“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” (Economics and Innovative Technologies) ilmiy elektron jurnali




Download 356,53 Kb.
Pdf ko'rish
bet8/9
Sana01.12.2023
Hajmi356,53 Kb.
#109172
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
16 Kilichev
protokl, Hello everyone, Документ Microsoft Word, NAMUNA, Mavzu, 7-laboratoriya (1), 11-маъруза, Bojxona ishi referat.yangi TAXRIRI, Moliya maruza referat M.Sharobiddinov, GuideIPru (1), 3922100824, Хулоса Моддий ёрдам учун, 10-MA\'RUZA (2), bb2e81c9-6072-428a-89b5-f96b9cc5db0f
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” (Economics and Innovative Technologies) ilmiy elektron jurnali 
153
 
 
 
 
 
 
 
 
http://iqtisodiyot.tsue.uz
 
Иккинчидан, корхоналар фаолиятига сарфланаётган сармоя ва уларни ўзини-
ўзи қоплаш даражаси беқарор бўлиб, уни барқарорлаштириш учун корхонанинг 
истиқболдаги инвестиция сиёсатини янада такомиллаштириш мақсадга мувофиқ. 
Учинчидан, бугунги кунда корхоналарда кенгайтирилган такрор ишлаб 
чиқариш учун уни молиялаштириш имкониятини ошириш, яъни олинган фойда 
ҳисобидан ишлаб чиқаришни кенгайтириш, корхонани модернизация ва техник қайта 
жиҳозлаш лозим. 
Тўртинчидан, корхоналарда ўз маблағларига бўлган эҳтиёжларни қондириш 
учун корхонанинг тегишли манбалари ва ташқи узоқ ва қисқа муддатли маблағларда 
фойдаланиши мақсадга мувофиқ. Бунда олинган қарзларни ўз вақтида қайтариш 
механизмини ишлаб чиқиш талаб этади. Бешинчидан, корхона захиралари 
айланувчанлиги коэффициенти таҳлил қилинаётган корхоналарда юқори бўлиб, 
бугунги кунда корхоналар ўз активларини самарали бошқармоқда. Бироқ, бу ерда 
захираларнинг етишмаслик хатарлари ошади. Шу нуқтаи назардан, активларни 
бошқаришни захиралар уйғунлигида амалга ошириш мақсадга мувофиқ.
Олтинчидан, корхоналарнинг ўз мажбуриятларидан халос бўлиши учун 
корхоналар айланма маблағларини нақд пулга айлантиришнинг самарали тизимини 
амалга ошириши мақсадга мувофиқ. Шунингдек, корхоналар захира ва харажатларни 
тайёр маҳсулотга айлантириб, сотиш ва дебиторлик қарзларини олдиндан ундириш 
механизмини ишлаб чиқиши ҳамда амалга ошириши мақсадга мувофиқ. 
Хулоса 
1.Молиявий барқарорлик корхона тараққиёти умумий барқарорлигининг 
таркибий қисми бўлиб, у корхонанинг маълум давр мобайнида ўз фаолиятини ташкил 
этишга имкон берувчи маблағларнинг мавжудлиги, молиявий оқимларнинг 
баланслилигидир.
2. Молиявий барқарорлик – активлар таркибида молиялаштириш манбалари 
таркибининг мувофиқлиги тавсифларидан бири ҳисобланади. Корхона айланма 
активлари ва қисқа муддатли мажбуриятларини баҳоловчи тўловга лаёқатлилик 
кўрсаткичидан фарқли тарзда молиявий барқарорлик молиялаштиришнинг турли 
манбалари ўзаро нисбати ва уларнинг корхона активлари таркибига мувофиқлиги 
орқали аниқланади. 
3.Амалдаги “Давлат иштирокидаги корхоналарнинг молиявий-иқтисодий 
ҳолати таҳлилини ўтказиш регламенти”да корхона тўлов қобилиятини ҳисоблашнинг 
фақат битта усули яъни мутлоқ тўлов қобилиятини аниқлаш усули келтирилган, аммо 
тезкор ва жорий ликвидлик коэффициентлари инобатга олинмаган. Натижада 
корхонанинг молиявий ҳолати унинг қийин сотиладиган айланма маблағлари ва 
ундирилиши даргумон бўлган дебиторлик қарзларига боғлиқ бўлиб қолмоқда, 
бунинг оқибатида корхоналар ўртасидаги иқтисодий муносабатлар қарздорлик 
занжирига айланиб кетмоқда. Шу муносабат билан, бизнинг фикримизча, халқаро 
экспертлар 
томонидан 
тавсия 
қилинган 
мутлоқ 
ва 
жорий 
ликвидлик 
коэффициентларини ҳисоблашни амалдаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга киритиш 
лозим.
4. Молиявий барқарорлик коэффициентини аниқлашда ҳозирги пайтда 
амалиётда қўлланилаётган солиқ тўлагунча бўлган фойдани харажатларнинг жамига 
бўлиб топиш усули тавсия қилинган. Бироқ, бу усул харажатларни бошқаришга 
қаратилган бўлиб, у мулкдан самарали фойдаланиш борасидаги кўрсаткичларни 
ўзида акс эттирмайди. Шу боисдан, бизнинг фикримизча, корхоналарда 



Download 356,53 Kb.
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Download 356,53 Kb.
Pdf ko'rish

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” (Economics and Innovative Technologies) ilmiy elektron jurnali

Download 356,53 Kb.
Pdf ko'rish