайдилар. Инсонларни фикрлашга мажбурлаб
бўлмайди, фақатгина уларга фикрлаш учун шароит яратиб бериш лозим. Шу жиҳатдан
таълим муассасаларида тингловчиларга нима ҳақида фикрлашни эмас, балки қандай
фикрлашни ўргатиш мақсадга мувофиқ бўлар эди.
Қуйида дизайн-фикрлаш технологиясидан фойдаланган ҳолда муваффақиятга
эришган компаниялар маълумот келтирамиз:
-