• 1-маъруза: Web браузерлардан фойдаланиш ва web сахифа тушунчаси
  • Назорат учун саволлар
  • Ызбекистон Республикаси




    Download 1.31 Mb.
    bet2/12
    Sana06.03.2024
    Hajmi1.31 Mb.
    #168190
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
    Bog'liq
    maruzalar matni web texnologiya 2007
    8-mavzu. Qish. R T, PEDAGOGIK TEXNOLOGIYALARNI LOYIXALASHTIRISH VA REJALASHTIRISH, 6 - mavzu. O\'quv animatsion roliklar tayyorlash dasturlari bilan ishlash, Пахта хом ашёсини сақлаш ва қайта ишлаш (3), 6-amaliyot, Ta\'limda AT1 2021-(TS va MG), jadval Qudratov Alijon, Бухгалтерия Ўқув қўлланмаси 2021 1С, O\'rinova Shahlo ij, 4.9-шакл. ОАК (2), ANNOTATSIYA, Amirillayeva, 1-MA\'RUZA, 5.амалий, Html Haqida Qullanma copy


    Сўз боши


    Замонавий компьютер ва ахборот технологияларинин иқтисодиёт, фан ва таълимнинг барча сохаларига кенг жорий этиш, халқаро ахборорт тизимларига, шу жумладан «Internet»га кириб боришни кенгайтириш, юқори малакали дастурчилар тайёрлаш даражасини ошириш масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилди.


    Internet қуйидаги имкониятлари билан афзалдир, бу ахборотга эга бўлиш, янгиликлар билан танишиш, билимга эга бўлиш, ўқиш, илғор технологиялар ва тажрибалар билан танишиш, иш муносабатларини тезда хал қилиш, истеъмолчининг талаби ва муаммоларини билиш, махсулот бахосини назорат қилиш имкониятларидир. Унинг ёрдамида маълумотлар узатиш, қабул қилиш, бошқариш ва тасвирлаш мумкин.
    Хозирги кунда саноатнинг барча сохаларида реклама асосий ролни ўйнамоқда. Internet эса бу йўлда асосий восита бўлиб хизмат қиляпти. Интернет орқали реклама қилиш учун ана шу ташкилотнинг web сахифасини яратиш керак бўлади.
    Ушбу маърузалар матнида web сахифаларни яратиш бўйича кўплаб маълумотлар келтирилган бўлиб, ундан барча қизиқувчи ўқувчилар хамда касб хунар коллежларининг ўқитувчи ва талабалари фойдаланишлари мумкин. Китобда web сахифаларни HTML тилида хамда MS FrontPage дастури ёрдамида қандай яратиш ёритиб ўтилган.

    1-маъруза: Web браузерлардан фойдаланиш ва web сахифа тушунчаси


    Интернетнинг WWW хизмати кундан-кунга ривожланиб, мукаммал маълумотлар манбасига айланиб бормоқда. Унинг ёрдамида исталган сохада, исталган мавзуда ва истлаган вақтда маълумотларни қидириб топиш, улардан фойдаланиш, зарур бўлса улардан нусха олиш мумкин. Интернетнинг ушбу хизмат туридан фойдаланиш учун аввало мижоз компьютерида худди шундай имкониятларни яратиб берувчи махсус дастур таъминоти бўлиши зарур. Бундай дастур таъминоти браузер (Browsers) деб аталади.


    Энг биринчи браузер CERN (Европа Физика Тадқиқотлари Маркази) ходими Тим Бернер томонидан кашф қилинган. АҚШнинг NSCA (Миллий Супер Хисоблаш Маркази) ходими Марк Андриссон ва бир нечта талабалар томонидан ишлаб чиқилган Mosaic браузери эса график маълумотларни экранда акс эттира олувчи биринчи браузер бўлган.
    Браузер инглизча сўз бўлиб, кўринишни таъминлаш, кўрсатиш маъносини англатади.
    Дунёда энг кўп фойдаланиладиган браузерлар Netscape Communication Navigator ва Internet Explorer лар хисобланади.
    Бугунги кунда Netscape хамда Internet Explorer дан ташқари яна кўплаб Opera, FMSD Friada, MSICE, Web celerator, AtGuard, AdWiper каби браузерлар мавжуддир. Браузерларга қўйиладиган асосиий талаблардан бири, бу интернетнинг WWW хизматидаги маълумотлар жойлашган web сахифаларини қайси технология ёрдамида ишлашидан, хамда қайси дастурлаш тилида ёзилганидан қатъий назар, ундан тўлиқ фойдаланиш имкониятларини яратиб беришдир. Бу талабга хамма барузерлар хам жавоб бера олмайди. Бунга мисол қилиб Netscape Communicator нинг Microsoft компаниясининг VisualBasic Script тили қўлланилган web сахифаларни экранда акс эттира олмаслигини келтириш мумкин.
    Internet Explorer браузери эса ихтиёрий web сахифани хеч қандай муаммоларсиз кўриш ва ундан тўлиқ фойдаланиш имкониятини яратиб беради. Opera браузерининг мухлислари эса уни жуда ихчам хажмда эканлиги учун яхши кўришади. Чунки бу браузер компьютер ташқи хотирасидан атиги 2 Мб гина жойни эгаллайди холос. Унинг жуда хам тезкор ишлаши ва кўплаб Netscape ишлайдиган PlugIn лар Macromedia Flash, Acrobat Reader, Cosmo Player ларни ўзида акс эттира олиши унга бўлган қизиқишга сабаб бўлмоқда.





