4-Расм. Сичконча ёрдамида браузер ойнасига олиб ўтилган SWF-файл
Flash-фильмни HTML-кодга ўтказиш механизми ActiveX элементларини ишлатиш ёки Plug-in компонентларини қўшишга ўхшашдир. Internet Explorer браузери учун HTML-кодига ўтказиш
Flash-фильмларни Web-сахифа элементлари сифатида ишлатиш турли тумандир. Булардан айримлари қуйида келтирилган:
сахифани эстетик кўринишини ошириш учун мулжалланган «оддий» анимация;
фойдаланувчи харакати (сичқончани силжитиш, тугмачани босиш)га боғлиқ бўлган анимациялашган тугма, бундай тугма гиперишорат сифатида ишлатилиши мумкин ёки бирор-бир вазифани бажариш мумкин (масалан, браузерни янги ойнасини очиш, ташқи файлни юклаш ва б.);
Web-сахифа фойдаланувчиларидан бирор-бир маълумотни қабул қилишга мўлжалланган форма кўринишида;
Зарурат туғилганда Flash ни оддий, «статик» фақат гиперишоратлар кўринишидаги интерактив элементларни анъанавий кўринишидаги HTML-сахифалар яратиш учун хам ишлатиш мумкин. Бундай вариант Flash ни хам матн билан хам алохида тасвирлар билан ишлаш имкониятидан келиб чиқади.
Назорат учун саволлар. web сахифаларни яратувчи қандай дастурий воситаларни биласиз?
MS FrontPage ва MS Word нинг ўзаро ўхшашлик ва фарқларини айтинг.
Macromedia Flash технологияси нима?
Мулоқот структурасини изохлаб беринг.
3-маъруза: Хужжат ташкил қилиш. Матн киритиш, форматлаш ва хужжатни форматлаш.
MS FrontPage дастури ёрдамида web хужжатларни ташкил қилиш жуда оддий, яъни дастур ишга туширилгандан кейин хосил бўлган ишчи мухит айнан MS Word га ўхшаб кетади. Файл автоматик тарзда web сахифа кўринишида сақланади.