МАМЛАКАТИМИЗДА ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИНИНГ ҲУҚУҚИЙ




Download 8,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet405/452
Sana27.06.2024
Hajmi8,84 Mb.
#265988
1   ...   401   402   403   404   405   406   407   408   ...   452
Bog'liq
QarMII konf 26-27 may 2023 (1)

МАМЛАКАТИМИЗДА ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИНИНГ ҲУҚУҚИЙ 
АСОСЛАРИНИНГ МУСТАҲКАМЛАНИШИ 
ТМИ, Нуритдинова Васила Шавкатовна 
Ўзбекистан Республикаси хукумати давлат ҳокимияти ва бошқаруви 
органларининг фуқаролар ва жамоатчилик билан алоқаларини тубдан яхшилаш, 
улар фаолиятини очиқ, шаффоф ва ошкора ташкил этиш ҳамда улар устидан 
кучли жамоатчилик назорати ўрнатишни таъминлаш давлат қурилиши ва 
бошқаруви асосларини янада демократлаштиришнинг устувор йуналишларидан 
бири сифатида қайд этади. 
Ўзбекистан Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг «Халқ давлат 
органларига эмас, давлат органлари халққа хизмат қилиши керак» деган 
концептуал ғоявий ташаббуси 2016 йилдан сўнг бошланган давлат бошқаруви 
тизимини ислоҳ қилиш, давлат хизматининг ташкилий-хуқуқий асосларини 
ривожлантириш, давлат хизматлари сифати ва самарасини ошириш, 
жамоатчилик назорати механизмларини амалда татбиқ этиш, фуқаролик 
жамияти 
институтлари 
ҳамда 
оммавий 
ахборот 
воситалари 
ролини 
кучайтиришнинг асосий стратегик йўналишларини белгилаб берди. 
Ўзбекистон Республикасининг Конституциясининг янги таҳрирининг 36- 
моддасида жамоатчилик назоратининг ҳуқуқий асослари мустаҳкамлаб 
қўйилди. Конституцияда келтирилишича “Ўзбекистон Республикасининг 
фуқаролари жамият ва давлат ишларини бошқаришда бевосита ҳамда ўз 
вакиллари орқали иштирок этиш ҳуқуқига эга. Бундай иштирок этиш ўзини ўзи 


885 
бошқариш, референдумлар ўтказиш ва давлат органларини демократик тарзда 
шакллантириш, 
шунингдек 
давлат 
органларининг 
фаолияти 
устидан 
жамоатчилик назорати воситасида амалга оширилади. Давлат органларининг 
фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш тартиби қонун 
билан белгиланади.”1 
Жамоатчилик назорати - жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш учун 
зарур ўта муҳим амалиёт саналади. Уни фуқаролар, фуқароларнинг ўзини ўзи 
бошқариш органлари, шунингдек, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда 
рўйхатга олинган нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот 
воситалари қонунчилик доирасида давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари 
ҳамда нодавлат ташкилотлар фаолияти устидан амалга оширади. 
Кучли фуқаролик жамиятининг ўзига хос хусусиятларидан бири бу барча 
соҳаларда жамоатчилик назоратининг ўрнатилганидир. Бу мамлакатда 
демократик тамойилларнинг мустаҳкамланишига хизмат қилади. Негаки, 
одамлар жамоатчиликка бирлашиб, олиб борилаётган ислоҳотларга ўз 
таъсирини кўрсатар экан, демократия ҳам шу аснода мустаҳкамлана боради. 
Жамоатчилик назоратининг аҳамияти ривожланаётган мамлакатлар ҳаётида 
муҳим ўрин тутади. Шу каби давлатимизда ҳам йилдан-йилга жамоатчилик 
назорати шаклланиб, ўзининг янги босқичларига кўтариляпти. Бунга кўплаб 
мисолларни келтиришимиз мумкин. Масалан, бирон давлат идораси, ё 
хизматчисининг ўз ишини масъулият билан бажармагани устидан фуқаролар 
жамоатчилик нормалари асосида назорат ўрнатиб, ижобий натижаларга 
эришилаётганига кўп гувоҳ бўляпмиз. 
Охирги йилларда Ўзбекистонда давлат ҳокимияти ва бошқаруви 
органлари 
фаолиятида 
жамоатчиликнинг 
иштирокини 
ва 
назоратини 
таъминлаш борасида бир нечта норматив-хукукий хужжатлар кабул қилинди. 
Ўзбекистон Республикасининг “Жамоатчилик назорати тўғрисида» ЎРҚ-
474-сон Қонуни, 12.04.2018 йилда қабул қилинган бўлиб, 
давлат органлари ва 
муассасалари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини ташкил этиш ҳамда 


