Iqtisodiyotni raqamlashtirish sharoitida buxgalteriya hisobi, iqtisodiy tahlil va auditni xalqaro standartlar asosida rivojlantirish muammolari va istiqbollari




Download 8,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet406/452
Sana27.06.2024
Hajmi8,84 Mb.
#265988
1   ...   402   403   404   405   406   407   408   409   ...   452
Bog'liq
QarMII konf 26-27 may 2023 (1)

Адабиётлар рўйхати 
 
1.
Ўзбекистон Республикасининг “Жамоатчилик назорати тўғрисида» ЎРҚ- 
474-сон Қонуни, 12.04.2018 йил 
2.
Ўзбекистан Республикасининг Президентининг «Давлат органлари 


888 
ҳузурида жамоатчилик кенгашлари фаолиятини ташкил этиш чора- тадбирлари 
тўғрисида» Қарори 2018 йил 4 июль 
3.
В.Нуритдинова, М.Шарапова. Молиявий назорат. Дарслик. Иқтисод-молия. 
2019 й. 
4.
В.Нуритдинова. Молиявий назорат. Электрон- дарслик. 2021й. 
5.
V. SH. Nuritdinova, STATE FINANCIAL CONTROL SYSTEM MORE 
IMPROVEMENT ISSUES, American Journal of Research in Humanities and Social 
Sciences ISSN (E): 2832-8019 Volume 10, | March, 2023 
6.
В.Ш.Нуритдинова, 
Жамоатчилик 
назоратининг 
хориж 
тажрибасини 
Ўзбекистонда қўллаш имкониятлари, "Science and Education" Scientific Journal 
/ Impact Factor 3,848 (SJIF) February 2023 / Volume 4 Issue 2 
7.
Мировой опыт общественного контроля над деятельностью власти: уроки 
для 
России/ 
Информационно 
аналитический 
журнал 
«Политическое 
образование» 
8.
Маҳаллий ижро ҳокимияти фаолиятида жамоатчилик маслаҳат кенгашлари, 
таҳлилий ҳисобот, 2021йил 
 
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИДА ТУРИЗМНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ШАРТ-
ШАРОИТЛАРИ 
К.З.Музаффарова – ҚарМИИ катта ўқитувчиси 
Г.Б.Шодмонова – ҚарМИИ талабаси 
Ҳозирги кунда жаҳоннинг ривожланган мамлакатларида туризм соҳаси 
иқтисодиётнинг асосий стратегик тармоғига айланиб улгурган. Туризм 
соҳасининг мамлакат ялпи ички маҳсулотидаги ўрни кундан кунга ортиб 
бормоқда. Шундай экан, иқтисодий тараққиёт йўлини танлаган Ўзбекистонда 
ҳам туризми соҳасини ривожлантириш устувор вазифалардан бири бўлиши 
лозим.


889 
Биламизки, қаерда тинчлик, хотиржамлик бўлса, ўша ҳудуд чет эллик 
инвесторларни ҳам, саёҳат учун келадиган туристларни ҳам кўпроқ 
қизиқтиради. Ўзбекистон шу жиҳатдан ҳам доим диққат эътиборда бўлган. 
Мамлакатнинг туристик салоҳияти, қолаверса, сайёҳлар оқимининг 
кўплиги, уларга алоҳида эътибор қаратиш зарурати инобатга олиниб, бундан 
бир неча йил муқаддам юртимизда хавфсиз туризм тизими шакллантирилди. 
Миллий иқтисодиётни ривожлантириш дастурида Туризм – Ўзбекистон 
иқтисодиётининг драйвери, деб таъриф берилди.
Ўзбекистон Республикасининг “Туризм тўғрисида” ги Қонунининг 3-
моддасида туризмга қуйидагича таъриф келтирилган: “Туризм – жисмоний 
шахснинг вақтинча бўлиш мамлакатидаги (жойидаги) манбалардан даромад 
олиш билан боғлиқ бўлган фаолият билан шуғулланмаган ҳолда доимий яшаш 
жойидан жўнаб кетиши (саёҳат қилиши)”
42
Бугунги 
кунда 
ҳудудлар 
иқтисодий 
тараққиётининг 
стратегик 
вазифаларидан бири этиб ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан жадал ривожланиш,
халқнинг турмуш даражаси ва даромадларини ошириш учун ҳар бир ҳудуднинг 
табиий, минерал ва хомашё, саноат, қишлоқ хўжалиги, туризм ва меҳнат 
салоҳиятидан комплекс ва самарали фойдаланишни таъминлаш назарда 
тутилмоқда. Шундай экан туризмни ривожлантириш ҳудудлар иқтисодиётини 
ривожлантиришга, 
аҳоли 
даромадларини 
ошишига, 
аҳоли 
турмуш 
даражасининг яхшиланишига сабаб бўладиган асосий омиллардан биридир. 
 
