Iqtisodiyotni raqamlashtirish sharoitida buxgalteriya hisobi, iqtisodiy tahlil va auditni xalqaro standartlar asosida rivojlantirish muammolari va istiqbollari




Download 8,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet408/452
Sana27.06.2024
Hajmi8,84 Mb.
#265988
1   ...   404   405   406   407   408   409   410   411   ...   452
Bog'liq
QarMII konf 26-27 may 2023 (1)

Бухгалтерия ҳисоби.
Бухгалтерия ҳисоби - ички бошқариш ва ташқи истеъмолчиларнинг 
мақсадлари учун жорий ва якуний ахборотни олиш билан корхоналар
ташкилотлар ҳамда муассасаларнинг хўжалик фаолияти устидан узлуксиз ва 
ўзаро боғлиқ бўлган кузатиш ва назорат қилиш тизимидан иборат. Корхона 
фаолияти кунлик ҳар хил операциялардан ташкил топади. Корхонада содир 
бўладиган операциялар хўжалик операциялари деб номланади ва бухгалтерия 
ҳисобининг объекти бўлиб ҳисобланади. Барча хўжалик операцияларига 
тегишли 
ҳужжатлар 
расмийлаштирилиши 
лозим. 
Расмийлаштирилган 
ҳужжатлар бирламчи ҳужжатлар дейилади. Бирламчи ҳужжатлар намуналари 
тартибга солувчи ваколатли органлар томонидан ишлаб чиқилган ва тартибга 
солинган. Тўғри расмийлаштирилган бирламчи ҳужжатлар барча зарурий 
кўрсаткичларга эга бўлган, масъул ходимлар томонидан имзоланган, мухр 
билан тасдиқланган бўлиши шарт. Барча бирламчи ҳужжатлар бухгалтерияга 
топширилади, ушбу бирламчи ҳужжатлар асосида бухгалтерия ѐзувлари 
берилади. Бухгалтерларни асосий вазифаси: бирламчи ҳужжатларни текшириб, 
қабул қилиш, ўз вақтида қайта ишлаш, бухгалтерия счѐтларида акс эттириш ва 
журнал ордер тузиш, журнал ордер ѐрдамида айланма қайдномларни тузиш, 
айланма қайдномалар асосида ҳисоботлар тайѐрлаш ва ҳисоботларни ўз вақтида 
топшириш. 
Бухгалтерия ҳисоби усуллари мавжуд: ҳужжатлаштириш, калькуляция 
қилиш, инвентаризация қилиш, счѐтлар тизими, иккиѐқлама ѐзиш усули, 
баҳолаш, бухгалтерия баланси, ҳисобот.
Корхона эгалик киладиган мол-мулк бухгалтерияда ―актив деб 
номланади ва бу сўз лотин тилидан олинган бўлиб, фаол ѐки ҳаракатда деган 


894 
маънони беради. Активлар орқали корхона ўзининг хўжалик фаолиятини 
амалга оширади. Активлар узоқ муддатли ва жорий активларга ажратилади. 
Бухгалтерияда ҳисобида нафақат мулкнинг тартиби ва унинг жойлашгани, 
балки, ушбу мулк корхонага қаердан келган ѐки манбалари кўрсатилади. 
Мулкнинг манбалари ―пассив деб номланади. Корхона маблағларини ва 
уларнинг манбаларини иқтисодий жиҳатдан гуруҳлаш баланс деб аталади.
Баланс маълум бир санага ҳисобот йил учун бир марта тузилади, лекин 
корхона фаолияти кунлик ҳар хил хўжалик операцияларидан ташкил топади. 
Ҳар битта операция натижасида мол мулк таркибида ѐки унинг манбаларида 
ўзгариш содир бўлади. Ой давомида содир бўлган хўжалик операцияларини 
дарҳол ҳужжатларда қайд қилиб бориш керак. Ҳужжатлардаги маълумотларни 
соддалаштириб ѐзиш учун шартли рақамлардан фойдаланилади. Ушбу 
рақамлар бухгалтерия счѐтлари дейилади. Хўжалик операциялари натижасида 
бўлган ўзгаришлар бухгалтерияда 2 та счѐтларда акс эттирилади. Бухгалтерия 
ҳисоби объектларини жорий акс эттириш маблағларнинг турлари ва уларнинг 
манбалари синов балансида солиштириш билан назорат қилинади ва ички 
ҳисобот ѐрдамида жорий маълумотларни вақти-вақти билан йиғиб якунланади.
Бухгалтерия ҳисобининг усули хўжалик ҳаётининг барча ҳодисалари, 
хўжалик фаолияти жараёнида содир бўлаётган барча кўп сонли операцияларни 
кузатиш имконини берибгина қолмай, ундан ташқари, илмий асосланган 
бошқарув ечимларини ишлаб чиқиш учун катта аҳамиятга эга бўлган 
маълумотларни иқтисодий жиҳатдан умумлаштириш имкониятини ҳам яратади. 
Бухгалтерия ҳисоби усулидан фойдаланишнинг бош мақсади хўжалик 
фаолиятини 
бошқаришни 
амалга 
ошириш 
учун 
талаб 
қилинадиган 
кўрсаткичларни ҳисоблаб чиқишдан иборат. Юқорида ѐзилганларга асосланиб 
бухгалтерия ҳисоби усулининг моҳиятини қуйидагича таърифлаш мумкин.
Бухгалтерия ҳисобининг усули - бухгалтерия ҳисоби объектларини 
хўжалик фаолиятини бошқариш орқали амалга ошириш мақсадида ѐппасига, 
узлуксиз, ўзаро боғланган ва объектив акс эттиришни таъминлайдиган усуллар 


895 
тизимидан иборат. Бухгалтерия ҳисоби фаолият кўрсатаётган субъектнинг 
мулки, мажбуриятлари, хўжалик операциялари ва уларнинг ҳаракатини 
ѐппасига ҳамда узлуксиз ҳужжатлаштириш йўли билан тартибли йиғиш, 
назорат қилиш, ўлчаш, рўйхатга олиш, пул ўлчовида ишлов бериш тизимидир. 
Бухгалтерия ҳисобининг предмети эса, ишлаб чиқариш жараёнидаги 
корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг самарали бошқарилишида 
маблағлар ҳолати ҳамда улардан унумли фойдаланиш ҳақидаги ахборотларни 
шакллантиришдан иборатдир. 

Download 8,84 Mb.
1   ...   404   405   406   407   408   409   410   411   ...   452




Download 8,84 Mb.
Pdf ko'rish

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



Iqtisodiyotni raqamlashtirish sharoitida buxgalteriya hisobi, iqtisodiy tahlil va auditni xalqaro standartlar asosida rivojlantirish muammolari va istiqbollari

Download 8,84 Mb.
Pdf ko'rish