• ARP(Adress Resolution Protocol)
  • Тармоқнинг ёлғон объектини киритиш




    Download 107.17 Kb.
    bet2/4
    Sana26.01.2023
    Hajmi107.17 Kb.
    #39580
    1   2   3   4
    Bog'liq
    11,Масофавий хужумлар
    xolida, o\'yinlar orqali kasb-hunarga yo\'naltirish, 25955, 3-mustaqil ish aparatlar, Kalendarlar haqida tushuncha. Quyosh va oy kalendarlar., 35.129.141, 3-KYM Ўқитиш воситалари (1), MUSIQIY-TARBIYA-METODIKASI-FANIDAN-TEST-SAVOLLARI (1), VPN, 2 5204013552448315613, YAKUBOV ALGORITHMIZATION OF CAD SYSTEMS FOR OPTIMIZATION OF SHELL, 8-TEMA. GIDRATATSIYA HA’M DEGIDRATATSIYA PROTSESSLERI., Olefinler, aliniwi ha\'m qa\'siyetleri2, 339857
    Тармоқнинг ёлғон объектини киритиш.
    Ҳар қандай тақсимланган тармоқда қидириш ва адреслаш каби "нозик жойлари" мавжуд. Ушбу жараёнлар кечишида тармоқнинг ёлғон объектини (одатда бу ёлғон хост) киритиш имконияти туғилади. Ёлғон обьектнинг киритилиши натижасида адресатга узатмоқчи бўлган барча ахборот аслида нияти бузуқ одамга тегади. Тахминан буни тизимингизга, одатда электрон почтани жўнатишда фойдаланадиган провайдерингиз сервери адреси ёрдамида киришга кимдир уддасидан чиққани каби тасаввур этиш мумкин. Бу ҳолда нияти бузуқ одам унчалик қийналмасдан электрон хат-хабарингизни эгаллаши, мумкин, сиз эса хатто ундан шубхаланмасдан ўзингиз барча электрон почтангизни жўнатган бўлар эдингиз.
    Қандайдир хостга мурожаат этилганида адресларда махсус ўзгартиришлар амалга оширилади (IP-адресдан тармоқ адаптери ёки маршрутизаторининг физик адреси аниқланади). Internetда бу муаммони ечишда ARP(Adress Resolution Protocol) протоколидан фойдаланилади. Бу қуйидагича амалга оширилади: тармоқ ресурсларига биринчи мурожаат этилганида хост кенг кўламли ARP-сўровни жўнатади. Бу сўровни тармоқнинг берилган сегментидаги барча станциялар қабул қилади. Сўровни қабул қилиб, хост сўров юборган хост хусусидаги ахборотни ўзининг ARP-жадвалига киритади, сўнгра унга ўзининг Ethernet-адреси бўлган ARP-жавобни жўнатади. Агар бу сегментда бундай хост бўлмаса, тармоқнинг бошқа сегментларига мурожаатга имкон берувчи маршрутизаторга мурожаат қилинади. Агар фойдаланувчи ва нияти бузуқ одам бир сегментда бўлса, ARP-сўровни ушлаб қолиш ва ёлғон ARP-жавобни йўллаш мумкин бўлади. Бу усулнинг таъсири фақат битта сегмент билан чегараланганлиги тасалли сифатида хизмат қилиши мумкин.
    ARP билан бўлган холга ўхшаб DNS-суровни ушлаб қолиш йўли билан Internet тармоғига ёлғон DNS-серверни киритиш мумкин.
    Бу қуйидаги алгоритм бўйича амалга оширилади:
    • DNS-сўровни кутиш.
    • Олинган сўровдан керакли маълумотни чиқариб олиш ва тармоқ бўйича сўров юборган хостга ёлғон DNS-жавобни ҳақиқий DNS-сервер номидан узатиш. Бу жавобда ёлғон DNS-сервернинг IP-адреси кўрсатилган бўлади.
    • Хостдан пакет олинганида пакетнинг IP-сарлавхасидаги IP-адресни ёлғон DNS сервернинг IP-адресига ўзгартириш ва пакетни серверга узатиш (яъни ёлғон DNS-сервер ўзининг номидан сервер билан иш олиб боради).
    • Сервердан пакетни олишда пакетнинг IP-сарлавҳасидаги IP-адресни ёлғон DNS-сервернинг IP-адресига ўзгартириш ва пакетни хостга узатиш (ёлғон DNS серверни хост ҳақиқий ҳисоблайди).


    Download 107.17 Kb.
    1   2   3   4




    Download 107.17 Kb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Тармоқнинг ёлғон объектини киритиш

    Download 107.17 Kb.