Islom karimov nomidagi toshkent davlat texnika universiteti «sanoat iqtisodiyoti va menejmenti: muammo va yechimlar»




Download 9,47 Mb.
Pdf ko'rish
bet247/447
Sana15.07.2024
Hajmi9,47 Mb.
#267669
1   ...   243   244   245   246   247   248   249   250   ...   447
Bog'liq
Сборник готовый

Ўзбекистон Республикасининг
генерация қувватларини кўриб 
чиқадиган бўлсак қуйидаги ҳолатни кўрамиз 
Кейинги йилларда ишлаб чиқариш қувватларини оширишга қаратилган қатор 
инвестиция 
лойиҳалари 
амалга 
оширилди. 
Бунинг 
натижасида, 
2018-2022 йилларда 4512 МВт қўшимча қувват ишга туширилди, жумладан, 2022 -йил - 
1502 МВт. Натижада электр энергияси ишлаб чиқариш кўрсаткичлари 2018 йилдаги 63 
миллиард кВт.соатдан 2022 йилда 77 млрд.кВт/соатгача – 22,2% га кўпайди.. 
Ушбу илмий мақолалар хулосалари ҳамда бугунги кунда ривожланган давлатлар 
тажрибасидан келиб чиқиб, юқорида қайд этилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 
Фармони билан белгилаб олинган мақсадларга эришиш учун генерация қувватларини 
кўпайтиришга қаратилган бир қатор инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда.. 
2021-йилда Навоий вилоятида қуввати 100 МВт бўлган биринчи қуёш фотоэлектр станцияси 
(ФЭС) ишга туширилиши ва 2022 йилда Самарқанд вилоятида қуввати 100 МВт бўлган иккинчи йирик 
ФЭС ишга туширилиши билан қуёш электр станциясининг умумий қуввати станциялари 200 МВт ни 
ташкил этди. Ҳисоб-китобларга кўра, генерация қувватлари таркибида қайта тикланадиган энергия 
манбаларининг улуши ўсиш тенденциясига эга, аммо эришилган даража жаҳон ўртача кўрсаткичидан 
сезиларли даражада паст. Электр энергиясини ишлаб чиқариш қувватлари таркибида ёқилғида 
ишлайдиган иссиқлик электр станцияларининг юқори улуши сақланиб қолмоқда, бу эса яшил 
иқтисодиётга ўтиш жараёнида уларни улушини камайтириш яъни генерация қувватларини технологик 
трансформациясини амалга ошириш вазифаларини қўяди. 
Юқорида қайд этилган тадқиқотлар натижасидан келиб чиқиб шуни асосланиб 
таъкидлаймизки, ривожланаётган давлатларда ривожланиш даврида ялпи ички махсулот ва 
электр энергияси истеъмоли ўртасидаги бир йўналишли ва узоқ муддатли боғлиқлик юз 
бериши бу эса Ўзбекистон Республикаси учун хам шу холатни кузатиш мумкин. 
В целях обеспечения высоких темпов экономического роста принята Стратегия 
“Узбекистан-2030”[6] , в которой определены основные цели развития на долгосрочную 
перспективу. В частности, в рамках 45-ой цели предусматривается вдвое увеличить размер 
экономики при обеспечении макроэкономической стабильности во взаимозависимости с 
устойчивым развитием энергетики, инфраструктурных и водных ресурсов.
Иқтисодий ўсишнинг юқори суръатларини таъминлаш мақсадида узоқ муддатли 
истиқболга мўлжалланган ривожланишнинг асосий мақсадларини белгилаб берувчи 
“Ўзбекистон – 2030” стратегияси[6] қабул қилинди. Хусусан, 45-мақсадда энергетика, 
инфратузилма ва сув ресурсларини барқарор ривожлантириш билан ўзаро боғлиқликда 
макроиқтисодий барқарорликни таъминлаган ҳолда иқтисодиёт ҳажмини икки баробарга 
ошириш кўзда тутилган. 
Шу билан бирга, мазкур Фармонда белгиланган 24-мақсадга мувофиқ, барча 
тармоқларни электр энергияси билан таъминлашнинг узлуксизлигини таъминлаш билан 
бирга, 
иқтисодиётнинг 
барча 
тармоқларига 
атроф-муҳит
ва атмосферага зарар етказмасдан замонавий яшил технологияларни изчил жорий этиш 
белгиланган. Бундан ташқари республика иқтисодиётининг энергия самарадорлиги индексини 
20 фоизга ошириш вазифаси қўйилди. 


