ТИЖОРАТ БАНКЛАРИНИНГ ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ




Download 8,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet334/452
Sana27.06.2024
Hajmi8,84 Mb.
#265988
1   ...   330   331   332   333   334   335   336   337   ...   452
Bog'liq
QarMII konf 26-27 may 2023 (1)

ТИЖОРАТ БАНКЛАРИНИНГ ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ 
ЖАЛБ ЭТИШДАГИ АҲАМИЯТИ 
К.З.Музаффарова – ҚарМИИ катта ўқитувчиси 
Х.Р.Абдукаримов – ҚарМИИ, “Банк иши” йўналиши талабаси 
Жаҳон тажрибасидан маълумки, тижорат банкларининг инвестицион 
жараёнларда фаол қатнашиши иқтисодиётни модернизация қилишда ва 
мамлакат саноат салоҳиятининг мустаҳкамланишида муҳим ўрин тутади. 
Ривожланган бозор иқтисодиёти шароитида маблағларни қайта тақсимлаш 
молиявий воситачилар орқали амалга оширилади. Инвестицион жараён 
натижасида пул маблағлари молиявий соҳа ёрдамида ишлаб чиқариш 
тармоқларига йўналтирилади ва бу жараёнда тижорат банклари муҳим ўрин 
эгаллайди.
Сўнгги йилларда мамлакатимизда хусусий сектор ривожланишини 
рағбатлантириш, 
банкларнинг 
инвестициявий 
жозибадорлигини, 
банк 
хизматлари оммабоплиги ва сифатини ошириш учун банк секторини тубдан 
трансформация қилиш мақсадида 2020 йил 12 майда Ўзбекистон Республикаси 


704 
Президентининг 
“2020-2025 
йилларга 
мўлжалланган 
Ўзбекистон 
Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида”ги ПФ-
5992-сонли Фармони қабул қилинди ушбу стратегиянинг асосий мақсади этиб 
замонавий банк тизимини шакллантириш, банкларнинг инвестициявий 
жозибадорлигини ошириш ва банк хизматларининг янги стандартларини жорий 
этишга қаратилган банк тизимида комплекс ўзгартиришларни амалга 
оширишдан иборат.
Миллий иқтисодиётда инвестицион жараёнларни фаоллаштириш ва унда 
тижорат банкларининг иштирокини кенгайтириш зарурати иқтисодий 
барқарорликни таъминлашда банк тизимининг ролини ошириш билан 
белгиланади. 
Инвестицион 
салоҳиятни 
оширишда 
банклар 
иштироки 
инвестицион мақсадларга банк маблағларини йўналтириш, инвестицион 
характердаги кредитларни бериш, улушли иштирок этиш ва қимматли қоғозлар 
билан операцияларни амалга ошириш каби йўналишларни ўз ичига олади. 
Тижорат банкларининг инвестицион фаоллиги уларнинг молия-саноат 
гуруҳларидаги иштирок орқали янада ривожланади. Чунки, молия-саноат 
гуруҳлари доирасида банклар истиқболли инвестицион лойиҳаларни ишлаб 
чиқиш ва амалга ошириш, қимматли қоғозлар билан боғлиқ операцияларни 
ташкил қилиш ҳамда молиявий ресурсларни юқори даромадли соҳаларга 
йўналтириш асосида инвестицион фаоллигини оширади. 
Банклар учун молия-саноат гуруҳлари таркибида инвестицион сиёсатни 
амалга 
ошириш 
қуйидаги 
имкониятларни 
яратади: 
банк 
ресурслари 
барқарорлигини таъминлаш ва уларнинг ресурс базасини янада кенгайтириш
фойдалилик даражаси юқори бўлган инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш; 
молиявий рисклар даражасини камайтириш ва капитал қўйилмаларни 
диверсификациялаш; ликвидлилик даражасини ошириш; корхоналарни ташкил 
этиш ва акциядорлик муносабатларини ривожлантириш, устав капиталида 
улушли иштирок этиш орқали улар фаолиятига таъсир этишни кучайтириш. 
Инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш жараёнида юзага келадиган 


705 
молиявий рискларни баҳолаш ва уларни бошқариш юзасидан зарур чора-
тадбирларни ишлаб чиқиш амалиётини ривожлантириш тижорат банкларининг 
инвестицион фаоллигини ошириш ва инвестицион сиёсатни самарали юритиш 
борасидаги асосий масалалардан бири ҳисобланади. Чунки, инвестицион 
лойиҳани амалга ошириш жараёнида турли омилларнинг таъсири натижасида 
муайян 
даражада 
молиявий 
рисклар 
юзага 
келиши 
ва 
лойиҳанинг 
самарадорлигига таъсир кўрсатиши мумкин. Шу боисдан молиявий рискларни 
баҳолаш ва уларнинг салбий таъсирини олдини олишга қаратилган чора-
тадбирларни амалга ошириш, бу борада тижорат банклари инвестицион сиёсат 
доирасида мониторинг олиб бориш тизимини ва амалдаги инвестицион 
лойиҳаларни таҳлил этиш жараёнини фаоллаштиришлари лозим. 
Шундай экан, мамлакатимизда ҳам тижорат банкларининг инвестицион 
сиёсатини айнан шулардан келиб чиқиб замон талабларига мослаштириш 
қатъий талаб этиляпти. Буни амалга оширишда уларнинг инвестицион 
фаолиятнинг мақсадли мўлжаллари тизимини ташкил этиш ва мазкур 
мақсадларга эришиш усулларини эркин танлаш учун имконият бериляпти. Шу 
ўринда инвестиция йўналишида тижорат банкларини рағбатлантирувчи 
омиллар бўйича қуйидаги таклифларни келтириб ўтиш мумкин:
- рақобатдаги устунликни ошириш;
- ресурс базасини кенгайтириш ҳисобига кредитлаш ҳажмини ошириш; 
- кредит портфели таваккалчиликларини диверсификациялаш асосида 
таваккалчилик даражасини камайтириш; 
- кредит қайтмаслиги таваккалчилигини камайтириш. 
Хулоса қилиб шуни айтишимиз мумкинки, тижорат банклари 
иштирокида интеграциялашган корпоратив тузилмаларни шакллантириш 
банклар инвестицион фаоллигини ошириш, саноат тармоқларини самарали ва 
барқарор ривожлантириш ва энг муҳими мавжуд ишлаб чиқаришларни 
модернизациялаш учун қулай шарт-шароит яратади. Бу эса, ўз навбатида ички 
ва ташқи бозорларга йўналтирилган янги юқори илмий сиғимли ишлаб 


706 
чиқаришларни ривожлантириш, жаҳон бозорларида миллий корхоналарнинг 
рақобатбардошлигини ҳамда уларнинг молиявий барқарорлигини ошириш учун 
шароит яратишга имкон беради. 

Download 8,84 Mb.
1   ...   330   331   332   333   334   335   336   337   ...   452




Download 8,84 Mb.
Pdf ko'rish

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



ТИЖОРАТ БАНКЛАРИНИНГ ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ

Download 8,84 Mb.
Pdf ko'rish