366
(causality) таҳлилларда ҳам иккита катталик ўртасида кучли боғлиқлик аниқланган. Ушбу
эмперик таҳлиллар Туркия давлатининг 195-2000 йиллар оралиғидаги йиллик ялпи ички
махсулоти ва электр энергияси истеъмоли бўйича йиғилган маълумотларни таҳлил қилиш
натижасида аниқланган. Демакки ушбу йиллар оралиғида Туркия давлати иқтисодиёти
ривожланиш босқичида бўлиб электр энергияси истеъмоли ҳам мутаносиб равишда ошиб
борганлигини хулоса қилиш мумкин.
Jamil, F., & Ahmad, E. (2010). томонидан Покистонда ялпи ички махсулоти ва электр
энергияси истеъмоли ўртасидаги муносабат 1960-2008 йиллар оралиғининг йиллик
маълумотларидан фойдаланган ҳолда, тадқиқот амалга оширилган. Натижада иккита катталик
ўртасида бир йўналишли боғлиқлие мавджудлиги аниқланган.
Юқорида кўриб чиқилган илмий мақолалар таҳлилидан келиб чиқиб шуни хулоса
қилиш мумкинки, генерация қувватларини транформацияси жараёни иқтисодиётнинг ўсиш
суръатларини таъминлаш (ялпи ички маҳсулот ўсиши) ва “яшил” иқтисодиётга ўтиш
вазифалари билан ўзаро боғлиқ бўлган муҳим омиллар бири эканлиги ҳақида хулоса қилиш
имконини берди.
Миллий энергетика тизимини трансформация қилиш йўналишларини белгилашда,
биринчи навбатда, жаҳон тажрибасини, энергетика тармоғини, шу жумладан ишлаб чиқариш
қувватларини муваффақиятли технологик трансформациясига эришаётган мамлакатларнинг
амалий ишларини таҳлил қилишни ҳисобга олиш зарур.
Мисол учун, ривожланган мамлакатлардаги электр энергиясини ишлаб чиқариш
қувватларини технологик нуқтаи назардан таҳлил қилсак, улар қуйидагича кўринади (1-
жадвал):
1-жадвал