    Web браузерларнинг имкониятлари қандай хусусиятлари билан фарқланадилар?

    Web сахифалар ва уларни узатиш хақида қисқача тўхталиб ўтайлик.


    Шахсий электрон хисоблаш машиналарида форматлаштирилган электрон хужжат WYSIWYG (What You See Is What You Get) «Нимани кўраётган бўлсанг, ўшани оласан» принципида ишлайдиган матн тахрирлагичлар ёрдамида яратилади. Масалан MS Word, Lexicon, AmiPro кабилар ёрдамида.
    Бундай дастурлар ёрдамида биз электрон хужжатни хохлаган шрифтда, ўлчамда, чап ёки ўнг томондан текислаган холда яратишимиз мумкин. Аммо биз ушбу электрон хужжатни интернет ёрдамида эълон қила олмаймиз. Сабаби, уни ўқимоқчи бўлган бошқа бир интернет мижозининг шахсий комьютерида биз фойдаланган матн тахрирлагич дастури ёки шрифтлар ўрнатилмаган бўлиши мумкин. Буни олдиндан айтиб бўлмайди. Ундан ташқари ушбу матнни очишга мўлжалланган «ойна»нинг ўлчамлари хақида хеч қандай маълумотларга эга эмасмиз. Шунинг учун хам ШЭХМларда фойдаланиладиган матн тахрирлагичлар ва уларнинг «формат»лаш усулларидан интернетда фойдаланиб бўлмайди.
    Бундай ноқулайликларнинг олдини олиш мақсадида янги HTML (Hyper Text Markup Language) «гиперматнларни белгилаш тили» протоколи, стандарти яратилди. Бу стандарт бир қанча махсус операторлар мажмуасидан иборат бўлган HTML дастурлаштириш тили бўлиб, унинг ёрдамида электрон хужжатларни интернетда бевосита эълон қилиш мумкин.
    Протокол – бу компьютерлар орасидаги алоқа ўрнатилишида, маълумотларни қабул қилиши ва узатишда фойдаланиладиган сигналлар стандартидир. Яъни, компьютерлар протокол ёрдамида бир-бири билан боғланади. Протокол тўғри бўлсагина, компьютерлар ўртасида алоқа ўрнатилади. Бу компьютерларнинг боғланиш тартиби ёки стандартидир.
    HTTP (Hyper Text Transfer Protocol) эса гиперматнларни узатиш протоколи бўлиб, у тармоқ протоколлари ичида энг содда ва қулай протоколлардан хисобланади. Унинг асосий вазифаси «гипербоғланиш»дан хосил бўлган URL манзилли электрон хужжатларни ўқишга оид сўров (запрос)ни серверга жўнатиш (худди шу вақтда сўралаёттган хужжат жойлашган сервер билан алоқа ўрнатилади) ва сўралаётган хужжат олиб бўлингандан сўнг сервер билан алоқани узишдан иборат.
    HTML форматида тайёрланган электрон хужжат HTML хужжат, web хужжат ёки web сахифа деб аталади. Агар электрон хужжатни тайёрлаш хақида гап борса, у холда хужжат HTML хужжат деб аталади, ушбу электрон хужжатни интернетда эълон қилиш ёки тарқатиш хақида гап борса, у холда бундай электрон хужжат web сахифа дейилади.


    Назорат учун саволлар

    1. WWW деганда нимани тушунилади?

    2. Web браузерлар қандай дастурлар?

    3. Протокол нима учун қабул қилинди ва унинг вазифаси нималардан иборат?


    Download 1.31 Mb.
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




    Download 1.31 Mb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Ызбекистон Республикаси

    Download 1.31 Mb.