Ўзбекистон жуда катта туризм ва рекреация салоҳиятига эга, унда жами 
8,2 минг маданий мерос объектлари мавжуд, улардан 209 таси тўртта музей 
шаҳарлар — Хива шаҳридаги Ичан қалъа, Бухоро шаҳрининг тарихий маркази, 
Шаҳрисабз шаҳрининг тарихий маркази ҳақида Самарқанд шаҳри ҳудудида 
жойлашган бўлиб, ЮНЕСКО бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган.
43
42
Ўзбекистон Республикасининг “Туризм тўғрисида” ги Қонуни, 3-модда 2019 йил 18 июль
43
Ш.М.Мирзиёев. Янги Ўзбекистон стратегияси. 173-бет 


890 
Қашқадарё вилоятида туризм соҳасини ривожлантириш борасида ҳам бир 
қатор ишлар амалга оширилди. 2021 йил 1 мартда Ўзбекистон Республикаси 
Вазирлар Маҳкамасининг “Қашқадарё вилоятида туризм соҳасини янада 
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори 
қабул қилинди. Шундай экан, минтақа иқтисодиётини ривожлантириш ҳамда 
инвестицияларни жалб этиш учун туризм соҳасининг аҳамияти юқори 
ҳисобланади.
Қашқадарё вилоятида туризмни ривожлантириш бўйича қуйидаги 
стратегик вазифаларни амалга ошириш муҳимдир: 

туризм 
тармоғини 
ривожлантиришда 
бошқариш 
тизимини 
такомиллаштириш; 
- туризм соҳасида виза бериш, лицензия бериш ва рухсатнома олиш 
тизимининг тартибларини соддалаштириш; 
- минтақада янги туризм йўналишларини яратиш, туризмнинг замонавий 
турларини ривожлантириш, уларнинг жозибадорлигини ошириш.
Ўзбекистонда 
ва 
унинг 
Қашқадарё 
вилоятида 
туризмни 
ривожлантиришда улкан салоҳиятга эга бўлиб, унда кўҳна тарихга эга жами 
1321 та моддий-маданий мерос объекти, шундан Шахрисабз шаҳридаги 
тарихий объектлар ЮНЕСКОнинг Бутунжахон маданий мерос объектлари 
рўйхатига олинган. Жумладан, ҳисобга олинган тарихий ва маданий мерос 
объектларининг 1043 та археологик, 208 та меъморий, 27 та диққатга сазовор 
жой, 43 та монументал санъат ёдгорликлари мавжуд.
Бундан ташқари Қашқадарё вилояти ўзининг миллий таомлари билан ҳам 
Республикамизда ўз ўрнига эгадир. Айниқса, Қашқадарё тандир гўшти ўзининг 
алоҳида таъми билан кўпчилик давлатлар орасида таниқлидир. Шундай экан, 
бугунги кунда минтақа Гастрономик туризм соҳасини ривожлантириш учун 
ҳам қулай ҳисобланади. 
Тадқиқот натижаларига кўра минтақанинг иқтисодий кўрсаткичларига ва 
ЯҲМ ҳажмининг ошишига туристик тармоқ тобора кўпроқ таъсир кўрсатмоқда. 


891 
Бу тармоқнинг яна бир кучли томони шундаки, минтақанинг бошқа тармоқлари 
фаолиятига, хатто депрессив холатдаги саноат ишлаб чиқаришига 
ихтисослашган минтақалар иқтисодиётининг ривожланишига ҳам ижобий 
таъсир кўрсатиб уларнинг фаолиятини соғломлаштиришга кўмак бўлади деб 
ҳисоблаймиз. 
Минтақа иқтисодиётини ривожлантириш учун туризм соҳаси ўз ўрнига 
эгадир. Минтақада туризмни ривожлантириш учун қуйидагиларга аҳамият 
қаратиш лозим: 
- туристларга минтақамиздаги тарихий обидалар, тарихий шахслар, 
минтақанинг ҳудудий ва маъмурий тузилиши, шунингдек, урф-одатлар ва 
анъаналар тўғрисида маълумот берувчи веб-сайтни йўлга қўйиш; 
- вилоятда гастрономик туризмни ташкил этиш мумкин бўлган объектлар 
рўйхатини шакллантириш; 
- вилоятдаги оилавий меҳмон уйларини ташкил қилмоқчи бўлган
тадбиркорлик субъектларига оилавий меҳмон уйлари ташкил қилиш учун 
субсидиялар ажратиш; 
- вилоятда замонавий санитария-гигиена шохобчалари, туристик ахборот 
марказлари ёки ташриф марказлари («visitor center») ташкил қилиш ҳамда 
туристик хариталар, йўл кўрсаткичларини ўрнатиш; 
- сувенир, ҳунармандчилик ва озиқ-овқат маҳсулотлари савдо 
шоҳобчалари жойлаштирилишини назарда тутувчи туристик кўчалар, 
шунингдек, вилоятдаги йўлларда махсус пиёдалар ва велосипед йўлакларини 
ташкил қилиш; 

Туристик 
ташкилотлар 
томонидан 
хорижий 
валюталарнинг 
Ўзбекистонга киритилишини янада рағбатлантириш мақсадида, уларга солиқ 
имтиёзлари бериш, яъни уларнинг хорижий валютадаги даромадларининг 
маълум 
қисмини 
солиқлардан 
озод 
қилиш 
ва 
бошқалар. 
Бу 
эса 
тадбиркорларнинг соҳага янада кўпроқ инвестиция ажратишига сабаб бўлади. 


892 

Download 8,84 Mb.
1   ...   402   403   404   405   406   407   408   409   ...   452




Download 8,84 Mb.
Pdf ko'rish

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



Iqtisodiyotni raqamlashtirish sharoitida buxgalteriya hisobi, iqtisodiy tahlil va auditni xalqaro standartlar asosida rivojlantirish muammolari va istiqbollari

Download 8,84 Mb.
Pdf ko'rish