368 
Электр энергияси ишлаб чиқариш кўрсаткичларига келсак, гап ишлаб чиқариш 
қувватларини технологик трансформация қилиши, яъни замонавий, энергия тежамкор ва 
юқори энергия тежовчи технологияларни жорий этиш орқали эски электр стансияларини 
модернизация ва янгилаш ҳақида бормоқда. Стратегияда 2026 йилга келиб қўшимча 30 
миллиард кВт.соат электр энергияси ишлаб чиқариш ҳисобига жами электр энергияси ишлаб 
чиқаришни
104 миллиард кВт.соатга етказиш ва шу билан бирга қайта тикланувчи энергия манбаларини 
жорий этишни кўпайтириш ҳисобига уларни улушини 25 фоизга етказиш, шунингдек йиллик 
3,0 миллиард куб метр табиий газни тежашга эришиш мақсадалари белгилаб берилган. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ–27-сон Фармонда. белгиланган 21-
мақсадга кўра, ички ялпи махсулот юқори ўсиш суръатларини сақлаб қолган ҳолда 2026 йилга 
келиб аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулотнинг 1,6 бараварга ўсиши, шунингдек, аҳоли жон 
бошига тўғри келадиган даромадларнинг тўрт минг доллар ва ундан кўпроққа ошиши 
кутилмоқда. 2030 йил республикамиз жаҳон мамлакатларининг орасида ўртача даромад 
даражасидан юқори бўлгна давлат натижасига эришишни мақсад қилинган. 
Шу билан бирга мазкур қарор билан белгиланган 52-мақсадда иқтисодиёт тармоқлари 
ва аҳолини зарур энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш учун электр энергиясини 
ишлаб чиқариш кўрсаткичини 2030 йилга бориб 120 миллиард кВтга етказиш белгилаб 
олинган. 
Ушбу мақсадларга эришиш, шу билан бирга яшил иқтисодиёт сиёсатини амалга 
ошириш, қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг жорий этган ҳолда электр энергияси 
генерацияси қувватларини кўпайтириш, яшил технолгияларни жорий қилишни изчил 
ривожлантириш бўйича 2030 йилгача генерация қувватларини мавжуд ресурслар кесимидаги 
кўпайтириш жадвали таклиф этилади. Ҳисоб-китобларга асосан ялпи-ички маҳсулот ва аҳоли 
сонининг ўсиши прогнози асосида талабнинг ўртача ўсиш 7,1% этиб белгилаб олинди. 
Талаб прогнози талабнинг тарихий қийматлари, ялпи ички махсулот ва аҳоли сонининг 
прогноз қилинган ўсишидан фойдаланган ҳолда ЯИМ ва аҳоли билан электр талаби 
коррелятцияси асосида амалга оширилган. Бунда соатлик электр талаби профили тарихий 
профил билан бир хил сақланган ҳамда йиллик ўсишни акс эттириши учун ҳар йили 
кенгайтирилади. Мамлакат қишки ва ёз ойларида баҳор ва кузга қараганда анча юқори юклама 
талабига эга бўлишини инобатга олган ҳолда энг юқори талаб йиллик талаб прогнози билан 
бир хил мутаносиб равишда ҳисоб-китоб қилинган
Электр энергиясига бўлган талаб прогнозига мувофиқ, 2030 йилгача бўлган даврда 
ишлаб чиқариш қувватларини тегишли равишда ривожлантириш кўзда тутилган. 
Республикамизда мавжуд ресурслардан кенг фойдаланиш ҳамда АҚШ, Германия, Франция 
каби давлатлар тажрибасини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқариш қувватларини 
ривожлантириш йўналишлари ишлаб чиқилган. 2030 йилгача ишлаб чиқариш қуввати 
2,6 баробар ошиши кутилмоқда. Шу жумладан, қуёш ва шамол электр стансияларини 
ривожлантиришда 
устувор 
ривожланиш 
таъминланади.
Қуёш станцияларининг қуввати 8400 МВтгача ёки ҳозирги даражага нисбатан 4,5 баравардан 
ортиқ, шамол стансияларининг қуввати эса 13700 МВтгача ошади. Янги қайта тикланувчи 
энергия манбалари (ҚТЭМ) технологияларини қувватларини жорий этиш натижасида 
уларнинг умумий генерация қувватларидаги улуши 40-45 фоизгача кўпаяди, шу билан бирга 
ёқилғида ишлайдиган иссиқлик электр станциялари улуши мутаносиб равишда камайишига 
эришилади. Ушбу мақсадларни амалга ошириш, генерация қувватларини трансформация 
қилиш, умумий қувватда ҚТЭМ кўрсаткичлари улушини глобал ўртача қийматларга олиб 
чиқиш имкон беради. Бу эса ўз навбатида яшил иқтисодиётга ўтишнинг асосий омилларидан 
биридир. 
Республика генерация қувватларини самарали эксплуатация қилиш учун махсус 
назорат ва маълумотларни йиғиш тизимини (SCADA) ва энергияни бошқариш тизимини 


369 
(EMS) жорий этиш лойиҳаларини амалга ошириш муҳим йўналиш ҳисобланади. Ушбу 
лойиҳани Жаҳон банкининг 90 млн. АҚШ доллари молиявий маблағларини жалб қилган ҳолда 
амлага оширилмоқда. Амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаси энергетика тизимда, 
жумладан, генерация қувватларини самарали эксплуатация қилиш, электр узатиш 
тармоқларида энергия йўқотишларини камайтириш, шунингдек, келиб чиқиши мумкин бўлган 
авария ҳолатларини олдиндан баҳолашш ва оператив таҳлил ўтказиш имкониятларини 
кенгайтириш, замонавий интеграциялашган автоматлаштирилган бошқарув тизимидан 
фойдаланган ҳолда энергия тежовчи технологияларни жорий этишга қаратилган.
 
Янгидан ишга туширилиши мўлжалланаётган диверсификацияланган генерация 
қувватларини ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ягона энергетика тизимига тўлиқ 
интеграция қилиш учун мавжуд подстанцияларда модернизация қилиш ишларини амалга 
ошириш, замонавий ахборот технологияларини жорий қилиш, объектларни оптик тола 
кабеллари билан боғлаш шунингдек, янги тизимлар ва технологияларда ишловчи 
ходимларнинг малакаси ошириш чора-тадбирларини амалга ошириш ҳам долзарб 
ҳисобланади. 

Download 9,47 Mb.
1   ...   243   244   245   246   247   248   249   250   ...   447




Download 9,47 Mb.
Pdf ko'rish

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



Islom karimov nomidagi toshkent davlat texnika universiteti «sanoat iqtisodiyoti va menejmenti: muammo va yechimlar»

Download 9,47 Mb.
Pdf ko'rish