• Тадқиқот методологияси
  • “Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” (Economics and Innovative Technologies) ilmiy elektron jurnali




    Download 356,53 Kb.
    Pdf ko'rish
    bet4/9
    Sana01.12.2023
    Hajmi356,53 Kb.
    #109172
    1   2   3   4   5   6   7   8   9
    Bog'liq
    16 Kilichev
    protokl, Hello everyone, Документ Microsoft Word, NAMUNA, Mavzu, 7-laboratoriya (1), 11-маъруза, Bojxona ishi referat.yangi TAXRIRI, Moliya maruza referat M.Sharobiddinov, GuideIPru (1), 3922100824, Хулоса Моддий ёрдам учун, 10-MA\'RUZA (2), bb2e81c9-6072-428a-89b5-f96b9cc5db0f
    “Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” (Economics and Innovative Technologies) ilmiy elektron jurnali 
    149
     
     
     
     
     
     
     
     
    http://iqtisodiyot.tsue.uz
     
    молиявий муаммоларини, жумладан корхоналар молиясини бошқариш тизимини 
    такомиллаштириш юзасидан йўриқларни ишлаб чиқиш ҳамда назарий 
    асослашдир. 
    Корхоналар нафақат иқтисодий тадбирлар тизимини, балки фаолиятнинг 
    турли жабҳаларига оид муаммолар бўйича, жумладан, корхоналар ташкилий 
    шаклларини танлаш ва улар кўламини аниқлаш, алоҳида тармоқларда корхоналар 
    тараққиёти хусусиятларини белгилаш, бозор иқтисодиёти шароитида корхоналар 
    фаолиятининг молиявий натижалари ва молиявий ҳолатини иқтисодий таҳлил 
    қилиш ва молиявий назорат ўрнатиш услуби асосида корхоналар хўжалик 
    молиявий фаолиятини бошқариш каби масалалар бўйича таклифлар ишлаб 
    чиқилишини талаб этмоқда. Бу ҳолат шу билан белгиланадики, корхоналар янги 
    иқтисодий шароитларда ишлаб чиқаришнинг кўлами, хўжалик мустақиллигидаги 
    хусусиятларига кўра нисбатан янгича услубий ёндашувни талаб этади. 
    Тадқиқот методологияси 
    Тадқиқ жараёнида илмий мушоҳада, абстракт-мантиқий фикрлаш, индукция
    дедукция, статистик, иқтисодий, молиявий таҳлил, эксперт баҳолаш усулларидан 
    фойдаланилганлиги корхона молиявий барқарорлигини бошқариш самарали 
    тадбирларига янгича ёндошувни таъминлашдек тадқиқот муаммоси ечимига олиб 
    борувчи мақсад ва вазифаларнинг тўғри, тадқиқот учун белгиланган йўлнинг ишончли 
    ва aниқ қўйилганлигини асослаган.  
    Таҳлил ва натижалар 
    Ўзбекистонда сўнгги йилларда корхона молиявий барқарорлигини бошқариш 
    тизимининг шаклланиши ва самарали фаолиятини таъминлаш тизимида амалга 
    оширилаётган ислоҳотлар, хусусан, корпоратив молиявий менежмент самарали 
    усулларини қўллаш, корхона маблағларининг мақсадли сарфланиши устидан 
    корпоратив назорат ўрнатиш ва уни кучайтириш, бу жараённинг очиқлиги ва 
    шаффофлигини таъминлаш давлат сиёсати даражасидаги муҳим масалалардан 
    бирига айланди.
    Молиявий барқарорликнинг кўпгина коэффициентлари таҳлилидан келиб 
    чиққан ҳолда ва корхона молиявий ҳолатини кенгроқ акс эттириш мақсадида мутлақ 
    кўрсаткичларга қўшимча сифатида корхоналар молиявий барқарорлигини баҳолаш 
    учун қуйидаги коэффициентлар билан чегараланиш зарур. 
    1-жадвалда келтирилган молиявий барқарорликнинг мутлақ ва нисбий 
    кўрсаткичлари орқали алоқа корхоналари молиявий барқарорлигини оқилона 
    баҳолаш ва улар корхоналарнинг молиявий барқарорлигини таъминлаш, уни ошириш 
    бўйича ташкилий-иқтисодий механизмлар ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга татбиқ 
    этишда муҳим аҳамият касб этади. 
    Умуман, корхоналар молиявий барқарорлигини таъминлаш учун қуйидаги 
    тадбирларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ: 
    Биринчидан, корхоналар жорий ликвидлилик даражасини ошириш учун ўз пул 
    маблағларидан бир қисмига қимматли қоғозлар сотиб олиш механизмини ишлаб 
    чиқиши мақсадга мувофиқ. Бу эса, қимматли қоғозларни тез фурсатда сотилиши ва 
    нақд пулга айланиши нуқтаи назаридан бошқа корхона ҳамда хўжалик юритиш 
    субъектларига нақд пул кўринишидаги мажбуриятларни тўлаб бериш имконини 
    яратади. 



    Download 356,53 Kb.
    1   2   3   4   5   6   7   8   9




    Download 356,53 Kb.
    Pdf ko'rish

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    “Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” (Economics and Innovative Technologies) ilmiy elektron jurnali

    Download 356,53 Kb.
    Pdf ko'rish