886 
амалга ошириш соҳасидаги муносабатларни тартибга солади. 
Ўзбекистан Республикасининг Президентининг «Давлат органлари 
хузурида 
жамоатчилик 
кенгашлари 
фаолиятини 
ташкил этиш чора-
тадбирлари тўғрисида» Қарори 2018 йил 4 июлда қабул қилинди. Қарорда ҳар 
бир давлат органи, жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, 
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент 
шаҳар ҳокимликлари хузурида жамоатчилик кенгашини ташкил этиш кўрсатиб 
ўтилган. 
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, фуқароларнинг ўзини ўзи 
бошқариш органлари, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда 
рўйхатга олинган нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот 
воситалари жамоатчилик назорати субъектларидир. 
Жамоатчилик назоратини жамоатчилик кенгашлари, комиссиялари ва 
бошқа 
жамоатчилик 
ташкилий 
тузилмалари 
томонидан 
ҳам 
қонун 
хужжатларига мувофиқ амалга оширилиши мумкин. 
Хорижий тажриба шуни кўрсатмоқдаки, бугунги кунда давлат органлари 
очиқлиги ва ҳисобдорлигини таъминлашда самарали воситалардан бири давлат 
ҳокимияти органлари устидан кучли жамоатчилик назорати ҳисобланади. 
Жамоатчилик назорати бюджет маблағлари ишлатилиши самарадорлигини ва 
давлат хизматлари сифатини оширишда, шунингдеқ коррупцияга қарши 
курашда муҳим роль ўйнайди. Турли давлатларда жамоатчилик назорати 
институтлари 
давлат 
ҳокимияти 
ва 
бошқарув 
органларининг 
турли 
даражаларида ва тегишли мақсадларни кўзлаган ҳолда жорий этилган. 
Хориж 
тажрибасига 
кўра, 
жамоатчиликни 
биринчи 
навбатда 
қизиқтирадиган масала мавжуд-бюджет маблағларининг тақсимоти ва уларнинг 
қандай 
сарфланаётганидир. 
Маҳаллий 
демократиянинг 
асосларини 
такомиллаштириш, 
ҳокимият 
фаолиятида 
жамоатчилик 
иштирокини 
таъминлаш фақатгина юқоридан тушган топшириқ эмас, балки маҳаллий 


887 
ҳокимият тизимининг асоси ва бош тамойилларидан бирига айланиши муҳим 
аҳамият касб этади. Ўтказилган сўровномалар маҳаллий ҳокимият ва 
жамоатчилик вакиллари аҳолининг маҳаллий қарорлар ишлаб чиқишда 
иштирокидан қониқмаслигини кўрсатди. Шу билан бирга, ушбу иштирокни 
таъминловчи механизмлар етарлича ишлатилмаяпти. Иккинчи томондан, ҳам 
аҳоли ҳам ҳокимият вакиллари томонидан ушбу механизмлар номигагина, 
«қоғозда» ишлатилиши хавфи юқорилиги ҳам таъкидлаб ўтилди. Бу вазиятда, 
хусусан туман ҳокимликларида жамоатчилик кенгашларини тузишда, мавжуд 
вазият ва маҳаллий контекст чуқур ўрганилиши, ҳам ҳокимлик ва ҳам 
жамоатчилик вакилларини малакаси ва тушунчалари ошириб борилиши, 
шунингдеқ юқори даражада қўллаб-қувватлаш заруриятини туғдиради. 
Жамоатчилик назорати ва фуқароларнинг маҳаллий ҳокимиятдаги 
иштироки масалалари миллий қонунчиликда асосан тамойиллар даражасида 
қолгани ва амалиётда жамоатчилик назоратининг турли хил механизмларини 
амалга ошириш тартиби тўлиқ ишлаб чиқилмаганини кўр иш мумкин. Бу 
борада ҳам қонунчиликка қатор ўзгартиришлар ва янгиликлар таклиф 
этилмокда. Шу билан биргаликда, институционал ўзгаришлар учун 
«муваффақиятли мисол»ларнинг бўлиши ва улардан кенг фойдаланиш
тарқатиш жараёнини ташкил этиш муҳим ҳисобланади. 
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, ҳозирги кунда фаолият олиб бораётган 
хорижий жамоатчилик кенгашлари тажрибасини чуқур ўрганиш ва бу тажриба 
асосида, маҳаллий контекстдан келиб чиққан ҳолда, намунавий жамоатчилик 
кенгашлари фаолиятини ташкил этиш муҳим аҳамият касб этмокда. 

Download 8,84 Mb.
1   ...   401   402   403   404   405   406   407   408   ...   452




Download 8,84 Mb.
Pdf ko'rish

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



МАМЛАКАТИМИЗДА ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИНИНГ ҲУҚУҚИЙ

Download 8,84 Mb.
Pdf ko'rish