–жaдвaл  Ўзбeкиcтoндa 2015-2021 йиллapдa coлиқ имтиёзлapидaн caмapacиз




Download 8,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet403/452
Sana27.06.2024
Hajmi8,84 Mb.
#265988
1   ...   399   400   401   402   403   404   405   406   ...   452
Bog'liq
QarMII konf 26-27 may 2023 (1)

2–жaдвaл 
Ўзбeкиcтoндa 2015-2021 йиллapдa coлиқ имтиёзлapидaн caмapacиз 
фoйдaлaнгaн кopxoнaлapдa aниқлaнгaн кaмчиликлap 
39
 
(млpд. cўм)
 
 
№ 
Йиллa

Coлиқ 
имтиёзидaн 
фoйдaлaнгaн 
кopxoнaлap 
Нoтўғpи 
фoйдaлaнгaнли
ги бўйичa 
қўшимчa 
ҳиcoблaнгaн 
Шундaн, 
Кaмepaл 
нaзopaт 
нaтижacигa 
кўpa 
Coлиқ 
тeкшиpувлap
и нaтижacигa 
кўpa 
Coни 
cуммac
и 
coни 
cуммac
и 
coн
и 
cуммac
и 
Coн
и 
cуммac
и 
1. 
2015 
58377 
12 
622 
14,8 
536 
11,6 
86 
3,2 
39
Жадвал муаллиф томонидан Давлат солиқ қўмитаси маълумотлари асосида тузилди. 


879 
450,9 
2. 
2016 
28617 
10 
924,4 
769 
21,9 
677 
6,1 
92 
15,8 
3. 
2017 
33631 
15 
753,1 
267 
11,4 
217 
2,4 
50 
8,9 
4. 
2018 
61178 
22 
707,5 
579 
54,6 
380 
7,9 
199 
46,7 
5. 
2019 
48765 29136,1 
456 
44,9 
276 
8,2 
180 
36,7 
6. 
2020 
59415 31065,6 
786 
98,3 
451 
24,5 


7. 
2021 
47482 
42 
089,0 
1024 
324,6 
966 
219,8 
58 
104,8 

2022 
8850-“Муддaти тугaгaн coлиқ имтиёзлapи” нoмли ишчи cчётни oчиш 
зapуpияти нимaдaн кeлиб чиқди. Ўpгaниш вa тaҳлиллap шуни кўpcaтмoқдaги, 
кўп ҳoллapдa coлиқ имтиёзлapининг муддaти тугaгaндaн cўнг имтиёзлap 
мaқcaдcиз ишлaтилмoқдa (2-жaдвaл).
Мaзкуp 2 - жaдвaл мaълумoтлapидaн кўpиниб туpибдики 2015 йилдa 
жaм 622 тa тaдбиpкopлap тoмoнидa 14,8 млpд.cўм, 2018 йилдa 579 тa 
кopxoнaлapдa 54,9 млpд.cўмни ҳaмдa 2021 йилдa эca 1024 тa кopxoнaлapдa 
324,6 млpд.cўм ҳaжмидa имтиёзлapдaн нoтўғpи фoйдaлaнилгaн бу эca coлиқ 
имтиёзлapини бeкop қилишгa acoc бўлaди. 
Бундaн кўpиниб туpибдики, coлиқ қoнунчилигигa acocaн бepилгaн coлиқ 
имтиёзлapидaн мaқcaдли вa caмapaли фoйдaлaниши уcтидaн мoлиявий 
нaзopaтни, шу жумлaдaн coлиқ тeкшиpувлapини янaдa кучaйтиpиш зapуp экaн. 
Солиқ имтиёздарини ҳисоби МҲХСларида 12 “Фойдадан солиқлар” 
номли 
(IAS–12 
Income 
Taxes) 
стандартдан
40
фойдаланинади. 
Ушбу 
стандартнинг 34-35 бандларида солиқ имтиёзлари бухгалтерия ҳисобида акс 
эттириш учун тан олиниши керак. Солиқ имтиёзларини тан олиниши 
стандартда қуйидагича акс эттирилган:Муддати узайтирилган солиқ активи 
40
МҲХС 12 “Фойдадан солиқлар”. 2018. 


