агрегатининг тиндиргичдан сув олиш қуввати 315 м
3
/
соат бўлган ҳолатда, сувнинг тиниш масофаси камида
25 м. ни ташкил қилади. Тиндиргич ҳовузи камида икки
камерадан иборат бўлиши керак. Ҳисоб-китобларга
кўра тиндиргич ҳовузининг умумий узунлиги 41 м,
кенглиги 13 м, шундан
биринчи камеранинг узунлиги
25 м, чуқурлиги 2 м, иккинчи камеранинг узунлиги 16
м, чуқурлиги 1,7 м бўлади. Юқоридаги тавсиялар бўйича
бир марта тўлдирилган тиндиргичлардаги сув ҳажми 3–5
гектарга етади, 20 гектар ерни суғориш учун суғориш
такти 6 мартани ташкил қилади. Юқоридаги
тавсиялар
Зарафшон дарёсидан сувбилан
таъминланган фермер
хўжаликлари учун анча ноқулайликларни келитириб
чиқармоқда. Бундан ташқари, Зарафшон дарёси сув
оқимининг лойқалиги сабабли томчилатиб суғориш
тизимидаги иншоотларнинг лойқа
босиши натижасида
тез ишдан чиқиши кузатилади. Шу сабабли, томчилатиб
суғориш технологиясида сув тиндиргич иншоотларининг
мақбул параметрларини аниқлаш долзарб масалалардан
бири ҳисобланади.
Тадқиқотнинг мақсади. Томчилатиб суғориш
тизимидаги тиндиргич иншоотларининг лойқа чўкиши
жараёнларини ўрганиш, мақбул параметрларини
асослаш ҳамда самарали ишлаши бўйича тавсиялар
ишлаб чиқишдан иборат (Зарафшон дарёси мисолида).
Тадқиқот усули. Тадқиқот жараёнида дала-кузатув
усуллари ҳамда гидравликада умумий қабул қилинган
услублар, тажриба натижаларини гидравлик ҳисоблар
билан таққослаш усулларидан фойдаланилган.
Тадқиқот объекти: Самарқанд вилояти Оқдарё ва
Иштихон туманларидаги фермер хўжаликлари.
Тадқиқот натижалари ва таҳлиллар. Зарафшон
дарёси сув оқимининг лойқалиги сабабли, томчилатиб
суғориш тизимидаги тиндиргичларнинг ўлчамлари
такомаллашмаганлиги туфайли,
уларнинг узунлиги
бўйича лойқаларнинг чўкиши тўлиқ таъминланмаган.
Участка каналларидан сувнинг тиндиргичларга доимий
келиб туришини кўзда тутилса, у ҳолда қурилган
тиндиргичлар узунлиги бўйича лойқалар тўлиқ чўкишга
улгурмайди. Пировардида далаларни суғориш жараёнида
тизим фильтрлари ва қувурлар томизгичларидан ҳам
лойқа сувларнинг чиқиши кузатилади. Шу
сабабли
Зарафшон дарёси ҳавзасидан сув олувчи бир қанча фермер
хўжаликларидаги томчилатиб суғориш тизимларида
тиндиргичлар ўлчамларини такомиллаштириш бўйича
тадқиқотлар олиб борилди.
Тиндиргичлардаги лойқа чўкиш жараёни ҳисобини