380
1
–
расмда йўловчилар билан акс алоқа
шакллантириш, зарурий ахборот манбалари
айниқса, Интернет билан таминлаш аҳолининг жамоат транспортига бўлган муносабатини
ўзгартиришга, ундан фойдаланишга рағбатлантиришга, турли ҳил хизматлар кўрсатишни
ташкил этишга асос бўлиб қолади (1-расмга қаранг).
Жамоат транспортининг тизимини маркетинг тадқиқотларини
амалга ошириш
вазифаларини юқорида кўрсатиб ўтилган принциплар асосида амалга оширилиши барча
тизимнинг самарадорлигига эришишга олиб келади ҳамда республика раҳбариятининг
“Жамоат транспорти тизимини ислоҳ қилиш” концепциясига мос келади. Йўловчиларнинг
мойиллигини оширишда бир неча омилларга этибор қаратилиб,
улар таркибига
қуйидагиларни киритиш мумкин:
⎯
транспорт хизматларининг хилма-хиллиги;
⎯
хизмат кўрсатиш
сифати ва маданияти;
⎯
йўловчилар билан акс алоқа мавжудлиги;
⎯
йўловчи ташувчиларнинг нуфузи (имижи) мавжудлиги;
⎯
ҳайдовчиларнинг касб
усталиги ва масъулияти;
⎯
хавфсизлик ва экология талабларига жавоб беришлиги;
⎯
йўналишларнинг оптималлиги;
⎯
транспорт воситаларининг қулайлиги, тозалиги ва бошқалар.
Йўловчи тарафдан жамоат транспортида ҳаракатланишни танлашдаги қарорига
жамоат
транспортининг маркетинг фаолиятини бошқаришнинг таъсири қуйидаги расмда
ифодаланган.
Йўловчи жамоат транспортини танлашда ва ундан фойдаланиш учун қабул қилаётган
қарорида олдинги тажрибаси ва қониқиш ҳолатидан фойдаланади. Шу сабабдан, жамоат
транспортининг вакиллари транспорт хизматларининг сифатини ошириш, йўловчиларга
қулайлик ва имтиёзлар яратиш тизимини ташкил этишга этиборларини қаратишлари лозим
бўлади.