880 
фойдаланилмаган солиқ зарарлари ва фойдаланилмаган солиқ имтиёзларини 
келгуси 
даврларга 
ўтказиш 
бўйича 
тан 
олиниши 
керак, 
бунда 
у 
фойдаланилмаган солиқ зарарлари ва фойдаланилмаган солиқ имтиёзларидан 
келажакда фойдаланиш имконини берадиган етарлича келгуси солиқ 
солинадиган фойдага эга бўлиши эҳтимоли мавжуд бўлган даражада тан 
олиниши керак. 
Фойдаланилмаган солиқ зарарлари ва солиқ имтиёзларини келгуси 
даврларга ўтказиш натижасида пайдо бўладиган муддати узайтирилган солиқ 
активини тан олиш мезонлари келгусида чегириладиган вақтинчалик фарқлар 
натижасида юзага келадиган муддати узайтирилган активларни тан олиш 
мезонлари билан бир хил. Бироқ, фойдаланилмаган солиқ зарарининг 
мавжудлиги келгусида солиқ солинадиган фойданинг бўлмаслигидан жиддий 
далолат беради. Шунинг учун, тадбиркорлик субъекти яқиндаги фаолият 
давомида зарар кўрганида, у фойдаланилмаган солиқ зарарлари ёки солиқ 
имтиёзларидан келиб чиқадиган муддати узайтирилган активни, фақат, 
етарлича келгусида солиқ солинадиган вақтинчалик фарқлари мавжуд бўлган 
даражасида, ёки фойдаланилмаган солиқ зарарлари ёки фойдаланилмаган 
солиқ имтиёзларидан тадбиркорлик субъекти келажакда фойдаланиши мумкин 
бўлиши учун етарлича келгуси солиқ солинадиган фойда мавжуд бўлишига 
бошқа ишончли далил бўлган даражасида тан олади.
МҲХС бўйича ҳисобот юритишга ўтган йирик солиқ тўловчилар ҳисоб 
сиёсатида бухгалтерия ҳисоби учун МҲХС (IAS) 8, солиқ ҳисоби учун – МҲХС 
(IAS) 8 Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 77-моддасини 
концептуал тарзда ҳисобга олишлари лозим. 
Солиқ солиш мақсадларида ҳисоб сиёсатини ўзгартириш ва (ёки) унга 
қўшимчалар киритиш солиқ тўловчи томонидан қуйидаги усуллардан бири 
ёрдамида амалга оширилади: 
1) бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ишлаб 
чиқилган янги ҳисоб сиёсатини ёки унинг янги бўлимини тасдиқлаш; 


881 
2) бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ишлаб 
чиқилган амалдаги ҳисоб сиёсатига ёки амалдаги ҳисоб сиёсатининг бўлимига 
ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш. 
Ҳисоб сиёсатини шакллантиришда солиқ тўловчи томонидан солиқ 
солиш мақсадларида танланган ҳисоб юритиш усуллари тегишли ҳисоб сиёсати 
тасдиқланган йилдан кейинги йилнинг 1 январидан эътиборан қўлланилади
41

Юқоридагиларга асосан хулоса қиладиган бўлсак, солиқ имтиёзларининг 
бухгалтерия ҳисобини МҲХС лари талаблари асосида юритиш мақсадга 
мувофиқ. Солиқ имтиёзларининг ҳисоби
БҲХС (IAS) 8–“Ҳисоб сиёсати, ҳисоб 
баҳолашлардаги ўзгаришлар ва хатолар”, БҲХС (IAS)–12 “Фойдадан солиқлар” 
стандартлар ва Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг тегишли 
нормаларидан келиб чиққан ҳолда ташкил қилинади. 
Қўшилган қиймат солиғининг бухгалтерия ҳисобини такомиллаштириш 
мақсадида қуйидагиларни таклиф қиламиз: 
1.Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2005 йил 
24 февралдаги 29,2005-25, 01-02/8-3 сонли қарори билан тасдиқланган 
“Юридик шахсларга солиқлар божлар ва мажбурий тўловларни бюджетга 
тўлаш бўйича берилган имтиёзларни расмийлаштириш ва бухгалтерлик 
ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисида”ги Низом (Адлия вазирлигидан 2005 
йил 2 апрелда 1463-сон билан рўйхатга олинган)лар асосида солиқ 
имтиёзларининг бухгалтерия ҳисоби юритилади. 
Юқоридаги Низомга асосан мақсадли берилган солиқ имтиёзлари 8840 
“Мақсадли фойдаланадиган солиқ имтиёзлари” счётида ҳисобга олиш кўзда 
тутилган.
Имтиёзли даври тугаганда ва ҳисобот йилининг охирида ишлатилмасдан 
қолган имтиёз суммалари ҳисобдан чиқарилади ва қуйидаги счётлар 
кореспонденцияси тузилади:
Дебет 8840 “Мақсадли фойдаланадиган солиқ имтиёзлари” счёти, 
41
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 77-моддаси. 2023. 


882 
Кредит 8530 “Текинга олинган мулк” счёти. 
Бизнинг фикримизча, мақсадли солиқ имтиёзлари бўйича имтиёз даври 
тугагандан кейин ҳисобдан чиқаришда ишлатилмаган суммани 8720 
“Жамғарилган фойда ( қопланмаган зарар)” счётининг кредитига олиб бориш 
мақсадга мувофиқ, бунга қуйидаги бухгалтерия ёзуви қилинади: 
Дт – 8840 “Мақсадли фойдаланадиган солиқ имтиёзлари”,
Кт – 8720 “Жамғарилган фойда ( қопланмаган зарар)”. 
Бу таклифдан асосий мақсад солиқ имтиёзи даври тугагандан кейин 
ишлатилмасдан қолган сумма доимий назоратда бўлади. Хўжалик юритувчи 
субъектлар бу маблағларни бошқа мақсадларда ишлатиши мумкин. Бу ҳолда, 
мақсадли солиқ имтиёзларнинг иқтисодий моҳияти талабларига тўғри келмай 
қолади. Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикаси 
бухгалтерия ҳисобининг “Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий – хўжалик 
фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлари режаси ва уни қўллаш бўйича 
йўриқнома” номли 21 сонли миллий стандарти ва Ўзбекистон Республикаси 
Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитасининг 2005 
йил 24 февралдаги 29,2005-25, 01-02/8-3 сонли қарори билан тасдиқланган 
“Юридик шахсларга солиқлар божлар ва мажбурий тўловларни бюджетга 
тўлаш бўйича берилган имтиёзларни расмийлаштириш ва бухгалтерлик 
ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисида”ги Низомга тегишли ўзгартиш ҳамда 
қўшимчалар киритишни таклиф қиламиз.
2.
 
Мақсадли ишлатиш назарда тутилмаган ҳолда бериладиган солиқ 
имтиёзларига ҳам алоҳида баланс счётини очиш ва унда ҳисобини юритиш 
мақсадга мувофиқ. Бизнинг фикримизча, бунинг учун 
 
8850 “Мақсадсиз 
ишлатиладиган солиқ имтиёзлари” счётини счётлар режасига киритиш зарур. 
Бу мақсадсиз бериладиган солиқ имтиёзларини шаклланиши ва уларни 
ишлатилиши устидан назоратни кучайтирган бўларди.
Юқорида келтирилган 8840 “Мақсадли фойдаланадиган солиқ имтиёзлари” 
ва 8850 “Мақсадсиз ишлатиладиган солиқ имтиёзлари” счётлар бўйича ишчи 


883 
счётлар ҳар бир солиқ тури бўйича, шу жумладан, қўшилган қиймат солиғи 
бўйича ҳам очилади.

Download 8,84 Mb.
1   ...   399   400   401   402   403   404   405   406   ...   452




Download 8,84 Mb.
Pdf ko'rish

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



–жaдвaл  Ўзбeкиcтoндa 2015-2021 йиллapдa coлиқ имтиёзлapидaн caмapacиз

Download 8,84 Mb.
Pdf ko'rish